13 November 2012
08:23 - Ташқи ишлар вазирлигида уч элчи қабул қилинди, муҳим бўлгани АҚШ элчиси
Ўта қисқа хабарларда айтилишича, кеча Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ элчиси Жорж Крол, Тожикистон элчиси Музаффар Ҳусейнов ва Украина элчиси Юрием Савченко алоҳида-алоҳида қабул қилинган. Уларнинг ҳар бири билан икки тарафлама муносабатларга доир актуал масалалар муҳокама қилинибди. Элчиларни ким ёки кимлар қабул қилгани ҳар доимгидек хабарларда айтилмайди.

Хабарларда айтилмаса ҳам, Жорж Крол билан муҳимроқ масалалар муҳокама қилинган бўлса керак. Чунки, Ўзбекистонга бугун АҚШнинг ҳали кимлардан иборат эканлиги айтилмаган навбатдаги делегацияси келмоқда. Делегация аъзолари фуқаролик жамияти фаоллари билан бугуноқ учрашадилар. Учрашувга Инсон Ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят таклиф қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону