12 May 2007
03:00 -
23:30 - Берлинда Андижон фожеасини эслашди, "Бирлик" ҳам шу ерда эди 23:00 - Қаршида Каримовнинг китоби тақдимоти ўтказилди - Малайзия МСК маъмурлари юртимизни зиёрат қилмоқда 16:30 - Путиннинг яна бир ғалабаси:

23:30 - Берлинда Андижон фожеасини эслашди, "Бирлик" ҳам шу ерда эди
10 ва 11 май кунлари Германиянинг пойтахти Берлинда Андижонда Каримов режими хунрезлигининг 2 йиллиги муносабати билан турли акциялар ўтказилди.
10 май куни эрталаб Давлат матбуот конференциялари уйида бу санага бағишларнган матбуот конференцияси бўлди. Бу тадбирда 20 дан ортиқ журналист ва бошқа тингловчилар қатнашишди, уларнинг ичида Германия парламентининг 2 депутати ва ҳозир Австиряда яшаётган “Бирлик” Партияси фаоли Ёдгор Обид ҳам бор эди. Ёдгор ака бу табирларнинг ташкилотчилари томонидан расман таклиф қилинган экан.
Матбуот конференциясини “Марказий Осиёдан инсон ҳуқуқлари” Ассосиациясининг вице-президенти Анвар Усмон “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид вазият ва қочқинларнинг аҳволи” номли доклади билан бошлаб берди (Доклад матни сайтимизда алоҳида эълон қилинади). Шуни алоҳида айтиш керакка, Анвар Усмонов “Бирлик” Партияси фаоли, аммо бу ерда у фақат номи зикр этилган Ассосиациянинг вакили сифатида қатнашди. Ундан кейин маркази Венада жойлашган Халқаро Хельсинки Федерациясининг вакили чечен миллатига мансуб Лиза Мусаева, Эмнести Интернешнлнинг Германия бўйича раҳабри Барабара Лохбиллер, Хюман Райтс Вотчнинг Марказий Осий бўлими ходими Рейчел Денбер гапирдилар.
Сўнгра улар журналистларнинг саволларига жавоб бердилар.Ўзбекистон ҳукумати билан яқин алоқалар ўртатган Аденауэр Фондига яқин бўлган бир иш одами Анвар Усмоннинг бу фонд фаолияти ҳақидаги мулоҳазаларидан норозилигини билдирди, аммо, ўзбек демократи аниқ фактлар билан ўзининг ҳақлигини ҳаммага исботлаб берди.
Шу куни кечқурун Демократия Уйида Даниялик кинорежиссер-документалист Майкл Анерсоннинг Андижон воқеаларига бағишланга ҳужатли фильми намойиш қилинди ва унинг муҳоккамаси уюштирилди.
Бу тадбирларга шу кунларда Аденаэур Фондининг таклифи билан қандадйдир тренинг учун Берлинга келган ҳуқуқ ҳимоячиси Сурат Икрамов ва “Эрк” партияси фракцияларидан бирининг вакили бўлган Тошпўлат Йўлдошев фонд раҳбарларининг талаби билан қатнашмадилар.
Кейин маълум бўлишича, Тошпўлат Йўлдошев Германиянинг элчихонси ходимларига ўзини “Эзгулик” жамиятининг раис ўринбосари деб танитиб, бу тренингга келган экан. Тренингга таклиф қилинган яна бир ўзбек Аъло Хўжаевни Ўзбекистон ҳукумати виза бермасдан мамлакатдан чиқармаган.
Шу куни Анвар Усмон, Ёдгор Обид, Тошпўлат Йўлдошев, Сурат Икромов бу ерга махсус Прагадан келган Озодлик радиоси мухбири Шуҳрат Бобожонов билан радио учун суҳбат ўтказдилар, ундан сўнгра Ўзбекистон демократик ташкилотларининг аҳволи ҳақида ўзора бахс қилдилар. Бу бахс чоғида ҳарорат жуда юксак бўлганини гапиришга ҳожат йўқ бўлса керак.
11 май куни эрталаб Анвар Усмон, Ёдгор Обид, Лиза Мусаева ва бу тадбирларнинг ташкилотчиси Берхард Классенни Германия Ташқи Ишлар вазирлигининг Марказий Осий бўлими мудири Вольф Шутце қабул қилди. Германия ҳукуматининг Каримов режими тарафдори сифатидаги сиёсати маълум бўлгани учун, бу учрашув қандай қизғин ўтганини тахмин қилиш қийин эмас. Аммо, учрашув қатнашчиларининг умумий келишувга бинон бу ҳақда ортиқча маълумот тарқатмасликка келишилган. Жаноб Шутце учрашувда Шуҳрат Бобажоновнинг иштирок этишини истамаган. Анвар Усмоннинг фикрича, бу учрашув Германия ҳукуматига мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг норозилигини билдириш нуқтаи назаридан жуда ҳам фойдали бўлган.
Шу кунларда Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан сиёсатини белгилашда ҳал қилувчи роль ўйнаётган мамлакат Германия бўлгани учун, бу мамлакат раҳбарларига ўзбек мухолифатининг, хусусан “Бирлик” Партиясининг позициясини етказиш жуда катта ютуқ бўлганини айтиш ортиқча бўлса керак. Шуни алоҳида таъкидлаш кераккаи, Анвар Усмон жаноб Шутце билан учрашувда ўзини “Бирлик” раҳбарияти вакили деб таништирди.
23:00 - Қаршида Каримовнинг китоби тақдимоти ўтказилди
Кеча, 11 майда Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистон ХХ1 аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли китоби тақдимоти баҳонасида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Ўзбекистон Фанлар Академияси, Самарқанд ва Қарши универститетлари олимларидан иборат нуфузли ҳайъат иштирок этган анжуманда ёшларга “миллий истиқлол ғояси”ни сингдириш муаммолари таҳлил этилди. Аслида бу учрашувни китоб тақдимоти эмас, балки диктатурани ғоявий жиҳатдан ҳимоя қилишга уриниш, деса бўлади. Президентнинг 9 май - Хотира ва қадрлаш куни журналистларга берган интервьюсида ҳам жамоатчилик олдига ташқи “хуруж”ларга барҳам бериш вазифаси қўйилган, олимларнинг ҳаракати эса ана шу вазифага жавобдир, дейди мухбиримиз.
Малайзия МСК маъмурлари юртимизни зиёрат қилмоқда
Малайзия Марказий сайлов комиссияси раиси Тан Сри Дато Сери Хожи Абдул Рашид бин Абдул Раҳмон етакчилигидаги делегация Самарқанд ва Бухоро шаҳридаги обидаларни зиёрат қилишаётгани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, дипломатик таомил юзасидан унчалик нуфузли ҳисобланмайдиган мазкур гуруҳ Ўзбекистоннинг энг мартабали мулозимлари томонидан ҳам қабул қилиниши мумкин.
16:30 - Путиннинг яна бир ғалабаси: Марказий Осиё гази Россиядан оқади
Бугун Туркаманистонда меҳмон бўлиб турган Владимир Путинга Қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев қўшилди. Уч мамлакат президентлари Марказий Осиё газини Россиия орқали ташийдиган Каспийбўйи газқувурини қуриш тўғрисида принцип ўлароқ келишдилар. Бу ерда имзоланган 3 декларация шуни тасдиқлайди. Лекин бу хусусдаги шартнома уч мамлакатнинг ҳукуматлари 1 сентябргача тегишли тайёргарлик ишларини бажаришгандан кейин имзоланади.
Россиянинг нефть ва газ масаласидаги монопоиясини бузиш учун ҳаракат қилаётган Ғарб давлатлари мағлубиятга учрагандек кўринади. Аммо, бу масалада охирги нуқтани қўйишга ҳали эрта. Бугуноқ Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов бунинг ишоратларини берди ва Каспийбўйи газқувурига альтернатива сифатида Транскаспий газқувури лойиҳаси ҳали ҳам кун тартибда борлигини айтди. Россиянинг саноат ва энергетика вазири Виктор Христенко дарҳол бу лойиҳага қарши эканликларини анлатувчи гаплар гапирди. Унга кўра, Транскаспий газқувури иқтисодий истиқболгаэга эмас, у сиёсий мақсадлар йўлидагина қурилиши мумкин.
Рус эксперлари “агар Каспийбўйи газқувури қурилишга бошланса, Транскапий газқувури лойиҳасига крест қўйидаи” демоқдалар.
Аммо, бу динамик дунёда ҳамма нарсани кутиш мумкин. Марказий Осий мамлакатлари “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлар узоқ вақтлардан бери айтиб ва ёзиб келаётганидек “Марказий Осиё Бирлиги” шаклида бирлаша бошласалар, улар табиий равишда Россия монополиясидан қутулиш учун Транскапий газқувури масаласига қайтадилар. Табиий, бу лойиҳанинг сиёсий мақсадлари борлигига шубҳа йўқ, аммо у газ ташиш йўлларини диверсификация қилиш (турлилаштириш) нуқтаи назаридан ҳам катта иқтисодий аҳамиятга эга бўларди.
1:00 - Ўзбек фирибгари, бунинг устига 53-54-чи бўлса, чет элда ҳам фирибгар
Бундан олдинги хабарларимизда Исёнкор сайтини юритган фирибгарлар бир сўровнома бошлаб, ўзлари истган жавобга ўзлари овозлар қўшиб қўйишаётганини айтгандик. Ҳозир бу айбномамиз яна бир марта тасдиқланди. Бундан ярим соат олдин “Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” ва “Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” деган саволларга берилган овозларнинг тақсимоти шундай эди:
1 савол:
Абдураҳим Пўлат - 223
Салой Мадамин - 193
2 савол:
Абдураҳим Пўлат - 205
Салой Мадамин – 178
Тошкент вақти билан соат тўғри 0:30 да бир зумда Салой Мадаминга берилган овозлар бу икки савол бўйича 296 ва 301 қилиб қўйилди, яъни уларга 103 ва 123 овоз қўшиб қўйилди. Қойил, булар, яъни ҳозир чет элда яшаётган сайт юритувчилари - 53-54-чилар, Каримовни сайловларни сохталаштиришда айблашаётганига нима дейсиз?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения