02 April 2011
02:04 -
Мозори Шарифда жоҳил мусулмонлар БМТнинг 8 нафар вакилини ўлдириб, икки кишининг бошини танасидан жудо қилдилар
Reuters агентлигининг ҳозиргина тарқатилган хабарида айтилишича, Афғонистон ўзбекларининг пойтахти бўлмиш Мозори Шарифда жойлашган БМТ ваколатхонасига ҳужум қилган намойишчилар энг камида 8 кишини ўлдириб, уларнинг иккисини калласини танасидан ҳам айиришибди. Сони мингдан ортиқ бўлган намойишчилар жума номозидан кейин АҚШлик насроний дин уламоси Қуръонни ёққанига қарши норозилик билдириш учун кўчага чиқишган экан.
Шу каби намойишлар Ҳирот ва бошқа шаҳарларда ҳам уюштирилиган, аммо Мозори Шарифдан ташқари ҳеч бир ерда зўравонлик ҳодисалари бўлмаган.
Аслида, дейди мухбиримиз, АҚШлик пасторнинг Қуръонни нусҳасини ёқиши атрофида кўтарилган шов-шув мутлақо хато бўлган. Бироқ, мусулмон жоҳилларнинг бугунги оммавий қотиллиги кечириб бўлмайдиган воқеа ва бунинг натижасида Ислом дунёсининг обрўси яна ҳам тушади, ўзимизнинг Обидхон Қори-ю бошқа Ислом уламолари эса оғизларига толқон солиб ўтиришаверади.
Бундай нохуш воқеаларнинг олдини олишнинг бирдан бир йўли, Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказиб, Қуръоннинг чаласавод Ислом уламолари тарафидан нотўғри талқин қилиб келинаётган жойларини қайтадан тафсир қилиш, мусулмонларни тоқатлироқ бўлишга ўргатишдир.