05 May 2007
03:00 -
23:30 - Ўзбекнинг ғурури... энди кўчаларни тўлдирмайди 22:30 - Туркия сўл партияларининг сўлда, ўнгдагиларининг ўнгда бирлашиши бизга ўрнак бўлар 19:30 - Жиззах тумани агрохизмат уюшмаси раисининг ўлими ва вилоят янги ҳокимнинг эсксидан

23:30 - Ўзбекнинг ғурури... энди кўчаларни тўлдирмайди
Куни кеча General Motors компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралардан сўнг Андижондаги UZ-Daewoo автомабиль заводи борасида ҳамкорлик қилишга келишганди. Ҳамкорлик шартларига кўра, энди ўзбек автомабилсозлигига ажнабий ишбилармонлар етакчилик қиладиган бўлишди. Аммо General Motors дан маълум бўлишича, шу пайтга қадар ўзбекларни ғурурлантириб келган Daewoo Nexia ва Matiz автомабилларини чиқариш тўхтатилади. Боиси, мазкур автомабиллар асосий харидори бўлган Россия автобозорида муваффаққият қозонмаган. Энди мазкур компания Андижонда Chevrolet Spark русумли автомабилларни чиқаришни йўлга қўймоқчи эмиш.
Эмомали Раҳмон Оқсаройга сим қоқди
Кеча, 4 майда Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримов ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтган. Расмий маълумотларда таъкидланишича, иккала давлат раҳбарлари сув ва энергетика соҳаларидаги муаммоларни муҳокама этишган. Шунингдек, иқтисодий ва савдо алоқаларга оид масалаларни кенгашган.
Бироқ Тожикистондаги айрим нашрлар тарқатаётган маълумотларга кўра, қўшни давлатлар раҳбарлари ўртасидаги мулоқот ўта зиддиятли кечган. Давлатлараро юзага келаётган турли муаммолар юзасидан икки раҳбар бир-бирларини айблаганлар. Хусусан, Каримов тожик раҳбарининг Назарбоев томонидан илгари сурилган Марказий Осиё ҳамкорлиги борасидаги ташаббусини қўллашига қарши эканини баён этган. Тожикистоннинг мамлакатимизга энергетика ресурслари важидан қарам эканини пеш қилиб, пўписа қилишга уринган.
Ғазабга тушган Каримов тожиклар русча шаклда ёзилиб келган фамилияларини ўзгартиришаётганига қарши эканлигини ҳам гапирган бўлиши эътимоладан узоқ эмас.
22:30 - Туркия сўл партияларининг сўлда, ўнгдагиларининг ўнгда бирлашиши бизга ўрнак бўлар
Туркия парламентига эрта сайловлар эълон қилиниши, бу мамлакатдаги сиёсий жараёнларнинг ҳароратини яна ҳам оширмоқда.
Эртага Туркия Буюк Миллат Мажлисида президент сайловининг биринчи тури қайтадан ўтказилади. Ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси эртага бўладиган овоз беришда 367 киши қатнашсагина, ўз номзодини кейинги турларга олиб чиқиш имконига эга бўлади. Шу сабабли, Туркия оммавий ахборот воситаларининг айтишича, ҳозир бу партия бошқа партиялардан ўзига тарафдор қидириб, пардалар орқасида жанг олиб бормоқда.
Айни пайтда, бир маҳаллар Туркиянинг сиёсий саҳнасида катта роль ўйнаб, ҳозир маргиналлашиб қолган партиялар бўладиган сайловларда 10 фоизли тўсиқни ошиб ўтолиш учун йўллар қидирмоқдалар.
Бугун хабар қилинишича, икки марказчи-ўнг партияларининг (Тўғри Йўл Партияси ва Она Ватан Партияси) раҳбарлари бир орага келиб, партияларини бирлаштиришга қарор қилганлар. Сайловчилар ичида ўтказилган йўқламаларга кўра, Тўғри Йўл Партияси якка ўзи сайловда иштирок этса 8,5 фоиз, Она Ватан Партияси эса 2,5 фоиз атрофида овоз оладилар ва парламентга киролмайдилар. Демак, уларнинг бирлашиш қарори мажбурийдир.
Бундай мажбурийликдан фақат хурсанд бўлиш керак, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Чунки бундай қадам қилиш, сайловчиларнинг иродасига бўйсиниш бўларди. Ўзбекистонда нормал сиёсий муҳит бўлса эди, ҳозирга мухолифатдаги ҳамма партиялар “Бирлик”да бирлашишдан бошқа йўллари қолмасди, чунки, принципиал нуқталарда “Бирлик”дан ҳеч фарқи бўлмаган бундай партияларга, улар фақат партия бўлишни истаганлари учунгина овоз беришни истаганлар жуда оз бўлиши табиий нарса. “Бирлик”нинг мустақиллик учун ва ҳозирда диктатурга қарши амалда курашаётгани халқ тарафидан эътироф этилажаги эса, шубҳа остига ҳам олинмйадиган фактдир. Мен бугун бу хусусда фикрларимни Туркиядаги ўзбекларнинг лидери, бир маҳаллар Она Ватан Партиясининг раис ўринбосарлигигача, парламент депутати ва вазир лавозимигача кўтарилган профессор Аҳад Андижон билан ўтказилган телефон суҳбатимда ҳам тилга олдим. Туркияда бу партияларнинг бирлашиши амалга ошса, бу воқеа ўзбеклар учун ҳам муҳим ўрнак бўлган бўларди.
Сўлдаги партиялар ҳам бирлашиш ҳаракатидалар. Бундай партиянинг сони учта – Отатурк тарафидан қурилган социал-демократик типидаги Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП), Демократик Сўл Партия (ДСП) ва Сўлчи Халқ Партияси (СХП). Шу кунда ЖХПнинг парламентда 151 ўрни бор, у онамухолифат партияси. Қолган икки партия эса, жамоатчилик ичидаги йўқламага кўра, 1-2 фоиздан кўп овоз ололмайди. Шу сабабли, бирашиш ЖХП томи остида бўлса керак.
19:30 - Жиззах тумани агрохизмат уюшмаси раисининг ўлими ва вилоят янги ҳокимнинг эсксидан баттарлиги
Кечикиб олинган хабарга кўра, 2 майга ўтар кечаси Жиззах вилояти Жиззах тумани агрохизмат уюшмаси раиси Раҳмонқул Тошбеков автомабиль ҳалокати туфайли оламдан ўтди. Марҳумнинг яқинларини айтишича, Тошбеков кечаси соат 2 лар атрофида ҳаракатдаги автомабиль рулида ухлаб қолган ва Камаз автомабили билан тўқнашиш натижасида ҳалок бўлган. Яна маълум бўлишича, 1 май куни Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Муса Анорбоев бир кунинг ўзида уч марта (!) селектр орқали мажлис ўтказган - мажлиснинг сўнггиси тунги 12 га чақирилган. Ҳокимнинг тутуриқсиз ҳаракатларидан чарчаган, суткалаб ухламаган Тошбековнинг йўлда кўзи илиб... фожиали ўлим топди.
Каттақўрғон тумани прокурори оламдан ўтди
Кеча, 4 майда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани прокурори Аҳмад Тоғаев юрак хуружи туфайли оламдан ўтди. Асли бухоролик бўлган 56 ёшли бу ҳуқуқшунос туманда мувафаққиятли иш олиб боролмади. Туманда илдиз отган коррупция, уюшган жиноятчилик туфайли прокурорнинг ўрни сезилмади. Аксинча, Тоғаевнинг устидан юқори идораларга шикоят-аризалар кўп эди.
17:00 - Жаҳон Банки Ўзбекистонга уч миллион доллар грант ажратади
БМТнинг янгиликлар маркази тарқатган маълумотга кўра, Жаҳон Банки Ўзбекистонга 2,96 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратади. Мазкур грант лойиҳаси дунё миқёсида хавфли тус олаётган парранда гриппи (H5N1 вирус)га қарши курашни ўз ичига олади. Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 15 миллион бошга яқин паррандалар мавжуд ва буларнинг 75 фоизга яқини хусусий сектор улушига тўғри келади. Шу боисдан ҳам мамлакатда парранда гриппи тарқалиши хавфи жуда юқори, дейди мухбиримиз. Аммо маҳаллий ҳукумат мамлакатда парранда гриппи хавфи деярли йўқлигини эътироф этиб келади.
Петербургда Ўзбекистон консуллиги иш бошлайди
Россиянинг Петербург шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги очилади. Бу ҳақдаги қарорни Россия ҳукумати раҳбари Михаил Фрадков 3 майдаёқ имзолаб улгурган. Мазкур консуллик Карелия ва Коми Республикалари, Ненец автоном области, Архангельск, Волгоград, Калилинград, Ленинград, Мурманск, Новгород ҳамда Псков вилоятларидан иборат йирик ҳудудга хизмат қилади.
АҚШ элчиси Ўзбекистонни тарк этди
АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жон Пурнелл дипломатик миссияи ниҳоясига етгани сабабли мамлакатига қайтди. АҚШ элчихонасига яқин манбалардан олинган маълумотга кўра, Пурнелл жаноблари эндиликда дипломатик фаолиятини якунлаган ва истеъфога чиқиб, Виржиния штатидаги уйида нафақа гаштини сурмоқчи.
Ўзбекистонга янги элчи сифатида Америкада бирмунча таниқли бўлган, ҳозирда Афғонистондаги миссия раҳбари ўринбосари Ричард Норалд келиши айтилмоқда. Норалд АҚШда Хавфсизлик бўйича Миллий Кенгаш директори ва бир қанча мамлакатларда АҚШнинг юқори мартабали дипломати сифатида фаолият юритган. Бундан кўриниб турибдики, АҚШ ҳозирда Ўзбекистон билан салкам ноль ҳолатига келиб қолган муносабатларни тикламоқчи. Аммо Норалднинг номзоди ҳали Конгресс муҳокамасига қўйилганича йўқ