15 November 2011
07:52 -
“Пахтакор” – Ўзбекистон кубоги соҳиби
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз фаолияти давомида ўн биринчи маротаба Ўзбекистон кубогини қўлга киритди, дейилади ЎзА агентлигининг хабарида. “Ўзбекистон кубоги-2011” мусобақасининг финал учрашувида “Пахтакор” футболчилари Қаршининг “Насаф” жамоаси билан куч синашди.
Ҳал қилувчи беллашувда ҳужумкор ўйин кўрсатган пойтахтликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. “Пахтакор”га ғалаба келтирган голлардан иккитаси Ираклий Климиашвили, биттаси Александр Клетсков ҳисобига ёзилди. “Насаф”нинг ягона жавоб тўпини Жаҳонгир Жиямуродов ўйиннинг сўнгги дақиқасида пеналтидан киритди. “Пахтакор” футболчлилари мамлакат кубоги соҳиби сифатида келаси мавсумда Осиё чемпионлар лигасида тўп суради.
Ўзбеклар Россия ва Қозоғистонда мардикорчилик билан шуғулланар экан, ўзбек футболи ҳам гуржи ва ўрисларга қолганини кўриб турибмиз, дейди “Харакат”нинг мухбири.