11 May 2007
03:00 -
23:30 - “Чўнтак” партиялар немисларни думалоқ стол атрофига чорлади - Путиннинг ўзи Ашхободда, вазири Тошкентда 23:00 - Владимир Путин Марказий Осиё бўйлаб “ов”га чиқди, Ўзбеикстон ҳамма нарсадан четда 21:30 - Ўзбек-корейс нефтчил
23:30 - “Чўнтак” партиялар немисларни думалоқ стол атрофига чорлади

Бугун Тошкентда Ўзбекистоннинг сиёсий чўнтаклари ва Германия партияларининг айрим вакиллари “Сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти: Ўзбекистон ва Германия тажрибаси” мавзуидаги давра столига йиғилдилар. Ўзбекистон томонидан учрашувларда иштирок этган “Ижтимоий фикр” жамоатчилик маркази раҳбари Р. Убайдуллаева, ҳукуматпараст ҳуқуқ ҳимоячиси А. Саидов ҳамда “Адолат” ва Либераллар демократик партиялари вакиллари Ўзбекистондаги олмашумул ўзгариш ва эркинликлар хусусида лоф уришди. Диққатга сазовори шундаки, расмий маълумотларда германиялик кузатувчиларнинг яқин келажакдаги сайлов кампаниясида иштирок этиши тилга олинади, дейди мухбиримиз. Демак, сайлов энди расмийлар тилига ҳам кўчди, дейиш мумкин.

Путиннинг ўзи Ашхободда, вазири Тошкентда

Бироз кечикиб олинган хабарга кўра, куни кеча Оқсаройда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси саноат ва энергетика вазири Виктор Христенкони қабул қилди. Расмий маълумотларга кўра, учрашув чоғида икки давлат ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган. Бироқ норасмий манбалар мазкур учрашув Путиннинг Марказий Осиёга юриши муносабати билан ташкил қилинганини таъкидлашмоқда. Учрашувлардан сўнг Устюртда газ конларини ўзлаштириш билан шуғулланаётган “Газпром”нинг ишлари ҳам юришиб қолса керак. Бунинг учун Путиннинг ўзи Тошкентга келишга эҳтиёж сезмасдан, Каримовнинг олдига вазирини юбориш етрали деб ҳисоблабди.

23:00 - Владимир Путин Марказий Осиё бўйлаб “ов”га чиқди, Ўзбеикстон ҳамма нарсадан четда

Россия Президенти Владимир Путин Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб 6 кунлик сафарини давом эттирмоқда. У аввал Қозоғистон Президенти Назарбоевнинг маҳмони бўлди, кеча кечқурундан бери у Туркманистонда, Туркманбоши II - Қурбонгули Бердимуҳаммедовнинг меҳмони.

Ўрис пошшосининг дарди энергетика масалалари экани сир тутилмаяпти. Маълумки, сўнгги йилларда, Россиянинг дунё миқёсида энергетика бўйича катта кучга, ҳатто монополистга айланиб бориши, Европа мамлакатларини ташвишга солмоқда. Шу сабабли, Европа Иттифоқи Марказий Осиёга кўз тикиб, бу ердаги газ ва нефть бойликларини тўғридан тўғри сотиб олиш ҳисобига Россиянинг монополиясига барҳам бермоқчи. Россия эса, ўз навбатида, бундай бўлишини истамайди, унинг мақсади Марказий Осиёни ўз таъсир доирасидан чиқармаслик.

Путин Қозоғистонда экан, Нурсултон Назарбоев ўз мамлакатидан экспорт қилинадиган нефтнинг ҳаммаси ёки сал кам ҳаммаси Россия нефтқувурларидан ташилишига ваъда берди. Туркманистон билан ҳам шу каби масалаларда келишув бўлиши кутилмоқда. Демак, Қозоғистон ва Туркманистон нефт ва газ масаласида Россияга боғлиқ бўлиб қолаверадилар

Газ ишлаб чиқаришда катта имкониятларга эга бўлган Ўзбекистон нима учун Путинни қизиқтирмади? Бу савога жавоб оддий. Андижон хунрезлигидан кейин дунёда пес-моховга айлантирилган Ислом Каримов билан алоҳида гаплашишга ҳожат ҳам йўқ, у тамомийла Путиннинг қўлидаги одам ҳолига туширилган.

Бу аҳвол Ўзбекистоннинг келажаги учун таҳликалидир. Минтақанинг супердавлати бўлиши керак бўлган Ўзбекистон, Каримов туфайли, ҳеч қандай мавқеи йўқ мамлакат ҳолига тушмоқда, минтақа муаммолари унинг иштирокисиз ҳал этилмоқда.

21:30 - Ўзбек-корейс нефтчилари йирик лойиҳани амалга оширишмоқчи

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниясининг бугун тарқатган маълумотга кўра, ушбу компания ва Кореянинг KOGAS ширкатлари 2010 йилда қиймати 1,5 миллиард АҚШ доллари бўлган газ-кимё комплексини қуришмоқчи. Шу муносабат билан келгуси йилдаёқ ҳамкорлар ўртасида қўшма корхона бунёдга келади ва Сургиль, Устюрт минтақасидаги газ конларини ўзлаштиришга бошлайди. Мазкур лойиҳанинг асосий қиймати — 1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги сармояни корейс томони ётқизишни режалаштирган. Мазкур компания иш бошлайдиган бўлса, йирик миқдорда этилен ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариладиз.

Ҳукумат энди мафиозларнинг саховатига таянмоқда

Бугун Тошкентдаги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институти ва шаҳар сил касалликлари шифохонасининг янгиланган бинолари тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради маҳаллий матбуот. Унда ёзилишича, мазкур ҳукумат қарамоғидаги шифохоналарга “Меҳр нури” хайрия жамғармаси ҳомийлик қилмоқда. Бу жамғарманинг бевосита раҳбари эса Ўзбекистоннинг кўзга кўринган авторитетларидан бири Ғофир Раҳимовдир. Президент уни яқинда давлатнинг юксак мукофоти билан тақдирлаган, мукофотни Президентнинг матбуот котиби Алишер Азизхўжаев тантанали топширганди. Эҳтимол, авторитетнинг бу саховати Президент эътиборига жавобдир.

18:30 - Страна начинается с таможни (Пресс-релиз Общества “Эзгулик”, № 30, 11 мая 2007)

Наше сограждане, которые возвращаются из-за зарубежных поездок обращаются в нашу правозащитную организацию “Эзгулик” рассказывая о искусственно создаваемых препятствиях в аэропорту г Ташкента, оставляющие неприятные ощущения и впечатления. Служащие таможенной службы, паспортного режима не обладают элементарными нормами культуры обращения с пассажирами; грубят, необоснованно затягивают и нарушают правила досмотра и проверки.

Обратившийся в Общество журналист и правозащитник Саидов Дилмурод Эгамбердиевич (Дилмурод Саййид) рассказал о неоднократных создаваемых препятствиях, чинимых сотрудниками служб в его отношении. 25 марта, 7, 24, 28 апреля сего года журналист вылетал рейсом в Алма-Ату Республика Казахстан с целью ознакомления с книгой “Терминатор” и издания его на казахском языке.

Столь пристальное “внимание” к его личности он объясняет своей профессиональной деятельностью журналиста и правозащитника, часто выступающего на страницах Интернета с критическими материалами о нарушении прав граждан в социальной и политической сфере.

«Эзгулик» проводил собственное расследование по этому поводу 24 апреля с.г. Сотрудники таможенной службы и в этот задержали Дилмурода Саидова около 1 часа без каких-либо оснований. Заданные им вопросы по задержанию Дилмурода Саидова оставались без ответов. 28 апреля при прилете в Ташкент опять он был задержан, и произведен не санкционированный допрос «откуда прилетел, куда ходил?». Спрашивается: это что за «черный список», по которому каждый раз создается утомительная, надоедливая обстановка в аэропорту.

Правозащитная организация Узбекистана “Эзгулик”, учитывая возросшее число подобных обращении, обратилась к руководству транспортной прокуратуры и просила дать разъяснение правоохранительных органов и Авиокомпании “Узбекистан хаво йуллари” о подобных фактах и явлениях, совершаемых в международном аэропорту г Ташкента.

9:00 - “Бирлик” тарафдорлари чақириғимизга қулоқ солишмади, Абдураҳим Пўлатни мухолифат лидери деб эълон қилишди

9 майдаги хабаримизда “Исёнкор” сайтини юритувчи фирибгарлар Каримов режимидан ўрнак олиб, ўз сайтларида бир қатор саволлар бўйича бошланган сўровномадаги энг принципиал саволларнинг жавобига кўра “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат лидерлик қилаётганини кўргач, 53-54 лақабли хўжайинлари Салой Мадаминга берилган овозларни сунъий равишда ошириб қўяётганларини фош қилгандик ва “Бирлик” тарафдорларини бу масхарабозлик сўровнамасида иштирок этмасликка чақиргандик.

Аммо, воқеаларнинг давоми кўрсатдики, бу хабар “Бирлик” тарафдорларини ғазабини келтириб, бу сўровномада янада фаолроқ қатнашишга ундаган. Биз бу сўровнома билан бошқа қизиқмаслигимизни билдирган бўлсак ҳам, мухбримизнинг сўнгги кунларда тўплаб борган маълумотларини кўргандан кейин, уларни яна бир марта эълон қилишга қарор қилдик.

Бугун эрталаб Тошкент вақти билан соат 9 да олинган сўнгги рақамларни ҳам ҳисобга олсак, натижа қуйидагича.

“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:

……………………………….............29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05__9.05_10.05_11.05

Абдураҳим Пўлат деганлар сони: _39__50___67__75___82___93__95__98___167___174__217
Салой Мадамин деганлар сони: __49__49___79__79___79___80__80__119__151___179__187

“Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволи бўйича:

………………………………..............29.04_1.05_2.05_3.05_4.05_5.05_6.05_7.05_9.05_10.05_11.05

Абдураҳим Пўлат деганлар сони: _23___38___50__60__69___77__78__83__152___157__200

Салой Мадамин деганлар сони: __53__ 53___66__66___66__66__66__130__145__168__173

Лидер бу объектив категория, лидер кимлигини 53-54-чилар ўз сайтларидаги счетчикларга овозлар қўшиб қўйиш йўли билан белгилолмайдилар. Ўзбекистонда амалда фаолият кўрсатаётган “Бирлик” раиси бутун мухолифатнинг ҳам лидери эканлиги шубҳасиздир.

Сайтларни кузатиб боринг, бир неча соатдан кейин Европа ўйғонгач, 53-54-чи фирибгарлар ишга тушганларини, яъни сўровнома натижаларни яна ўзгартиришга бошлашганини кўрасиз. Бу уларнинг табиатидан келиб чиқадиган ишлар. Сайтларида сўровнома очибдиларки, ўз шефларини биринчи қилиб кўрсатиш учун унинг фойдасига овозлар қўшиб қўйиш билан шуғулланишади. Бизнинг аввалги хабарларимизда бу иддао фактлар билан исботланган. У фирибгарлар сўровномадаги саволларнинг бири учун берилган жавоб фойдасига биратўласи 500 овоз кўшиб қўйишдан ҳам тортинишмаганини кўрсатиб бергандик.

Ҳамма тарафдоралримизга яна мурожаат қиламиз, бундай ўйинларда иштирок этманг, бундай лўттибоз сайтлардан узоқроқ туринг.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону