08 May 2007
03:00 -
23:00 - Тошкентда ўзбек-корейс бизнес форуми бўлиб ўтмоқда - Ўзбекистонда татарларнинг ваколатхонаси очилди 17:30 - Умида Ниёзова шартли озод қилинди 13:00 - Ўзбекистон шаҳдам қадамлар билан коммунизм,... кечирасиз, капитали

23:00 - Тошкентда ўзбек-корейс бизнес форуми бўлиб ўтмоқда
Бугун Корея Республикаси Миллий ассамблеяси депутати, Бутунжаҳон корейс ишбилармонлари федерацияси раиси Ким Дог Рёнг бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкентда Ўзбекистон ишбилармонлари билан бизнес-форум бошлади. Форум доирасида савдо-иқтисодий масалалар, сармоя киритиш сингари мавзулар муҳокама қилинмоқда. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги тарқатга маълумотга кўра, кейинги уч ойнинг ўзидаёқ иккала мамлакатлар ўртасидаги савдо айланмаси 150 миллион АҚШ долларини ташкил этган, дейди мухбиримиз.
Ўзбекистонда татарларнинг ваколатхонаси очилди
Тошкентда Татаристон республикасининг ваколатхонаси очилди. Янгидан иш бошлаган тузилма Ўзбекистон ҳамда Татаристон ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ҳамда гуманитар алоқаларни ривожлантириш йўналишида иш олиб боради. Бу воқеани Татаристон томони жуда катта қониқиш билан қабул қилди. Нега деганда, Россия федерацияси таркибида бўлган кичик республиканинг алоҳида дипломатик ташкилоти очилиши албатта, эътиборга молик. Ваколатхонанинг ташкил этилиши биринчи навбатда Ўзбекистонда яшаёган 350 мингга яқин татар миллатига мансуб аҳоли учун айни муддаодир. Чунки ушбу ташкилот воситасида татар миллатига мансуб ўзбек фуқаролари тарихий ватанидан кўмак олиши мумкин бўлади.
Ўзбекистон пойтахтида иш бошлаган ваколатхонанинг бугун бўлиб ўтган очилиш маросимида Татаристон президентининг маслаҳатчиси, ташқи алоқалар департаменти директори Тимур Оқилов иштирок этди. Ўзбекистон томонидан эса мамлакат ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов мезбонлик удумини жойига қўйди.
17:30 - Умида Ниёзова шартли озод қилинди
Ҳозиргина Тошкент шаҳар судида Умида Ниёзованинг иши бўйича аппеляция суди тамом бўлди. Шаҳар суди Сирғали туман судининг Умидани 7 йилга озодликдан маҳрум қилувчи ҳукмига жиддий ўгартириш киритди, озодликдан маҳрум этиш шартлига айлантирилди, бунинг 3 йилида у назорат остида бўлади. Умида суд залидан озод қилинди.
Шуни айтишга керакки, рус тилида олиб борилган суддаги Умида Ниёзованинг чиқишида халқаро ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг Ўзбекистондаги фаолиятини қораловчи, шу орқали Каримов режимини маълум маънадо оқловчи баёнотлар берилгани судда қатнашганларни ҳайрон қолдирди.
Умда Ниёзова хусусан шуларни гапирди: “Мен 3,5 ой қамоқда ўтириб кўп нарсани ўйладим ва тушуниб етдим. Халқаро ташкилотлар бизда рангли инқилоб тайёрлашмоқда. Мен уларнинг қопқонига тушганга ўхшайман”. У яна суд залида ўтирган Хюман Райтс Вотчнинг Тошкетдаги вакили Андреа Бергга қараб: “Сиз бу ерда хато йўналишда иш олиб бормоқдасиз. Мен янглишиб Сизнинг орқангиздан кетдим. Мен ҳамма айбларимни тан оламан ва менга нисбатан ҳукмни юмшатишни суддан сўрайман”.
Туман судидан 7 кун кейин ўтказилган бу мажлис очиқ бўлди. Унда номи тилга олинган Андреа Бергдан ташқари “Эзгулик”нинг вакиллари Васила Иноят, Абдураҳмон Ташанов, АҚШ ва Германия элчиликларининг ходимлари, журналистлар (ҳаммаси 20 га яқин одам) қатнашди.
