07 May 2007
03:00 -
17:00 - 53-54-чи журналистлар: ифлосликдан қаллобликка - “Эзгулик”: Ўзбекистон Халқаро пакт ва ҳужжатлар ҳамда мамлакат қонунлари доирасида иш юритиши керак (Пресс-релиз № 29, 7май 2007 йил) 10:00 - Абдуллоҳ Гул
17:00 - 53-54-чи журналистлар: ифлосликдан қаллобликка

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат мустақиллик ва демократия учун кураш авжига чиққан пайтда ўзбек мухолифатини Каримовга сотиш эвазига 53-54 сонли квартиралар олган ва коммунистик партия рўйхатидан Ўзбекистон парламентига альтернативсиз “сайланган” Салой Мадамин атрофида шу кунда чет элда юрган бир гуруҳ журналистларни ифлосликда айблаётганини сайтимиз ўқувчилари яхши билишади. Бу журналистлар – ака-ука Бобожановлар, Юсуф расул ва Тўлқин Қораевлардир. Муҳим бўлгани шуки, ҳеч ким Абдураҳим Пўлатнинг гапларида жон борлигини инкор этолмайди. Мана бир-икки мисол.

Ўтган йили ака-ука шу журналистлардан баъзиларининг иштироки, баъзиларининг ёрдамида Озодлик радиоси коммунистик пропаганда замонини эслатувчи Абдураҳим Пўлатга қарши ярим соатлик программа тайёрлаб эфирга узатишди. Кўз олдингизга келтира оласизми, демократик бир радиода фақат Абдураҳм Пўлатга қарши гапирадиган одамларни топиб ва тўплаб, программа тайёрлаш мумкинлигини. Бу ифлослар шундай қилишганди (Бу ҳақда Абдураҳим Пўлатнинг “Йиқилган курашга тўймайди, не ҳолга тушганини дарҳол сезмайди” номли мақоласида тафсилотли маълумотлар бор, “Ҳаракат” журнали, № 4(61), 2006).

Бу журналистларнинг мақолалри ёки радиодаги эшиттиришларида “Бирлик”нинг мухолифат ташкилотлари ичида биринчи бўлиб қайта тикланиши, унинг рўйхатдан ўтиш учун ҳукумат билан олиб бораётган кураши, турли даражадаги сайловларда иштирок этиш учун қилган ҳаракатлари, ўтган йили ва бу йил Европа Иттифоқининг юқори даражадаги мулозимлари билан Тошкентда ва Брюсселда ўтказган учрашувлари, 12 йидан бери Ўзбекистонда ягона ошкоралик рупори бўлиб келаётган “Ҳаракат” журнали ҳақида бир сўз тополмайсиз ҳисоб. Улар, айни замонда, ўша сотқин 53-54 ни Совет замонида коммунистик лидерларни, ҳозир Ўзбекистонда Каримовни олқишловчи журналистлардан ҳеч фарқи бўлмаган шаклда мадҳ этиш билан оворалар. Агар бу журналистик ифлослик бўлмаса, ифлослик нимадир?

Бу “қалам соҳибларининг” Ўзбекистон режими хизматидаги журналистлардан ҳеч фарқлари йўқлигини кўрсатувчи мисоллар жуда кўп. Уларни санаш ҳам зерикарли иш. Аммо, шу кунларда бу шоввозлар ўз талантларининг яна бир қиррасини намойиш қилдилар. Бу қирра – масхарабозлик ва қаллобликдир.

Кечаги хабарларимизнинг бирида шу журналистлар тарафидан юритиладиган “Исёнкор” сайтида ўзбек мухолифатининг лидери сифатида Абдураҳи Пўлат кўрсатилганини ёзгандик. У хабаримиздан диаграммадан кўриниб туибдики, Абдураҳим Пўлатга берилган овозлар кун сайин секин-аста ортиб борса, Салой Мадаминга берилган овозлар сони ўзгармасдан туради ва 2 май куни тўсатда катта рақамга ўзгариб қолади. Шу 2 май “воқеасини” кўргандан кейин, сайтимиз маъмурияти мухбирларимизга бу сўровнома натижаларини кузатиб бориш топшириғини берди.
Кечаги хабаримиз Тошкент вақти билан соат 21 да эълон қилинга бўлса, таҳмина соат 23 да Салой Мадаминга берилган овозлар сони икки сўровномада тўсатдан 30 ва 19 га, бугун эрталаб соат 8 да эса, яна 31 ва 20 га ортиб қолди.

Кунлардан бери ухлаб ётган 53-54 тарафдорлари тўсатдан ва бараварига Салой Мадаминга овоз бериб қолдилар, дейиш ўта соддалик бўларди. Бу ишнинг сири жуда оддий – ўша ифлас деб атаганимиз журналистлар ўз сайтларидаги “счетчикка” Салой Мадаминнинг амри билан бу сонларни қўшиб қўйишган.

Хуллас, кўриниб турибдики, бу журналистлар қаллобликдан ҳам тоймайдиган одамлар. Журналистлар ичида, ҳамма тоифадаги одамлар ичида бўлгани каби, яхшиси бор ёмони бор, тозаси бор, ифлоси бор. Аммо, демократликни, Каримов диктарурасига қарши курашчиликни даъво қилаётган журналистларнинг қаллбчилиги ҳайрон қолдирадиган нарса.

Шу соатларга қадар ўша сайтдаги сўровнома натижалари қуйидаги ҳолатда.

Биринчи савол бўйича:

__________________________________________29 апр 1 май 2 май 3 май 4 май 5 май 6 май 7 май
Навбатдаги президент А.Пўлат деганлар сони: ____39____ 50____67___75___82___93___95____98
Навбатдаги президент С.Мадамин деганлар сони: _49____49____79____79___79___80___80___119

Иккинчи савол бўйича:

_________________________________________29 апр 1 май 2 май 3 май 4 май 5 май 6 май 7 май

Лидер ким саволига А.Пўлат деганлар сони: _____23____38___50____60___69___77____78___83

Лидер ким саволига С.Мадамин деганлар сони: __53____53___66____66___66___66____66__130

Эрталаб соат 8 дан шу вақтгача Салой Мадаминга берилган овозлар сонида бирорта ўзгариш йўқ. Янги "овозлар" қўшиб қўйиш буйруғини кутишмоқда, шекилли. Фирибгарлик қандай давом этишини кузатиб борамиз.

“Эзгулик”: Ўзбекистон Халқаро пакт ва ҳужжатлар ҳамда мамлакат қонунлари доирасида иш юритиши керак (Пресс-релиз № 29, 7май 2007 йил)

«Эзгулик» жамиятининг Адлия вазирлигидан 2003 йил 19 мартида рўйхатга олинган қайта рўйхатдан ўтган Устави 2.2. бобининг қатор пунктлари минтақавий ташкилотларга инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот тўплаш, уни таҳлил қилиш ва тарқатиш, яъни мониторингни амалга ошириш; демократия манфаатларини назарда тутиб Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш; ҳуқуқ ҳимоясини ташкил қилиш жабҳасида тажриба алмашиш ва ўрганиш учун конференциялар, семинарлар, тренинглар ўтказиш; фуқароларнинг сиёсий ва фуқаровий манфаатларини ҳимоялаш йўлида ҳукумат ташкилотлари ва муассасалари билан алоқа боғлаб, мусоҳабалар олиб бориш; кишиларнинг фуқаролик, сиёсий, иқисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларнинг мазмунини ташкил этган ғояларни омма ўртасида тушунтириш ва ёйиш ҳуқуқини беради.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб Фарғона вилояти Тошлоқ тумани фаоллари шу йил 7 май куни вилоят ва туман Ички Ишлар Бошқармаси, Миллий Хавфсизлик Хизматининг турли даражадаги раҳбарияти, вилоят ва Тошлоқ туман «Маҳалла жамғарма фонди», Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти Тошлоқ тумани раҳбари, Халқ демократик партиясининг Тошлоқ тумани кенгашининг раиси, Ахшак қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, вилоят ва туман ҳокимлиги қаторида бир неча нодавлат ташкилотларга расмий хат бериб Жамиятнинг мақсад ва вазифалари ва ўз ташкилотлари ҳақида маълумот бериш билан бирга тўпланиб қолган муаммоларни биргаликда муҳокама қилиш учун Давра суҳбати ўтказиш ниятлари борлигини билдиришган.

Бундай Давра суҳбатларига қатнашиб ўрганмаган фарғоналик расмийларни эзгуликчиларнинг бу таклифи жуда қўрқитиб юборган шекилли хатга имзо қўйган Жамиятнинг Фарғона вилояти Тошлоқ тумани фаоли Амириддинова Эркинойга нисбатан чора кўришгача етиб боришибди.

6 май куни Эркиной хизмат қиладиган савдо шоҳобчасига Тошлоқ тумани ИИБ ининг А.Ҳасанов бошчилигидаги бир неча ходимлари бостириб киришган. Улар Э.Алмиддинованинг ҳужжатларини кўрсатиш ҳақидаги талабларини бажариш у ёқда турсин, ҳеч қандай хат-ҳужжатсиз тинтув ўтказиб бу ерда вақтинча сақланаётган Жамиятга тегишли бўлган мол-мулк, яъни техник жиҳозлар ва ҳужжатларни олиб чиқиб кетишган.

Бу зўравонликлар билан қониқмаган ИИБ ходимлари «Эзгулик»нинг Фарғона вилояти бўлими раиси Шуҳрат Норматовнинг ота-онасига тайъзиқ ўтказиб ўғилларининг ўз вазифасидан истеъфо беришга мажбур қилишган.

Жамият раиси В.Иноятова 7 май куни Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ИИБ бошлиғи А.Ҳасанов билан телефон орқали суҳбатлашиб Жамият аъзолари ва унинг мулкига ноқонуний ҳаракатлар содир этилганидан ўз норозилигини билдирди. А.Ҳасанов мулк ва ҳужжатларни қайтариш масаласини «юқори» билан маслаҳатлашиб ҳал қилишини айтди.

Бу каби воқеалар Самарқанд, Сирдарё, Наманган вилоятларида ҳам ҳам содир этилмоқда. Бу ҳақда Жамият томонидан Республика Бош прокурорига, Адлия вазирлигига бир неча маротаба расмий хатлар берилган. Лекин қонунларнинг бузилиши айнан шу ташкилотлар томонидан содир этилаётгани бўйича факт ва далиллар етарли.

Мана бу «фуқаровий жамият қураяпмиз», «биз демократик давлатмиз», «биз нодавлат ташкилотларига, ҳуқуқ ҳимоячиларига кенг имкониятлар яратиб қўйганмиз», «бизда инсон ҳуқуқлари тўла кафолатланган» дея бутун дунёга жар солаётган Ўзбекистон расмийларининг хатти-ҳаракатлари. Мана бу «сўз ва иш бирлиги».

«Эзгулик» жамияти бошдан бош Ўзбекистон қонунларини тан олиши ва хурмат қилишини билдириб, ўзи ҳам қонун доирасидан чиқмаслигини амалда исботлаган. Жамият Марказий Бошқаруви юқоридаги каби қонунбузарликларни кескин қоралаган ҳолда, Жамият ва унинг аъзолари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг чора-тадбирларини Ўзбекистон Конституцияси, Ўзбекистонда ратификация қилинган Халқаро пакт ва ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон қонунчилиги доирасида қўллаши ҳақида ҳукумат расмийларини огоҳлантиради.

10:00 - Абдуллоҳ Гул президентлика номзодини қайтариб олди, Туркия парламент сайловларига тайёрланмоқда

Кеча Туркия Буюк Миллат Мажлиси президент сайловининг янгидан ўтказиладиган биринчи турини кворум бўлмагани учун амалга оширолмаган эди. Шундан кейин, президентликка якка номзод бўлган Абдуллоҳ Гул аввалдан берган ваъдасини бажарди ва махсус матбуот конференцияси ўтказиб, ўз номзодини қайтариб олишини эълон қилди.

Туркия Конституцион Судининг президент сайловининг биринчи турида кворум парламент аъзоларинг учдан иккиси бўлиши кераклиги ҳақидаги қарори ҳали ҳам жамоатчилик тарафидан муҳокама қилинмоқда. Туркия Бош вазири Тойиб Эрдўғон бу қарорни “демократияга урилган ўқ” деб баҳолади. Абдуллоҳ Гул эса, бу қарорни ҳурмат билан қабул қилишини билдирса ҳам, бундан аввалги 3 президентлик сайловида кворум бундай белгиланмаганини алоҳида урғулади.

Аслида, парламентда кўпчиликни ташкил қилувчи Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) Конституцион Суднинг қарорига бўйсинмасдан, президент сайловини давом эттирса, Туркиядаги сиёсий кризис Украинада каби яна ҳам оловланган бўларди. У ҳолда вазиятга армиянинг аралашиш эҳтимоли янада юксаларди. АТП буни тушунгани учун орқага чекинган кўринади. Ўтган куни кутилмаганда Тойиб Эрдўғон билан Туркия Қуролли Кучлари Бош штабининг бошлиғи Яшар Буюканит 2 соатдан ортиқ бирга-бир учрашиб гаплашдилар. Тахмин қилиш мумкинки, ўша учрашув натижасида АТП орқага чекинишга қарор қилди.

Ҳозир Туркия янги парламент сайловларига тайёрланишга шўнғиди. Аввал хабар берганимиздек, охирги 20-30 йилда Туркиянинг сиёсий ҳаётида катта роль ўйнаган, аммо охирги сайловларда 10 фоизлик тўсиқдан ҳам ўтолмасдан тарқалиш арафасига келган Она Ватан Партияси ва Тўғри Йўл Партияси бирлашиш учун ҳаракат бошлаганлар. Бирлашган партиянинг номи Демократик Партия бўладиганга ўхшамоқда.

Шуни айтиш керакки, ўтган асрнинг 50-чи йилларида шу ном остидаги партия ҳокимиятга ҳам келганди. Аммо, 1960 йилда армия давлат тўнтариши қилган ва бу партиянинг раиси Аднан Мендерес осиб ўлдирилган, партия эса тақиқланган эди. Тўғри Йўл ва Она Ватан партиялари Демократик Партиянинг давомчилари бўлганлар. Демак, улар ниҳоят бирлашиб, эски илдизларига қайтмоқчилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону