16 January 2013
06:24 -
Ниҳоят Ўзбекистон Давлат Бюджетининг асосий рақамларини сайтимиз ўқувчиси ёрдамида топдик
Мамлакат иқтисодининг аҳволини кўрсатувчи муҳим рақамлар, хусусан, йиллик Ялпи Ички Маҳсулот ҳамда Давлат Бюджети даромад ва ҳаражат қисмларининг ҳажми халқдан бекитиб келинаётганини кўп марта ёзиш билан чекланмасдан, бунга оид рақамларни излаб топиш, топилмаганларини билвосита йўллар билан ҳисоблаб аниқлашга ҳаракат қилганимизни ўқувчиларимиз яхши билишади.
Маслан, биз Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 2011 йилда $43 млрд бўлганини халқаро моливий ташкилотларга асосланиб ёзилган манбалардан топдик. 2012 йилда ЯИМ бизда 8 фоизга ортишини Ислом Карим ҳам ҳар қадамда мағрурланиб гапирса ҳам, унинг абсолют миқдорини ҳеч гапирмасди. Чунки гапирса, Қозоғистондан 8 баравар орқадалигимиз очилиб қоларди. Демак, 2012 йилда ЯИМ 8 фоизга ортган бўлса, энди унинг абсолют миқдори $48 млрд атрофида бўлади.
Ҳозир исмини кўрсатмаган бир ўқувчимиздан рус қуйидаги маълумотни олдик:
“доходы Государственного бюджета Республики Узбекистан в размере 21093,4 млрд сум., расходы — 21190,0 млрд сум., с дефицитом бюджета в размере 0.1 процента к объему валового внутреннего продукта”.
Ўқувчимизнинг хатида бу маълумотнинг манбаи ҳам кўрсатилганди:
http://soliqinfo.uz/ ofitsial-ny-e-otvety/uz-u-zbekiston-respublikasining-2013-jilgi-asosij-makroi-tisodij-ku-rsatkichlari-prognozi-va-davlat-byudzheti-parametrlari-tu-risida#.UO_PW2v8ygE.facebook
Маълум бўлишича, бу маълумот “Солиқ Инфо” газетасидан олинган экан. Унинг сайтида фақат русча саҳифасини борлигини кўрдик, ўзбекчаси бор-йўқлигини ҳам билиб бўлмайди.
Хуллас, бу газетадаги маълумотдан кўрса бўладики, долларнинг бугунги курси билан, 2013 йил Давлат Бюджетимизнинг даромад қисми $10,5 млрд экан.
2012 йил 13 ноябрдаги хабаримизда, Ўзбекистонда ва Қозоғистондаги ЯИМ ҳажми орасидаги фарқ ва бошқа солиштиришлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад қисми 9 млрд атрофида бўлса керак деб тахмин қилгандик. Ҳозир маълум бўлмоқдаки, у $10,5 млрд. Қаранг, ҳар йили Ислом Каримнинг ўзи Давлат Бюджетимиз профицитли эканлиги гапирарди. Рақамлар эълон қилиниши билан бюджетимиз 0,1 фоизга бўлса ҳам дефицитли эканлиги кўриниб қолди.
Ҳеч шубҳа йўқки, Ўзбекистон ҳукумати ўз халқидан шундай муҳим маълумотларни бекитиб келаётганини борган сари овоза қилиб бораётганимиздан ваҳимага тушиб, у маълумотларни ўзи эълон қила бошлади. Аммо, ҳозирча кам одам ўқийдиган манбаларда эълон қилмоқда. Биз ҳукуматни ЯИМ ва Давлат Бюджетига оид рақамларни ҳамма ерда эълон қилишга мажбурлашимиз керак, мажбурлаймиз ҳам.
Исмини билдирмаган ўқувчимизга эса, миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.