Мустақил экспертларнинг фикрига кўра эса, Умида устидан ўтказилган суд бошидан охиригача Ўзбекистон режимининг ўйини бўлган. Бир неча ой оммавий ахборот воситаларидаги тўпалондан кейин, Каримов ҳукумати Европа Иттифоқи олдида ўзини оқлаб олгандек бўлди.
Нима бўлганда ҳам, бир ёш болали аёлнинг озодликка чиқарилиши ҳамма учун қувончли хабардир.
13:00 - Ўзбекистон шаҳдам қадамлар билан коммунизм,... кечирасиз, капитализм томон кетмоқда
Кеча Ўзбeкистoн Рeспубликaси Иқтисoдиёт вaзирлиги ва Ўзбeкистoн Рeспубликaси Дaвлaт стaтистикa қўмитaси томонидан эълон қилинган "2007 йилнинг биринчи чoрaгидa Ўзбeкистoн Рeспубликaсини ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри тўғрисидa" номли ҳисобот-баёнот ростдан ҳам Совет замонининг тантанали байрамолди рапортларини эслатади.
Табиий, бу ҳужжат Каримовни улуғловчи сўзлардан бошланади ва шу каби сўзлар билан тамомланади. Улардан маълум бўлишича, Ўзбекистонда ҳамма нарса мамлакат келажаги ва халқ фаровонлигини таъминлашга эмас, балки, “Прeзидeнт Ислoм Кaримoв тoмoнидaн бeлгилaб бeрилгaн 2007 йилдa иқтисoдий ислoҳoтлaр сoҳaсидaги устувoр вaзифaлaрни бaжaришгa, шунингдeк, ривoжлaнишнинг кoмплeкслaр вa тaрмoқлaр бўйичa aниқ мaқсaдли муҳим дaстурлaри ижрoсини тaъминлaшгa” қaрaтилган экан.
Ҳисобот қуйидаги 6 бўлимдан иборат:
I. Мaкрoиқтисoдий тeндeнциялaр
II. Тaркибий-инвeститсия сиёсaти вa рeaл сeктoр тaрмoқлaрини ривoжлaнтириш
III. Xусусийлaштириш дaстурини aмaлгa oшириш, иқтисoдиётнинг xусусий тaрмoғини ривoжлaнтириш
IV. Қишлoқ xўжaлигидa иқтисoдий ислoҳoтлaрнинг қўллaб-қуввaтлaниши вa ривoжлaниши
V. Тaшқи иқтисoдий фaoлиятни ривoжлaнтириш
VI. Ижтимoий сoҳaни ривoжлaнтириш
Ҳисоботда келтирилган Ўзбекистондаги аҳволга доир асосий кўрсатгичлар 2006 йилнинг шу даври билан солиштирилиб, унга нисбатан фоиз сифатида берилган ва ҳамма соҳада улкан қадамлар билан олға кетиш борлиги исботланган. Энг қизиғи шундаки, 2006 йилга оид кўрсатгичларнинг ўзи ҳам ҳам абсолют рақамларда эмас, балки ўша давр учун қилинган прогнозларга нисбатан фоиз сифатида берилган. Демак, реал аҳволни абсолют рақамлар орқали баҳолаб бўлмайди, ҳисобот билан танишган одам ундаги кўтаринки руҳда ёзилган баҳолар билан чекланишга мажбур бўлади.
Мисол учун ҳисоботнинг охирги бўлимидаги “Аҳолининг бандлиги” номли бўлимчани олайлик. Унда Ўзбекистонда қанча янги иш ўринлари яратилгани, қанча одам иш билан таъминланганини кўрсатувчи чиройли рақамлар келтирилади, аммо, мамлакатимиздаги балоларнинг асосийси, яъни мудҳиш даражадаги ишсизлик борлиги нафақат тилга олинмайди, бу муаммо борлигига имо ҳам қилинмайди. Ўзбекистон аҳолисининг маҳнатга лаёқатли катта қисми қўшни мамлакатларда, хусусан Россия ва Қозоғистонда мардикорлик қилаётгани, улардан келаётган фойданинг Ўзбекистондаги аҳволга таъсири ҳам, табиийки, ҳисобга олинмайди.
10:00 - Носир Зокир ҳақида миш-мишлар тарқатаётганларга
Ғарб мамлакатларида яшаб ва бу куннинг техник имкониятларидан фойдаланиб, Интернетда ўз шахсий сайтларини очаётган, аммо сайт очиш осону, уни оммавий ахборот воситасида ушлаб туриш ҳамманинг қўлидан келавермаслигини тушунмаётган одамлар устидан кулиш ниятимиз йўқ. Қолаверса, бундай “ҳаваскорлар” ҳозир фақат ўзбеклар ичида эмас, бутун дунёда ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпаймоқда. Лекин бундай ҳавоскорлар ёлғон хабар ёки миш-мишлар тарқата бошласалар, уларни жойига ўтказиб қўйишга мажбур бўламиз.
Шу кнларда, маъсулият нима эканлигини тушунмайдиган ана шундай шахсий сайтларда “Бирлик” Партиясининг Наманган вилоятидаги раҳбари Носир Зокир номи билан боғлиқ миш-миш каби хабарлар тарқатила бошлади. Эмишки, Носир Зокир нафақат Наманган вилоятидаги, балки бутун Фарғона водийсидаги мухолифатчиларни “Бирдамлик” ҳаракати атрофида бирлаштиришга бел боғлаган.
Бу хусусда Носир Зокир билан боғланган мухбиримиз қуйидагилрни аниқлади.
Ўзини “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари деб танитган Баҳодир Чориев, аввал ўртага одам қўйиб, сўнгра, шахсан Носир Зокирга телефон қилиб, ўз ташкилотининг водийда, хусусан Наманганда бўлимларини очишда ёрдам сўраган. Бу минтақаларда ўз одамлари йўқ эканлигини айтган. “Бирлик” фаоли “ёрдам бериш” илтимосини “ҳамкорлик қилиш” маъносида эътиборга олиб, бундай ишга тайёр эканлигини билдирган. “Бундан бошқа ҳеч гап йўқ, - дейди Носир Зокир. – Ўзи йўқ ташкилотнинг бўлимларини бор ташкилотлар тузиб бериши ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили. Бу менга Остап Бендернинг “ичида пул бор бўлган квартиранинг калити” ҳақидаги лофини эслатади. Мен бутун кучимни “Бирлик”нинг Намангандаги мавқесини мустаҳкамлаш учун сарфламоқдаман. Ҳозир Наманганда ва бутун водийда “Бирлик”дан бошқа фаолият олиб бораётган мухолифат ташкилоти йўқ. Бирлашган мухолифат - “Бирлик”нинг ўзидир. Менинг Баҳодир Чориевга ҳам маслаҳатим шу - йўқ жойда ташкилот яратиш энергиясини борлари атрофида бирлашишга сарфланса, ҳамма учун фойдали бўларди. Ташкилотлар янги ғоя асосида тузиладилар. Янги ғоя йўқ экан, ташкилот яратиш истаги ҳом ҳаёл бўлиб қолаверади”.
8:30 - 53-54-чиларнинг сайтидаги фирибгарлик давом этмоқда
Кеча ва ўтган кунги хабарларимизда ўз сайтида “Ўзбекистонда энди ким президент бўлади?”, “Ўзбек мухолифатининг лидери ким?” деган саволлар билан сўровнома очган 53-54-чиларнинг сохтакорликлари ҳақида ёзгандик. Хусусан, бу сайтнинг хўжайинлари бош 53-54-чи Салой Мадаминни “биринчи ўринга” чиқариш” учун унга қўшимча овозлар ёзиб қўйишаётгани, бунинг исботи сифатида, овозлар ортиши аста-секин эмас, тўсатдан бир зумда бўлаётганини кўрсатгандик.
Уларнинг бу ишлари ҳали ҳам давом этмоқда. Кеча Абдураҳим Пўлат тарафдорларининг овозлар кун бўйи аста-секин ортиб бориб, ҳар икки савол бўйича 13 га юксалар экан, Салой Мадаминга берилган овозлар кун бўйи ўзгармади, аммо Тошкент вақти билан кечаси соат 12 да саволлардан бири бўйича овозлар бир зумда 26 га орттириб қўйилди.