17 November 2012
13:35 -
Парламент даражасидаги масхарабозлик: Қонунчилик Палатаси 2013 йил Давлат Бюджетини кўзини юмиб қабул қилди
Расмий хабарларга кўра, кеча Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтган. Унда Бош вазир ва ҳукумат аъзолари иштирок этдибдилар. Аммо, у бечораларнинг биронтасини исми ҳам келтирилмаган. Мажлисда асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, 2013 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат Бюджети лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинибди ва қабул қилинибди.
Ўзбекистондек давлатнинг қонунчилик органи ўтказган мажлисни масхарабозлик дедик. Ошириб юбормадикми? Йўқ. Қаранг, парламентнинг қуйи палатасида мамлакатнинг бир йиллик ҳаётини белгилаб берадиган ҳужжат – Давлат Бюджети қабул қилинибди, аммо бюджетининг асосий кўрсатгичлари – унинг даромад ва ҳаражатларини кўрсатувчи рақамлар умуман тилга олинмабди. Дупутатлар, тўғрироғи, масхарабозлар, 2013 йилда бажариладиган улкан ишларни олқишлашибди, аммо улардан биронтаси бунинг учун қанча пул керак бўлади, яъни Давлат Бюджетининг ҳаражат қисми қанча, бу ҳаражатларни қоплашга етарли пулимиз борми, яъни Давлат Бюджетининг дарамод қисми қанча ўзи деб сўрашмабди ҳам.
Давлат бюджетининг даромадлари Ялпи Ички Маҳсулотнинг (ЯИМ) 21,3 фоизини, харажатлари эса 22,3 фоизини ташкил этиши тилга олинбди. Аммо, бизда ҳеч қаерда ЯИМнинг ҳажми эълон қилинмайди-ку, демак, бюджетимиз қанчалиги депутатларга ҳам сир бўлиб қолаверибди.
Дарвоқе, Давлат Бюджети 2013 йили дефицитли бўлиши, дефицит ЯИМ ҳажмига нисбатан 1 фоиз миқдорида бўлиши айтилибди. Масхарабоз депутатларимиз дод-вой кўтаришмагани ҳам қизиқ. Ахир Ислом Карим раҳнамолигида гуллаб-яшнаётган Ўзбекистонда қанақа дефицит бўлиши мумкин? Бу учинчи кучларнинг ўйини эмасми?
Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 2012 йили 43 млрд доллар атрофида бўлгани фақат “Ҳаракат” агентлиги тарафидан очиқланди. Ялпи Ички Маҳсулот бу йил 8 фоизга ортгани ва 2013 йилда яна шунчага ортиши режалаштирилаётганини ҳисобга олиб топиш мумкинки, 2013 йил Давлат Бюджетининг даромад қисми 9 млрд, ҳаражат қисми 9,4 млрд доллар атрофида бўлади.
Масхарабоз депутатларимизни “Ҳаракат” агентлигининг сайтига таклиф қиламиз. Келинг, ЯИМ ва Давлат Бюджетига оид рақамларни бу ердан ўрганинг. Шуни ҳам билиб қўйингки, киши бошига ЯИМ бўйича Қозоғистондан 8 баравар орқадамиз. Ҳамма нарса ҳозирги тепмларда давом этса, Қозоғистонга етиб олишимиз учун юзларча йил лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения