02 June 2010
12:42 -
Барак Обама туркларнинг ҳафсаласини пир қилди
Ғазога инсоний ёрдам олиб кетаётган кемаларнинг Исроил тарафидан куч билан тўхтатилиши натижасида 10-15 киш ўлгани, 400 га яқин киши ушлангани хабар қилинганди. Ҳозир маълум бўлишича, “Озодлик флотилияси”нинг асосий кемалари туркларга оид бўлиб, ўлганлар ва қўлга олингаларнинг асосий қисми ҳам турк фуқаролари бўлган.
Бу воқеага бўйича энг кескин баёнотлар берган ҳам Туркия бўлди. Ўтган йили Давосда Туркия бош вазири Ражаб Эрдўғон Исроил президенти Шимон Перессга қарши қаттиқ гаплар гапирганидан кейин бошланган икки мамлакат орасидаги таранглик шу билан чўққисига чиқди.
Аммо, Исроил ҳужумига дунёнинг муносабати турклар кутгандек кескин бўлмади. Россия бу ҳужумни қоралаш билан, АҚШ эса афсуслик билдириш билан чекланди. БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши ҳам расмиятчилик учунгина Исроилни қоралаб, амалий бирон нарса қилмади.
Кеча кечаси Обама Эрўғонга телефон қилиб, бир соатча суҳбат қилди, дейилади Туркия матбуотининг хабарларида. АҚШ президенти ўлганларнинг яқинларига таъзия билдирибди, Туркиянинг ҳиссиётини тушунишини изҳор қилибди, ва энг муҳими, Эрдўғоннинг ҳафсаласини пир қилиб, Ғазога инсоний ёрдам бериш учун Исроилнинг хавфсизлига зарар бермайдиган бошқа йўллар қидириш кераклигини урғулабди.
Яъни, очиқроқ айтилса, асосан туркларнинг ташаббуси билан уюштирилган “Озодлик флотилияси”ни Исроилнинг хавфсизлигига зарар берадиган акция деб ҳисоблашини кўрсатибди.
Туркия ва унинг бош вазири ниҳоятда оғир вазиятда қолди. Туркиия Исроилнинг ҳужумига қандай жавоб бериши бутунлай номаълум.