16 November 2011
00:45 -
Диндор фуқароларини Россиядан ўғирлаб келишда Тожикистон Ўзбекистондан қолишмайди
Москвадаги Инсон Ҳуқуқлари Институтининг Марказий Осиёлик қочқинларига ҳуқуқий ёрдам бериш программасининг раҳбари Елена Рябинина тарқатган хабарга кўра, Росссияда вақтинча қочқинлик мақоми олган ва БМТнинг Қочқинлар Бошқармаси ҳимояси остида бўлган Тожикистон фуқароси Савриддин Джураев шу йил 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси Москвадаги “Университет” метро станцияси олдида фуқаролар кийимидаги одамлар тарафидан ўғирлаб кетилган.
Унинг адвокатлари Европа Инсон Ҳақлари Судига мурожаат қилишгач, Суд Росия ҳукуматидан Савриддин Джураевнинг тақдири ҳақида маълумот сўрагаан. Россия 18 ноябргача жавоб бериши керак.
Бу орада, аниқроғи, 14 ноябрь куни Савриддин Джураев Хўжандда қамоқда эканлиги маълум бўлган.
Хуллас, Тожикистон органлари томонида радикал исломчиларга алоқаси борлиги айтилаётган Савриддин Джураев узоқ йилларга қамоққа ташланиши аниқ. Бу мамлакатнинг ҳукумати Европа судига қулоқ солармиди, дейди мухбиримиз.