10 May 2007
03:00 -
23:00 - Абдураҳим Пўлат: Бир нарса ёзмоқчи бўлган тоғли бола аввал борларини ўқиб чиқса ёмон бўлмасди 21:30 - Туркия парламенти президент халқ томонидан сайланиши ҳақида қонунлар чиқарди 21

23:00 - Абдураҳим Пўлат: Бир нарса ёзмоқчи бўлган тоғли бола аввал борларини ўқиб чиқса ёмон бўлмасди
Кеча Америкада яшаётган Баҳодир Чори телефон қилиб, баъзи Интернет саҳифаларида унинг “Бирлик” Партияси Наманган вилоят ташкилоти раиси Носир Зокир билан гаплашгани тўғрисида мутлақо нотўғри маълумотлар тарқатилганини айтди. Бир оздан кейин ундан электорон хат ҳам олдим. У хатга муаллифи Тўрабек Сано деб кўрсатилган “Диктатор ўлган билан, диктатура яшайди” номли мақола илова қилинган экан.
Мақоланинг бошида Тўрабек Сано “Бирдамлик” ҳаракатининг энг ёш аъзоси эканлиги, у тоғдаги қишлоқда ўсиб улғайгани билдирилади ва бу мақола “Бирлик” Партиясига нисбатан душманлик позициясида турган Исёнкор сайтининг ифлос юритувчилари (мен ифлос сўзини маъсулият билан ёзмоқдаман, чунки уларнинг ифлосликлари бир қанча далиллар билан сайтимизда аллақачон кўрсатиб берилган) ташаббуси билан ва улар учун ёзилгани ортиқча бекитиб ҳам ўтирилмасдан айтилади.
Тоғданми ёки қишлоқданми тушиб, замонавий шаҳарда балкон ёки унитаз нималигини билмасдан кулгили аҳволга тушиб қолганлар ҳақида бир қатор латифаларни биламан. Уларни бу ерда ёзсам, баъзилар кулгидан ичаклари узилиб, касалхонага тушишлари мумкин, баъзилар эса, менинг одобсизлигим хусусида айюҳаннос солишлари муқаррар.
Чунки, замонавий жамиятнинг муаммоларини мутлақо тушунмайдиган ва билмайдиган (ўша балкон ва унитазни билмагани каби), машҳур бир мультфильмниг қаҳрамони Леопольд исмли мушук каби “Болалар, келинглар урушмайлик” деб йиғлайверадиган, инсонлар ёки гуруҳлар орасидаги манфаатлар зиддияти туфайли келишолмасдан ва бирлашолмасдан бир неча минг йилдан бери қирғин-барот урушлардан ўтиб келаётган одамзод тарихини ўрганмаган, фақат ўзбек эмас, рус мухолифати ҳам, озорбайжон мухолифати ҳам ва бошқа миллатлардаги мухолифатлар ҳам ўша айтилган манфаатлар зиддияти туфайли осонликча бирлашолмаётганини идрок этолмаган бир инсоннинг (у тоғли бола бўлса ҳам) жиддий мавзуни қаламга олиши ўша латифаларни эслатади.
Шу сабали, бу мақолага жавоб беришнинг ўзи ножиддийлик бўларди. Мен бу ерда вақтдан фойдаланиб, кўп марта айтган фикрларимини тоғдан тушган одамларга эслатиб қўймоқчиман, халос.
Қизиқ, бу мақола муаллифи, қўлига қалам олишдан аввал қуйидаги фактларга оид ёзувларни ўқиганмикан:
- Каримов қўлидан 53-54 номерли квартиралар олган ва Коммунистик Партия рўйхатидан парламентга альтернативсиз “сайланаган” Салой Мадамин бошчилигидаги ёзувчилар гуруҳи 1989 йилда мухолифатни парчалаган ва бугунги Каримов диктатурасининг тикланишига ҳал қилувчи ҳисса қўшган.
- 1992 йилда “Бирлик”чи Олим Каримовнинг тушуббуси билан мухолифатни ва ҳатто собиқ Бош Вазир Шукрулло Мирсаидни бирлаштирувчи “Демократик Форум” тузилаётганда, Каримовнинг топшириғи билан “Эрк” газетасида Мирсаидовни шарманда қилувчи мақола чиқартирган, “Бирлик”нинг асосий шахсларини бу партия биносида ўтказиладиган Демфорум мажлисига киритмаслигини билдириб, бирлашиш ғоясини болталаганлар - эркчи 53-54-чилар бўлган.
- 1995 йилда узоқ ва машаққатли музокаралардан кейин “Бирлик”, “Эрк” ва Шукрулло Мирсаид мухолифатнинг Координацион Кенгашини тузиш шартномасини имзолаганларидан сўнг 12 соат ўтгач, Салой Мадамин имзосини қайтариб олган ва мухолифат бирлигини яна бузган.
- Узоқ йилларни қўйинг, ўтган йилнинг охирларида “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Исмоил Дадажон жон-жаҳди билан ҳаракат қилиб, Салой Мадаминни бу йил бўладиган президент сайловида мухолифатнинг умумий номзодини чиқариш жараёнида иштирок этишга чақирган ва рад жавобини олган.
Мен шахсан ўзим Тўрабек Сано исмли одам бу мақолани ёзганига жиддий шубҳам бор. Бу анча усталик билан ёзилган мақоланинг муаллифи 53-54-чилардан бири, балки, 53-54 нинг ўзи бўлса керак деб ҳисоблайман. Шундай бўлса ҳам, бу мақолани ёзган одамдан (у Тўрабек бўладими, бошқаси бўладими) “Сен мақола ёзишдан аввал, бу мавзуга оид биронта бошқа мақола билан танишдингми” деб сўраш бефойда эканлигини қуйидаги латифа билан англатмоқчиман.
Бир чукча китоб ёзиб, нашриётга олиб келибди. Нашриёт раҳбари, у мендан кўра бироз одоблироқ бўлса керакки, дарҳол уни қишлоқига чиқармасдан, назокат билан саволлар берибди:
- Сиз бу китобни ёзишдан олдин Пушкинни ўқиганмисиз?
- Йўқ, - дебди чукча.
- Гоголни-чи?
- Йўқ
- Маяковскийни-чи?
- Ўртоқ ношир, - дебди жаҳли чиққан чукча, - Сиз адаштираябсиз, чукча ўқувчи эмас, чукча - ёзувчи!
21:30 - Туркия парламенти президент халқ томонидан сайланиши ҳақида қонунлар чиқарди
Бугун Туркия Буюк Миллат Мажлисида мамлакат президентини сайлаш бўйича янги қонун қабул қилинди. Шу кунгача президент ТБММ тарафидан 7 йил муддатга сайланарди ва иккинчи муддат мумкин эмасди. Бугун асосан ҳокимиятдаги Адолат ва Тарққиёт Партияси вакиллари иштирок этган мажлисда (374 киши), 370 кишининг овози билан янги президентни умумхалқ сайловларида 5 йилга сайлаш ҳақида бир неча қонун қабул қилинди. Президент 40 ёшга тўлган олий маълумотли киши бўлиши керак, у 2 мартадан ортиқ президент бўлолмайди.
Қонунларга кўра, бирдан ошиқ номзод иштирок этган биринчи тур сайловларида сайловчиларнинг ярмидан кўп овозини олган одам президент бўлади, акс ҳолда иккинчи тур ўтказилади. Қандайдир сабаб билан иккинчи турда бир номзод қолса, у ҳам сайловчиларнинг кўпчилигини овозини олсагина президент бўлолади.
Қонунлар кучга кириши учун уларни ҳозирги президент имзолаши керак. Аммо, бу хусусда катта шубҳалар бор.
21:00 - Умидани озодликка чиқаришди, Гулбаҳорга муддат қўшиб берилди
Оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотга кўра, жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди вилоят ИИБ томонидан судга тақдим этилган бир ишни кўриб, ниҳоясига етказган. 7 май куни ҳукм ўқилган бу иш яқиндагина 6 йилга озодликдан маҳрум этилган Гулбаҳор Тўраевага тегишли бўлиб, уни вилоят ИИБ тергов бошқармаси ЖКнинг 139 моддаси (Туҳмат) билан айблаган. Мазкур ишни кўриб чиққан суд Тўраеванинг олти йиллик жазо муддатига яна 5 йил-у 3 ой қўшиб берган. Демак, Гулбаҳор энди 11 ярим йилга яқин қамоқда ўтиради.
Кузатувчилар судлов тизимида кўпам учрайвермайдиган мазкур шафқатсизликда сиёсий найранг борлигини эътироф этишмоқда. Гулбаҳорнинг яқинларидан маълум бўлишича, Андижон қатлиомида ўликлар йиғилган 50-мактаб раҳбарияти судда даъвогар бўлишиб, унинг ўликларни кўриши билан боғлиқ саргузаштларини туҳмат дея даъво қилишган. Ўзбекистон ҳукумати эса гўё Гулбаҳорни узоқ муддатга қамаш билан изларни ёпиш мумкин, деб ўйлайди.
Андижонликлар яна Америкага қайтишмоқчими?
