16 January 2013
05:41 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Таълим ва илм!
10-йиллик мактаб системасини 9+3=12 га ўзгартирилиши, 5 йиллик олий таълимни 4+2 бакалавр ва магистрликга ўзгартирилиши ва кандидатлик диссертациясини йўқотиб, фақат докторлик диссертациясини ўзгартирилган шаклда қолдириш каби ишлар режаси ва ижро механизми давлат миқёсида кўзга кўринган академиклар, олимлар ва профессор-ўқитувчиларидан ташкил топган ўрта махсус давлат комиссияси томонидан ишлаб чиқилиб, бу жараённи қадамма қадам амалга ошириш ва назоратини ҳам шу комиссия олиб бориши керак эди, деган фикрдаман.
Умуман олганда, олдиндан айтайки, ман бу каби ўзгаришлар ғоясини тўғри деб биламан. Чунки, кўпчилик ривожланган мамлакатларда шунга ўхшаш манзара бор. Лекин, афсуски, амалда бу ғояни ижросида ва уни керакмас ўзбекча (гўёки) моделига айлантирилишида жуда қўпол хатолар бўлди ва бўлаяпти. Баъзилар базан янгитдан ўзича велосипед ҳам ихтро қилмокдалар. Давлат маслаҳатчилари, вазирлар ва тегишли бўлим бошлиқлари бирин кетин алмашиб ётгани учун узоқ йиллик бу глобал проектни амалга оширишдаги хатолар учун ким жавоб беради?!
Бу вақтинчалик одамлар давлат раҳбарига ёқиш учун бу проектни моҳиятини ўзгартириб, бузиб ташлашдан ҳам тойимади ва тойимаяпти. Улар тушунмайдики, бу проектнинг орқасида 10-миллионча болаларимиз, ёшларимиз турибди, Ўзбекистоннинг келажаги турибди. Буни улар тушунмайди.
Оддий бир мисол. Шошиб пишиб лотинчага ўтдик ва ҳаммани саводсиз қилдик!? Ҳар бир проект моддий маблағ билан таъминланиши керак, акс ҳолда у ўлимга маҳкум. Лотинга ўтиш ва бу проектни амалга ошириш учун давлат қилиши керак бўлган иш билан аслида қилинган ишни солиштирсак, давлат бу проектга маблағни деярли ажратмаган деган фикрга келамиз. Шунинг учун ҳам давлат тили ҳам, лотин имлоси ҳам амалда деярли ишламаяпти ва ҳатто-ки президент аппарати ҳам деярли барча ҳужжатларни кирилчада ва рус тилида юритмоқда. Ёшларимиз, афсуски, ўз ф.и.ш. ни ҳам хатолар билан ёзмокда. Лотиндаги «ш», «ч», «ц» (лотинда «цех» сўзини езиб куринг!) харфларимиз умуман кулгули. Ким бу хато учун жавоб беради?
Ўрта таълимда 9+3=12 га ўтишда ҳам жиддий хатолар бор. Масалан, 7 ёшидан мактабга чиққан бола ўрта таълимни 19 ёшида тугатади. Бу ёшда анча мунча қизлар турмушга ҳам чиқиб, болалик ҳам бўлиб кетаяпти-ку. Нега болаларни мактабга 6 ешдан олмаймиз? 2-4 яшарли бола сизга ақл ўргатадиган ҳозирги замонда 6 ёшли бола таълимни бошлай олмайдими?! Нега 8+3=11 ни ёки 9+2 ни қабул қилмадик? Советлар даврида 8+2 ёки 8+3 эди. У вактда 8 синфдан кейин касб-ҳунар буйича энг кўпи билан 50-60% бола кетар эди (уларга завод-фабрика ва ҳ.к.лар ҳам етарли эди), қолгани 9-10 ни (ҳозирги лицей) давом эттирар эди.
Ҳозир-чи? 9 ни тахминан 600 минг бола битирса, 60 минги лицейга, қолгани касб-хунар коллежларига кетади. Яъни касб-ҳунар бўйича 90% бола кетаяпти (уларга завод-фабрика ва х.к.лар йўқ каби). Бу жуда катта рақам. Бу рақамга караб олий таълим учун ҳам тахминан 57 минг ўрин берилмоқда, яъни мўлжал, фақат лицей болалари олий таълим олсин. Бу умуман хато. Яъни ёшларимизни фақат 10% олий малумотли бўлиши керак деган сиёсат олиб борилиши нафақат хато, балки жиноят ҳамдир. Бу хатолар таълим системасини оқсамасига сабаб бўлмоқда. Бу система, мамлакатдаги қолган барча системалар каби, ишламаяпти. Шунинг учун ҳам, ҳамма йўналишда бўлгани каби, муштум зўри билан системани ишлатишга ҳаракат қилиб келинмоқда. Вақти келиб муштум ҳам натижа бермайди.
2 ой аввал бир селекторда давлат маслаҳатчисининг ўринбосари Т.Рисқиев Академик лицейларга ёрдам ва уларни қутқариш бўйича маъруза қилиб, мамлакатимизда мактаб ва лицейларни ботқоқликга ботиб, чўкаётганини тан олди. Лицей ўқувчиларининг йилдан йилга олийгоҳларга кириш фоизи тушиб кетган, бу йил 32% бўлибди. Ўзи ҳар 11та боладан 1таси талаба бўлса (яъни 8-10% дегани), у холда 32% ёмон эмас. Лекин юкорида айтганим каби олий таълим учун 57 минг жуда кам! Камида 250 минг бўлиши керак.
Т.Рискиевни гапига кўра нима-миш, бундан кейин олийгоҳ домлалари лицейларга ҳам бориб дарс бериш ва ўқувчиларини олийгоҳга кириши учун репетитор ва шу каби ишларни бажариш, бу ҳам етмагандай лицейларни атрофида жойлашган барча мактабларини айланиб у ердаги 5-8-синфлардаги иқтидорли болаларни танлаб, ҳозирдан уларни лицейга пропаганда ва тайёрлаши лозим экан! Офарин! Домлаларни қиладиган бошқа иши йўқдей. Одам кулишини ҳам йиғлашини ҳам билмайди. Чунки бу аҳмоқхона ишларни ижросини таъминлаш қаттиқ назоратга олинган.
Хозир шунақа вазиятки, агар давлат бюджетида ишлаётган одамларга итга ўхшаб вовуллайлар, деса, ҳамма ноилож буни бажаради! “Маслаҳатчи”нинг бу гаплари, аслида, мамлакатимизда мактаб ва лицейларни ботқоқликга ботиб, чукаётганини расмий шаклда тан олиш бўлди.
Фақат, улар гўёки институтлар ботмаган, чўкмаган, деб ўйлашаяпти шекилли! Ёки аксинча, институтларни ҳам баттар чўктириш ва ботириш ҳаракатими?! Бечора домлалар, бир томондан талабаларни ётоқхоналарига чопса (назорат, дежур, ремонт, …учун), иккинчи томондан, ҳар кунги керакмас маънавият мажлиси ёки тадбирлари, учунчи томондан, институт ремонти ёки давлатнинг қишлоқ хўжалик ишлари, тўртинчи томондан, талабаларни контракти масаласи ёки давомати, бешинчидан, ҳар ҳил коммунал тўлов ва солиқлар бўйича югурса (барча иш жойлари ноябрдан бери ҳаммани коммунал ва солиқ тўловлари бўйича югуртиришмоқда; қонунлар ва система ишламагандан кейин бечора давлат нима килсин, ахир?!), олтинчидан, ҳар кунги бюрократик қоғозларга ижро таъминлаш, еттинчидан,… ва энди бунга лицей-мактаблар ҳам қўшилди. Талабаларга бериладиган билим нима бўлади, дарсларни ким ва качон беради, ахир?!
Магистратура тизимини киритиш жараёни анча силлиқ кечти. Чунки эски нарсалар бузилмади. Яъни аспирантура, кандидатлик ва докторликлар эски ҳолда давом этаётган эди. Ҳозир эса, бирданига аспирантура ва кандидатлик тизимлари бекор қилиниб, бу жараенда илм қилаётган ёш олимларимизнинг деярли асосий қисми ҳавода қолди!? Ҳатто-ки кандидатлик диссертациясини тугатиб махсуслаштирилган илмий кенгашга топширган ёш олимларимиз ҳам кандидатлик диссертацияни ҳимоя қилишдан маҳрум бўлдилар. “Янгисини қурмасдан, эскини бузмас ” деган эди-ку кимдир!? Ёки шиор ўзгардими?! Аспирантурани битирганлар бу йил докторантурага киролмайди, улар яна бир йил кутишлари керак эмиш. Нима учун? Жавоб йўқ.
Аспирантурада 1 ва 2 чи курсда ўқиб келаётганлар эса махсус аттестациядан кейин докторантуранинг мос равишда 1 ва 2 чи курсига олинармишлар!? Аспирантурани битирганлар, илмий кенгашга ҳимояга чиққанлар эса, гўёки, докторантуранинг 1 чи курсига ҳам арзишмас экан. Ҳар ҳолда имзо чекилган қарордан ва қилинаетган ишлардан шу хулоса келиб чиқади. Уларнинг изоҳини қаранг: 1 ва 2 чи курс аспирантларига давлат пул ҳаражат қилиб қўйибди ва пул куймаслиги керак экан. Аспирантурани битирганларга пул ҳаражат қилинмаганми? У пул учун ким жавоб беради? Давлат маслаҳатчисими? Докторантурага махсус аттестациядан ўта олмаган аспирантларга ҳам давлат пул ҳаражат қилган-ку! Уларни пулини ким орқага қайтаради? Давлат маслаҳатчисими?
Ҳозирданоқ анча мунча аспирантлар илм қилмаслигини ишорат қилиб, қўлини силтаб кетди. Буларга давлат пул ҳаражат қилиб қўйган. Битта аҳмоқ калла деб буларни 1-3 йил умри бекорга кетган булиб чиқади. Қизиғи шундаки, янги докторантура низоми шунака аҳмоқхона тузилганки, бундай кейин илмий раҳбарлар ҳам доторантурага шогирд олишни ўйлаб кўради. Арзимаган пул ёки 100 соат нагрузка учун ҳеч ким бунчалик катта маъсулиятни ўз зиммасига олмайди.
Шу жараённи ҳам магистратура каби ўтиш жараёни орқали силлиқ қилиб ўтказиш мумкин эди. Нега ундай қилинмади? Нега аҳмоқхона ишлар қилиняпти? Жавоби стандарт - оддий: агар давлат миқёсида қилинаётган бирор ишда мантиқ йўқ бўлса, мақсад бошқа бўлади. Бу ерда ҳам асл мақсад бошка. Биринчиси: илма тешик ва бўм-бўш бўлиб кетган хазинадан бирор сўм эконом қилиш; иккинчиси: ўрта ва олий таълимдан кейин ўзбек фан-илмини ҳам ўлдириш, чўктириш ва умуман йўқ қилиш; учунчиси: фақат чол-кампир ва аёллар билан ишлаб келаётган мактаб ва лицей-коллежларга мана шу проект ердами билан ёшларни “ўз ихтиёри” билан жалб қилиш ва тўртинчидан бўлажак доктор-олимларни контроль остида тутуш учун сонини кескин камайтириш.
Улуғбек Асад

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения