13 November 2012
13:07 -
Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетига оид муҳим рақамларни биринчи марта эълон қилмоқдамиз
Мамлакат иқтисодининг аҳволини кўрсатувчи муҳим рақамлар, хусусан, йиллик Ялпи Ички Маҳсулотнинг ҳамда Давлат Бюджети даромад ва ҳаражат қисмларининг ҳажми халқдан бекитиб келинаётганини кўп марта ёздик. Ёзиш билан чекланмасдан, Ялпи Ички Маҳсулот ўтган йили 43 млрд доллар бўлганини топдик ва шу йил 21 февралдаги хабарларимизда биринчи бўлиб эълон қилдик.
Ўша хабаримизда айтилганидек, Қозоғистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти ўтган йили 180 млрд доллардан кўп бўлган, демак, улардан тахминан 4 баравар орқадамиз. У мамлакатнинг аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган сабабли, киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича қозоқлардан тахминан 8 баравар (!!!) орқада эканлигимизни, яъни иқтисодимиз чўкиб бораётганини ҳам биз аниқладик.
Давлат Бюджетига оид рақамларни топиб бўлмагач, бошқача йўл тутдик. Қозоғистон Давлат Бюджетининг даромад қисми 31 млрд доллар экан. Яъни, Ялпи Ички Маҳсулотнинг тахминан 1/6 қисми. Бизда ҳам шундай пропорция бор деб ҳисобласак, Давлат Бюджетимизнинг даромад қисми тахминан 7,2-7,5 млрд доллар бўлади.
Куни кеча ҳукуматнинг баъзи қўғирчоқ ахборот воситалари 2013 йилда Давлат Бюджетининг даромад қисми Ялпи Ички Маҳсулотининг 21,3 фоизига, харажат қисми эса 22,3 фоизига тенг бўлишини билдирдилар. Ялпи Ички Маҳсулот бу йил 8 фоизга ортганини ҳисобга олиб топиш мумкинки, 2013 йил Давлат Бюджетининг даромад қисми 9 млрд доллар атрофида бўлади.
Қайтариб этамиз, Ялпи Ички Маҳсулот ва Давлат Бюджети дамромад қисмининг ҳажми эълон қилинган эмас. Уларни биз ҳисоблаб топдик.
Дарвоқе, Давлат Бюджетининг даромад қисми Ялпи Ички Маҳсулотининг 21,3 фоизига, харажат қисми 22,3 фоизига тенг бўлишидан кўриниб турибдики, 2013 йилда Давлат Бюджетимиз дефицитли бўлади. Аслида Бюджетининг дефицитли бўлиши фожеа эмас, кўпчилик мамлакатларда айнан шундай. Аммо, шу пайтгача Ўзбекистонда Ислом Карим раҳнамолигида Давлат Бюджети профицит билан бажарилаётгани айтиларди. Келаси йилга Бюджетини дефицитли режалаштиришга қандай журъат этишди экан? Демак, ишларимиз ёмон, иқтисод ростдан ҳам чўкмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения