16 November 2011
01:38 - Ислом Карим раҳнамолигида футболимиз ривожланмоқда: Ўзбекистон Тожикистонни 3:0 ҳисобда ютти
2014 йилда Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати учун ўтказилаётган Осиё саралаш мусобақаси доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистонни 3:0 ҳисобда ютиб, “С” гуруҳида пешқадам бўлди. 2012 йил февраль ойида Ўзбекистон термаси навбатдаги ўйинини Японияга қарши ўтказишини билдирган ЎзА агантлиги бу гуруҳда бошқа қандай термалар борлигини айтишни унутиб қолган.

Аммо, бу ютуқ Ўзбекистон президенти Ислом Каримнинг умуман спортга, хусусан футболга бераётган эътибори ва ғамхўрлиги туфайли қўлга қиритилганини узундан-узоқ тарғибот қилиб, бу фикрни ўз ўқувчиларининг миясига қуйишга интилган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону