04 November 2011
02:45 - Халқаро Кураш ассоциациясида ғалва...
Шу кунларда Халқрао Кураш Ассоциациясида бир қанча ходимлар ишидан четлатилиб, айрим шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилмоқда. Собиқ Маданият ва спорт ишлари вазири Комил Юсупов раҳбарлик қилаётган Ассосиациядаги ғалвага сабаб - чет элларга кураш мусобақаларига олиб борилаётган полвонларнинг турли йўллар билан Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларда қолиб кетаётганидир.

Ассоциация ходимининг таъкидича, полвон йигитларимизнинг аксарияти кам таъминланган қишлоқ йигитлари, улар фаровон турмуш ва тирикчилик важидан борган мамлакатларида қолишга ҳаракат қилишмоқда. Масалан, Париж ва Сеулда ўтган кураш мусобақаларидан сўнг полвонларнинг айримлари бу мамлакатларда қолиб кетишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону