06 May 2007
03:00 -
21:00 - “Бирлик” душманларининг сайтида ҳам Абдураҳим Пўлатни лидерликка кўтардилар 19:00 - На юге Москвы убиты двое таджиков 15:30 - Туркия, Украина ва Қирғизистондаги сиёсий кризислар ечилиш йўлида

21:00 - “Бирлик” душманларининг сайтида ҳам Абдураҳим Пўлатни лидерликка кўтардилар
Охирги пайтда Ўзбекистон мухолифатининг лидери кимдир деган савол атрофида бахслар қилинмоқда. Аслида, бундай бахсга ҳожат йўқ. Лидерлик бахсда эмас, ишда аниқланади. Бугун Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган “Бирлик”дан бошқа сиёсий ташкилот қолмади. Демак, унинг лидери бугун Ўзбекистон демократик ҳаракатининг лидери эканлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.
Ўзбек демократларининг фаолиятини анализ қилсак ҳам айни шу сурат олдимизга чиқади. Сиёсий мухолифат 10 йил фалажликдан сўнгра 2001-2003 йилларда тикланабошлади. Ким биринчи бўлиб тикланди? “Бирлик”. 2004 йилда Ўзбекистонда парламент сайловлари бўлди. Ким унга қатнашиш учун реал ҳаракатлар қилди? Фақат “Бирлик”. Ўзбек халқи учун ҳозир сувдек керак бўлган нарсалардан бири ошкораликдир. Ким Ўзбекистон ичида ўз нашрларини тарқатишга мувафақ бўлмоқда. “Бирлик”. Эрт ташқарисида бўлсин, юрт ичкарисида бўлсин, Ғарб мамлакатларининг расмий вакиллари ўзбек мухолифатчилари билан учрашар эканлар, қайси партиянинг вакиллари ҳар доим учрашувларга чақирилмоқда: “Бирлик”нинг. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Демак, Ўзбекистон демократик мухолифатининг лидерини аниқлаш учун қандайдир йўқламалар ўтказишнинг кераги йўқ. Бунинг устига, Ўзбекистон ичида ҳеч қандай йўқлама ўтказиш имкони йўқ.
Шундай бўлса ҳам бир воқеага диққатингизни жалб қилмоқчимиз. Мухбиримизнинг аниқлашича, юрт ташқарисида “Бирлик” Партиясининг очиқдан очиқ душманлари тарафидан юритилаётган бир сайтда (унинг исми “Исёнкор”) шундай йўқлама, сўровнома ўтказлибди. Сўровномадаги икки савол ҳақиқатдан актуал. Улар қуйидагилар?
1. Ўзбекистоннинг навбатдаги президенти ким бўлади?
2. Сиз кимни мухолифат лидери деб топасиз?
Қизиғи шундаки, бу асосан “Бирлик”га хайрихоҳ бўлмаганларнинг, тўғрироғи, “Эрк” партиясининг 53-54-чилар деб номланган фракциясининг сайтида ҳам кўпчилик ўқувчилар Абдураҳим Пўлатга овоз берибдилар. Табиий, бу сайт “хўжайинларининг” мақсади бошқача эди - бош 53-54-чи Салой Мадаминовни олға чиқариш.
Охирги кунларда бу саволларга берилган овозларнинг ортиши қуйидагича бўлибди (бу рақамлар ўша сайтдан, кўрсатилган куни Тошкент вақти билан соат эрталаб 9-10 атрофида олинган).
Биринчи савол бўйича:
______________________________________________29 апр 1 май 2 май 3 май 4 май 5 май 6 май
Навбатдаги президент А.Пўлат деганлар сони: ________39_____ 50____67___75___82___93___95
Навбатдаги президент С.Мадамин деганлар сони: _____49_____49____79____79___79___80___80
Иккинчи савол бўйича:
_____________________________________________29 апр 1 май 2 май 3 май 4 май 5 май 6 май
Лидер ким саволига А.Пўлат деганлар сони: __________23____38___50____60___69___77____78
Лидер ким саволига С.Мадамин деганлар сони: _______53____53___66____66___66___66____66
Лидер кимлиги шундоқ ҳам аниқ эди, у яна бир тасдиқланди, халос. Бу ердаги рақамлар, 2- май куни С.Мадаминга берилган овозларнинг тўсатдан шубҳали равишда ошиб кетганлигини ҳам ҳисобга олсак, жуда ҳам маънолидир.
19:00 - На юге Москвы убиты двое таджиков
Двое граждан Таджикистана убиты, еще один ранен на юге Москвы, по некоторым данным, на почве национальной ненависти.
Как сообщили в пресс-службе столичной прокуратуры, тела двух таджиков с открытыми черепно-мозговыми травмами были обнаружены утром в воскресенье на Харьковском проезде. Еще один таджик, разнорабочий Покровского рынка, избит и госпитализирован с различными телесными повреждениями.
«Прокуратура Южного округа Москвы возбудила и расследует уголовное дело по части 2 статьи 105 УК (убийство двух и более лиц). В ходе расследования отрабатываются различные версии преступления, в том числе совершенные на почве национальной ненависти», - отметили в пресс-службе. // «Интерфакс»
15:30 - Туркия, Украина ва Қирғизистондаги сиёсий кризислар ечилиш йўлида
Туркия. Бугун Туркия Буюк Миллат Мажлисида (ТБММ) президент сайловининг Конституцион Суди тарафидан конституцион кворум таъминланмагани сабабли бекор қилинган биринчи тури қайтадан ўтказилиши керак эди. Аммо ТБММнинг мажлисида яна конституцион кворум бўлмади. Мажлисга 358 киши келди, кворум эса – 367, яъни бутун депутатлар сони бўлмиш 550 нинг учдан иккисидир.
Ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партиясининг президентликка ягона номзоди Абдуллоҳ Гул бу сафар ҳам кворум бўлмаса, ўз номзодини қайтариб олишини аввалдан эълон қилган эди. Демак, бугун-эрта унинг расмий қарори эълон қилиниши муқаррар.
Маълумки, ТБММ шу йилнинг 22 июлига эрта парламент сайловлари тайинлаган. Янги президентни ҳам янгидан шаклланадиган парламент сайласа керак.
Нима бўлганда ҳам, Туркия сиёсатчилари мамлакатдаги сиёсий кризисни фақат сиёсий йўллар билан ечишга ҳаракат қилмоқдалар, ва кўринишидан, бунга эришадилар. Эслатиш керакки, Туркиянинг замонавий тарихида бу каби крисизлар армиянинг иштирокида ҳал этилиб келган, тўғрироғи, бу каби ҳолларда армия давлат тўнтариши қилган. Бу сафар ҳам шундай хавф бор эди, аммо, энди у орқада қолганга ўхшамоқда.
Украина. Шу йил апрель ойининг бошида президент Виктор Юшчено мамлакат парламенти – Олий Радани тарқатиб юбориб, янги парламант сайловлари тайинлагач, мамлакат сиёсати боши берк кўчага кириб қолгандай бўлди. Ўз ичларида бирлик-баробарлик яратолмаганлари сабабли мухолифатга айланган зарғалдоқчилар билан мавжуд ҳукумат ўтрасидаги қарама-қаршилик чўққисига чиқди. Юшченокнинг қарори мамлакат конституциясига мос келиш-келмаслиги хусусида ўз баҳосини бериши керак бўлган Конституцион Суд ҳам, янги сайловларни ўтказиши керак бўлган Марказий Сайлов Комиссияси ҳам, уларнинг ичида мухолифат ва ҳукумат одамларининг кучи тахминан тенг бўлгани сабабли, фалаж бўлдилар. Бундай ҳолда ҳукумат тарафдорлари Юшченконинг қарорини бекор қилолмаганларидек, Юшченко тарафдорлари ҳам сайловни ўтказолмасдилар.
Шундай шароитда, Юшченко билан Бош вазир Янукевич ўртасида тортишмачоқ ўйини каби кураш давом этди. Бу курашда Юшченконинг маънавий устунлиги бор эди, чунки, асл кризис унинг парламентдаги бир гуруҳ тарафдорлари Янукевичга очиқча сотилишгандан кейин бошланганди. Халқни ўз тарафига жалб этиш учун бу фактордан усталик билан фойдаланган Юшченко ҳуқуқий майдонда ҳам устароқ эканлигини намойиш қилди. Натижада, Янукевич орқага чекинишга мажбур бўлиб, эрта парламент сайлови ўтказишга рози эканлигини билдирди.
Сайловнинг куни ҳақида тарафлар ҳали келишмадилар. Лекин, айтиш мумкинки, улар тез кунда келишадилар ва сиёсий кризисга барҳам берилади. Янги парламентда кучлар яна тенг бўлиб қолса ҳам, бу кризисдан сабоқ чиқарган тарафлар, энди эски хатоларини қилмасликлари, муаммоларни ечиш учун қарши тарафдан сотиб олинадиган одам қидириш ўрнига, бир бирлари билан сиёсий компромисс қидиришларига умид қилса бўлади.
Қирғизистон. Бу мамлакат қўшнимиз бўлгани сабабли, бу ердаги сиёсий кризисни диққат билан таъқиб этишимиз лозим эди. Аммо, ўзбек демократик мухолифати Қриғизистондаги воқеаларга ортиқча эътибор бермади. Бунинг сабаби – қўшни мамлакатдаги воқеаларнинг муҳимлиги, яна ҳам тўғриси, уларнинг моҳияти бизда яхши тушунилмади.
Шуни фарқига бориш керакки, 2-3 йил аввал, ўша вақтдаги мухолифатнинг президент Асқар Ақаевга қарши курашининг асосий мақсади “курси талашиш” эмасди. Қирғизистоннинг сиёсий элитаси Ақаев олиб бораётган сиёсат мамлакатни боши берк кўчага олиб кетаётганидан ростдан ҳам роҳатсиз эди.
Бугун мухолифат-ҳокимият қарама-қаршилигининг асосий сабаби эса “курси талашиши”. Бу икки босқичдаги курашнинг маҳиятан фарқли эканлигини тушунмаган, бунинг устига қадим юнонларнинг “бир сувга икки марта кириб бўлмайди”, русларнинг “бир нуқтага икки марта ўқ тушириб бўлмайди” каби мақолларини билмаган ҳозирги мухолифат аввалги босқичдаги усуллар билан Бақиевни ағдармоқчи бўлди ва табиий мувафаққиятсизликка учради.
Бақиев мухолифат лидерларидан бири бўлмиш Алмаз Атамбековани ўз тарафига ўтказиб олгандан кейин, бу мамлакатдаги кризис ҳал бўлиш палласига кирди дейиш мумкин.