02 June 2010
06:44 -
Тергов даврида яна бир қиз зўрлангани маълум бўлди
Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли Зангиотадаги аёллар қамоқхонасида яна бир қизнинг тергов даврида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари томонидан зўрлангани маълум бўлди. 1992 йилда Хоразм вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси (Наркотик ва психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан айбланиб, 2009 йилнинг йилда узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган қиз тергов даврида ҳомиладор бўлиб қолган. У колонияда ўғил туғди ва 4,5 ойлик фарзандининг исмини Шерхон деб атади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига исмини ошкор қилмаслик шарти билан маълумот берган колония маҳкумаларидан бири Холисхон исмли мазлуманинг ҳозирда аҳволи яхши экани, ота-оналари билан кўришиб турганини айтди. Зўрлаш ҳолати ўша машъум Тоштурмада бўлган, қиз уни зўрлаган шахсларни танийди ҳам. Бироқ унга шикоят қилиш тизимга қарши исён қилиш билан бараварлиги, агар шикоят қилса бундан кейин яшай олмаслигини тушунтиришибди.