Бундан бир муддат илгари Андижон қатли оми даврида қўшни Қирғизистон орқали АҚШнинг Аризона, Пенсильвания ва Айдаҳо штатларига қочиб ўтган андижонлик қочиқинларнинг Ўзбеистонга қайтгани, ўзга юрт, ўзга маданиятга кўника олмагани хусусида аввалги хабарларимизда баён этгандик. Бироқ ҳозирда ана шу қочқинларнинг яна БМТнинг Қочқинлар бўйича идорасидан Қирғизистон орқали бошпана сўраётгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Уларга кўра, ҳозирда Қозиғистонга келиб олган бир неча киши ҳам АҚШдан такрорий бошпана сўрамоқда. Бу ҳақдаги хабарлар ҳали тасдиқлангани йўқ.
Қайсидир маънода, дейди мухбиримиз, бундай кўчманчилик ўзбеклар менталитетига ҳам хос бир нарса. Совет даврида юртимизга нисбатан қўшни Тожикистонда турмуш кечириш енгилроқ бўлгани учун жанубий вилоятлардаги кўплаб аҳоли у ёққа кўчиб ўтишган. 1992 йиллардаги Тожикистондаги талотўплардан сўнг эса бу одамлар Ўзбекистонга қайтиб келишди ва энди яна Тожикистонга кўчиб кетишлар кўпайган. Андижонликларнинг йўлда сарсон бўилишига сабаблардан бири ҳукуматнинг тазйиқ ва таъқиблари бўлса, иккинчиси, менталитетдаги ана шундай бир “жаннат излаш”дир.
“Ароқ ишлаб чиқарсанг, нақ 12 йил оласан!”
Президент Каримов ноқонуний равишда ароқ ишлаб чиқарганлик учун 7 йилдан 12 йилгача қамоқ жазосини кўзда тутувчи Фармонга имзо чекди. Мазкур фармондан кўзланган мақсад ноқонуний тамаки, этил спирти, алкоголик маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишдир. 1 майдан кучга кирган бу норма ҳали қонунчилик нуқтаи назаридан мустаҳкамланиши ҳамда бу борадаги меъёрий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.
Бироқ дунёнинг барча мамлакатларида фарқли ўлароқ, Ўзбекистонда ароқ ва бошқа спиртли ичимликлар аҳолининг хариди учун жуда қулай нархларда (доступний) сақланиб қолмоқда. Масалан, оддий сиғими ярим литрлик завод ароғи 1 АҚШ доллари атрофида. Ҳозирда Фармон чиққани, бу маҳсулотларни кўча-кўйда сотилиши таъқиқланганига қарамай пештахталарда яширин равишда бемалол сотилмоқда. Тужжорларнинг энг харидоргир товари бўлган ароққа бўлган табиий талаб пасаймас, унинг харид нархлари ҳозиргидай сақланиб қоларкан, ичкиликбозликка қарши фармонбозлик самар бермайди, дейди мухбиримиз.
19:30 - “Фридом Хаус” яқинда “2007 йилда Дунёда Озодлик” номли ҳисоботини эълон қилади
Бу ҳақда хабар берган ташкилотнинг сайтида айтилишича, у ҳисоботнинг “Ёмонларнинг ёмони” бўлимида Ўзбекистон ҳам бор. Сўнги йилларда 3 мамлакат – Судан, Шимолий Корея ва Ўзбекистон бу бўлимнинг доимий аъзоларига айланишган.
Булардан ташқари ҳисоботда яна бир қатор мамлакатлар – Белорусия, Бирма, Хитой, Куба, Эритрея, Ливия, Саудия Арабистони, Туркманистон ва бошқаларда сиёсий ва инсоний ҳуқуқларнинг аҳволи ҳақида тафсилотли маълумотлар берилади.
“Фридом Хауснинг” бу хабарида сиёсий ҳуқуқларнинг алоҳида урғуланиши диққатга сазовор, дейди мухбиримиз. Чунки, бу ташкилот сиёсий ҳуқуқлар билан боғлиқ масалаларга ҳеч қачон кўз юммаслигини таъкидлаб келса ҳам, амалад, хусусан Ўзбекистонда, сиёсий ҳуқуқ масалаларидан узоқ туришга ҳаракат қилган. Айнан шу сабабли, “Фридом Хаус”нинг бу шаклдаги фаолиятини тақдирлаган Ислом Каримов, 2 йил аввал ташкилотнинг Ўзбекистондаги маркази раҳбари Мюша хонимни шахсан қабул қилган эди. Бир диктатронинг “Фридом Хаус” вакилини қабул қилиши тарихда бўлмаган воқеа бўлса керак. Иш шунгача етиб борган эдики, ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари “Фридом Хауснинг” Тошкентдаги маркази олдида норозилик пикет ўтказишди.
Бир неча ой аввал “Фридом Хаузнинг” Ўзбекистон билан шуғулланувчи ходимлари билан ташкилотнинг Вашингтондаги марказий офисида учрашган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат уларга шу муносабат билан кескин норозилик билдирган, бу норозилигини АҚШнинг Хельсинки Комиссиясидаги нутқида ҳам тилга олган эди.