26 January 2013
03:25 -
Гастарбайтерлар Тожикистонга сал кам $4 млрд юборишибди, Ўзбекистонга $10 млрд атрофида

Маълумки, дейди мухбиримиз, 2012 йилнинг ҳар бир кварталида фақат Россияда ишлаётган ўзбек гастарбайтерлардан 1,5 млрд доллар атрофида Ўзбекистонга пул келарди. Бу йилига 6 млрд демакдир. Демак, Қозоғистон, АҚШ, Жанубий Корея, Европа мамлакатларида ишлаётган ватандошларимизни ҳам ҳисобга олсак, Ўзбекистонга 2012 йилда $10 млрд атрофида пул келганини тахмин қилиш мумкин. Бу Давлат Бюджетимизнинг даромад қисмига тенг.
Яъни, чет эллардаги мардикорларсиз иқтисодимиз чўкиши ҳақида “Ҳаракат” агентлиги қилаётган иддаолар мутлақо тўғридир.