09 May 2007
03:00 -
15:00 - Тахмин қилинганидек, 53-54-чиларнинг фирибгарлиги давом этмоқда9:00 - “Бирлик” раисини мухолифат лидери деганлар, эркчи 53-54-чиларга иш топиб бердилар

20:00 - Умида Ниёзова шартли озод қилинди

 

Бугун Тошкент шаҳар судида Умида Ниёзованинг иши бўйича аппеляция суди бўлди. Шаҳар суди Сирғали туман судининг Умидани 7 йилга озодликдан маҳрум қилувчи ҳукмига жиддий ўзгартириш киритди ва уни 3 йил шартли озодликдан маҳрум қилиш ҳукми билан дарҳол озод этди.

 

Шуни айтишга керакки, рус тилида олиб борилган суддаги Умида Ниёзованинг чиқишида халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг Ўзбекистондаги фаолиятини қораловчи, шу орқали Каримов режимини маълум маънадо оқловчи баёнотлар берилгани судда қатнашганларни ҳайрон қолдирди.

 

Умда Ниёзова хусусан шуларни гапирди: “Мен 3,5 ой қамоқда ўтириб кўп нарсани ўйладим ва тушуниб етдим. Халқаро ташкилотлар бизда рангли инқилоб тайёрлашмоқда. Мен уларнинг қопқонига тушганга ўхшайман”. У яна суд залида ўтирган Хюман Райтс Вотчнинг Тошкетдаги вакили Андреа Бергга қараб: “Сиз бу ерда хато йўналишда иш олиб бормоқдасиз. Мен янглишиб Сизнинг орқангиздан кетдим. Мен ҳамма айбларимни тан оламан ва менга нисбатан ҳукмни юмшатишни суддан сўрайман”.

 

Туман судидан 7 кун кейин ўтказилган бу мажлис очиқ бўлди. Унда номи тилга олинган Андреа Бергдан ташқари “Эзгулик”нинг вакиллари Васила Иноят, Абдураҳмон Ташанов, АҚШ ва Германия элчиликларининг ходимлари, журналистлар (ҳаммаси 20 га яқин одам) қатнашди.

 

Мустақил экспертларнинг фикрига кўра, Умида устидан ўтказилган суд бошидан охиригача Ўзбекистон режимининг ўйин бўлган. Бир неча ой оммавий ахборот воситаларидаги тўпалондан кейин Каримов ҳукумати Европа Иттифоқи олдида ўзини оқлаб олгандек бўлди.

 

Нима бўлганда ҳам, бир ёш болали аёлнинг озодликка чиқарилиши ҳамма учун қувончли хабардир.

 

19:00 - Ўзбекистон шаҳдам қадамлар билан коммунизм,... кечирасиз, капитализм томон кетмоқда

 

Кеча Ўзбeкистoн Рeспубликaси Иқтисoдиёт вaзирлиги ва Ўзбeкистoн Рeспубликaси Дaвлaт стaтистикa қўмитaси томонидан эълон қилинган "2007 йилнинг биринчи чoрaгидa Ўзбeкистoн Рeспубликaсини ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри тўғрисидa" номли ҳисобот-баёнот ростдан ҳам Совет замонининг тантанали байрамолди рапортларини эслатади.

 

Табиий, бу ҳужжат Каримовни улуғловчи сўзлардан бошланади ва шу каби сўзлар билан тамомланади. Улардан маълум бўлишича, Ўзбекистонда ҳамма нарса мамлакат келажаги ва халқ фаровонлигини таъминлашга эмас, балки, “Прeзидeнт Ислoм Кaримoв тoмoнидaн бeлгилaб бeрилгaн 2007 йилдa иқтисoдий ислoҳoтлaр сoҳaсидaги устувoр вaзифaлaрни бaжaришгa, шунингдeк, ривoжлaнишнинг кoмплeкслaр вa тaрмoқлaр бўйичa aниқ мaқсaдли муҳим дaстурлaри ижрoсини тaъминлaшгa” қaрaтилган экан.

 

Ҳисобот қуйидаги 6 бўлимдан иборат:

 

I. Мaкрoиқтисoдий тeндeнциялaр

II. Тaркибий-инвeститсия сиёсaти вa рeaл сeктoр тaрмoқлaрини ривoжлaнтириш

III. Xусусийлaштириш дaстурини aмaлгa oшириш, иқтисoдиётнинг xусусий тaрмoғини ривoжлaнтириш

IV. Қишлoқ xўжaлигидa иқтисoдий ислoҳoтлaрнинг қўллaб-қуввaтлaниши вa ривoжлaниши

V. Тaшқи иқтисoдий фaoлиятни ривoжлaнтириш

VI. Ижтимoий сoҳaни ривoжлaнтириш

 

Ҳисоботда келтирилган Ўзбекистондаги аҳволга доир асосий кўрсатгичлар 2006 йилнинг шу даври билан солиштирилиб, унга нисбатан фоиз сифатида берилган ва ҳамма соҳада улкан қадамлар билан олға кетиш борлиги исботланган. Энг қизиғи шундаки, 2006 йилга оид кўрсатгичларнинг ўзи ҳам ҳам абсолют рақамларда эмас, балки ўша давр учун қилинган прогнозларга нисбатан фоиз сифатида берилган. Демак, реал аҳволни абсолют рақамлар орқали баҳолаб бўлмайди, ҳисобот билан танишган одам ундаги кўтаринки руҳда ёзилган баҳолар билан чекланишга мажбур бўлади.

 

Мисол учун ҳисоботнинг охирги бўлимидаги “Аҳолининг бандлиги” номли бўлимчани олайлик. Унда Ўзбекистонда қанча янги иш ўринлари яратилгани, қанча одам иш билан таъминланганини кўрсатувчи чиройли рақамлар келтирилади, аммо, мамлакатимиздаги балоларнинг асосийси, яъни мудҳиш даражадаги ишсизлик борлиги нафақат тилга олинмайди, бу муаммо борлигига имо ҳам қилинмайди. Ўзбекистон аҳолисининг маҳнатга лаёқатли катта қисми қўшни мамлакатларда, хусусан Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилаётгани, улардан келаётган фойданинг Ўзбекистондаги аҳволга таъсири ҳам, табиийки, ҳисобга олинмайди.

 

18:00 - Носир Зокир ҳақида миш-мишлар тарқатаётганларга

 

Ғарб мамлакатларида яшаб ва бу куннинг техник имкониятларидан фойдаланиб, Интернетда ўз шахсий сайтларини очаётган, аммо сайт очиш осону, уни оммавий ахборот воситасида ушлаб туриш ҳамманинг қўлидан келавермаслигини тушунмаётган одамлар устидан кулиш ниятимиз йўқ. Қолаверса, бундай “ҳаваскорлар” ҳозир фақат ўзбеклар ичида эмас, бутун дунёда ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпаймоқда. Лекин бундай ҳавоскорлар ёлғон хабар ёки миш-мишлар тарқата бошласалар, уларни жойига ўтказиб қўйишга мажбур бўламиз.

 

Шу кнларда, маъсулият нима эканлигини тушунмайдиган ана шундай шахсий сайтларда “Бирлик” Партиясининг Наманган вилоятидаги раҳбари Носир Зокир номи билан боғлиқ миш-миш каби хабарлар тарқатила бошлади. Эмишки, Носир Зокир нафақат Наманган вилоятидаги, балки бутун Фарғона водийсидаги мухолифатчиларни “Бирдамлик” ҳаракати атрофида бирлаштиришга бел боғлаган.

 

Бу хусусда Носир Зокир билан боғланган мухбиримиз қуйидагилрни аниқлади.

 

Ўзини “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари деб танитган Баҳодир Чориев, аввал ўртага одам қўйиб, сўнгра, шахсан Носир Зокирга телефон қилиб, ўз ташкилотининг водийда, хусусан Наманганда бўлимларини очишда ёрдам сўраган. Бу минтақаларда ўз одамлари йўқ эканлигини айтган. “Бирлик” фаоли “ёрдам бериш” илтимосини “ҳамкорлик қилиш” маъносида эътиборга олиб, бундай ишга тайёр эканлигини билдирган. “Бундан бошқа ҳеч гап йўқ, - дейди Носир Зокир. – Ўзи йўқ ташкилотнинг бўлимларини бор ташкилотлар тузиб бериши ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили. Бу менга Остап Бендернинг “ичида пул бор бўлган квартиранинг калити” ҳақидаги лофини эслатади. Мен бутун кучимни “Бирлик”нинг Намангандаги мавқесини мустаҳкамлаш учун сарфламоқдаман. Ҳозир Наманганда ва бутун водийда “Бирлик”дан бошқа фаолият олиб бораётган мухолифат ташкилоти йўқ. Бирлашган мухолифат - “Бирлик”нинг ўзидир. Менинг Баҳодир Чориевга ҳам маслаҳатим шу - йўқ жойда ташкилот яратиш энергиясини борлари атрофида бирлашишга сарфланса, ҳамма учун фойдали бўларди. Ташкилотлар янги ғоя асосида тузиладилар. Янги ғоя йўқ экан, ташкилот яратиш истаги ҳом ҳаёл бўлиб қолаверади”.

 

15:00 - Тахмин қилинганидек, 53-54-чиларнинг фирибгарлиги давом этмоқда

Тошкент вақти билан эрталаб соат 9 даги хабаримизда 53-54-чиларнинг сайтида Абдураҳим Пўлат мухолифат лидери деб тан олинаётганини билдирар эканмиз, бу сайтнинг эгаллари, олдинлари ҳам бир неча марта бўлганидек, бош 53-54-чи Салой Мадаминга овозлар қўшиб қўйишларини тахмин қилгандик. Шундай бўлди ҳам.

Бугун Тошкент вақти билан соат 13 атрофида бир зумда Салой Мадаминга 2 савол бўйича берилган овозлар 28 ва 23 тага ошириб қўйилди.

54-54-чилар бу ишни ўзлари қилмагани, ростдан ҳам сайтга кирган одамлар шундай овоз беришганини айтишса керак.

Тўғри, уларни тушуниш мумкин. Тошкентда соат 13 экан, Америкада соат кечаси 4, Россия ва Европада эрталаб. Америкаликлар ҳали уйқуда экан, 5 вақт номзоз қилишга ўрганиб қолгандек эрталабдан Интернега киришни одат қилган одамлардан 25-30 нафари “Бирлик” раисининнг лидерликка чиқиб кетганидан дарғазаб бўлиб, дарҳол 53-54 га овоз беришган бўлиши мумкин. Уларнинг бараварига овоз беришларини эса Оллоҳ координация қилган. Оллоҳнинг ўзи улардан биронтаси “янглишиб” 53-54 дан бошқа номзодга бир дона бўлса ҳам овоз бериб қўймаслигини таъминлаган, бу сайтнинг охирги пайтда ўқувчилар томонидан “ёмон” дея баҳоланишини кулгига айлантириш учун бўлса керак, “Сиз сайтни қандай баҳоласиз?” саволига “ўта ёмон” деб берилган овозларга, майдалашиб ўтирмасдан, биратўласи 500 қўшиб қўя қолган.

Биз бу арзимаган воқеага бир неча кун давомида ҳамманинг диққатини тортишимиздан мақсад – 53-54-чилар фақат лўттибоз ва масхарабоз эмас, керак бўлса, фирибгарликдан ҳам тоймайдиган кишилар эканлигини кўрсатиш эди. Улар Каримов режимининг сайловлардаги сохтакорлигини гапиришдан чарчашмашйди, амалда эса унинг изидан боришади.

Бу сўровнома сохтакорлиги воқеаси бизни бошқа қизиқтирмайди. Ҳамма демократ руҳдаги мухолифатчиларга ҳам бу каби ўйинларда иштирок этмасликни, бу каби лўттибоз сайтларга кирмасликни маслаҳат берамиз.

9:00 - “Бирлик” раисини мухолифат лидери деганлар, эркчи 53-54-чиларга иш топиб бердилар

Аввалги хабарларимизда “Бирлик”га душманлиги билан билинган “Исёнкор” сайтини юритувчи 53-54-чилар бир қатор саволлар билан (улар ичида “Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” ва “Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволлари диққатга сазовор) сўровнома олиб боришаётгани, лидер сифатида “хўжайинлари” 53-54 лақабли Салой Мадаминни кўриш истагида, сайт қўлларида эканлигидан фойдаланиб, унга берилаётган овозларни сунъий равишда ошириб қўйишаётганини билдиргандик.

Бу шоввоз-фирибгарлар ўз 53-54 ларига берилаётган овозларни очиқча кўпайтириб қўйишаётган бўлсада, юқорида келтирилган икки савол бўйича биринчиликни Абдураҳим Пўлат ушлаб турибди. Шу дақиқаларгача, ўша сайтдаги сўровнома натижалари қуйидаги ҳолатдадир (кўрсатилган кунлари Тошкент вақти билан эрталаб соат 9 да).

“Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?” саволи бўйича:

_______________________________________29.04__1.05__2.05__3.05__4.05__5.05__6.05__7.05__9.05
Навбатдаги президент А.Пўлат деганлар сони: ___39___50____67___75____82___93___95___98___167
Навбатдаги президент С.Мадамин деганлар сони: 49___49____79___79___79____80___80___119__151

“Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?” саволи бўйича:

_______________________________________29.04__1.05__2.05__3.05__4.05__5.05__6.05__7.05__9.05
Лидер ким саволига А.Пўлат деганлар сони: ____23____38___50____60___69____77___78___83___152

Лидер ким саволига С.Мадамин деганлар сони: _53____53___66____66___66____66___66___130__145

Кўриниб турибдики, 53-54 га 2-чи, 7-чи ва 8-чи май кунлари сунъий равишда қўшиб қўйилган овозларни ҳисобламаса, унга амалда бармоқ билан санаса бўладиган овоз берилган, Абдураҳим Пўлатга эса, шу кунлар ичида, ҳар бир савол бўйича 100 тадан ортиқ овоз берилган.

“Бирлик” ва унинг раиси Абдураҳим Пўлатга нисбатан очиқча душманлик сиёсати олиб борилаётган бу сайтда, мухолифатнинг лидери сифатида айнан Абдураҳим Пўлатнинг кўрсатилиши, у сайтни юритаётганлар ва уларнинг “хўжайини” Салай Мадамин учун шапалоқ ейиш каби бир нарсадир.

Шу сабабли, тахмин қилиш мумкинки, 53-54 га овоз қўшиб қўйиш яна давом этади, аммо, охир-оқибат улар Абдураҳм Пўлатни лидер деб тан олишга мажбур бўладилар. Хуллас, 53-54-чиларга иш топилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону