04 November 2011
02:07 - Ислом Карим Истанбул анжуманига бормади
Кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида бошланган Афғонистон масаласидаги халқаро анжуманга Президент Ислом Каримнинг ташриф буюриши айтилганди. Тўғрироғи, бу ҳақда АҚШнинг Афғонистон ва Покистон маасалалари бўйича махсус вакили Марк Гроссманнинг Оқсаройдаги учрашувидан сўнг гапирилганди. Анжуман бошланганига қарамай Ўзбекистоннинг бирорта расмий агентлиги на Президент Ислом Каримнинг, на Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниевнинг Истанбулга кетгани ҳақида бирор маълумот тарқатилмади.

Эслатиб ўтамиз, анжуманда Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон, Россия, Саудия Арабистони, Хитой ва АҚШ каби давлатлар, Европа Иттифоқи вакиллари иштирок этишмоқда, дейди мухбиримиз. Аммо, онаси вафот этгани туфайли у ерга АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон бормаслиги маълум бўлгандан кейин, бу йиғилишнинг аввалдан режалаштирилган таъсир кучи йўқолди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону