15 November 2011
07:14 -
Dow Jones индексига баҳона бўлса бўлди, пастга тушаверади
Ўтган ҳафтанинг сўнгги икки иш куни Италиядан келган яхши хабар (ҳамманинг жонига теккан Бош вазир Берлусконининг истеъфоси) туфайли юқорига сакраган Dow Jones индекси бу ҳафтанинг биринчи куни ижобий тенденцияни сақлаб қололмади. Кеча оз бўлса ҳам орқага кетиш бўлди. Dow Jones индекси 75 поғанага (0.62%) тушиб, 12079 да тўхтади.
Тушишнинг сабаби - еврозона ҳали ҳам таҳликада деган хабарлар эмиш. АҚШ фондлар бозорининг турли башоратлар ёки ишга алоқаси йўқ бўлиб кўринган истеъфолар туфайли ўзгариб туриши, замоновий молиявий система механизмларини тушунмайдиганлар учун ножиддийликдек кўринади. Аммо, бундан буён дунё шундай шароитда яшайди.
Бир маҳаллар қоғоз пулнинг жорий қилиниши ҳам тушунмаганлар тарафидан ножиддийлик деб қабул қилинган. Энди ҳеч ким қоғоз пулнинг аҳамиятни бахслашиб ўтирмайди. Аммо, ҳозир одамзод бошқа савияга ўтган. Яқин орада қоғоз пуллар йўқ бўлади, ҳаётимиз фондлар бозори билан боғлиқ бўлади. Ўзбеклар ҳам буни тушунишлари ва фондлар бозорида яшашани ўрганишлари, буни тушунмайдиган Ислом Каримлардан тезроқ қутилишлари керак.