03 November 2011
19:56 - G20 саммитининг кун тартибида Юнонистондаги кризисдан чиқиш йўлларини қидириш
Франциянинг жунубидаги Канн шаҳрида бугун иш бошлаган G20 саммити Юнонистондаги кризис ва ЕИнинг бу кризисдан чиқиш учун таклиф қилган йўллари муҳокама қилинади.

Маълумки, бир неча кун аввал ЕИ лидерлари Юнонистонга 8 млрд евро миқдорида ёрдам бериш ва унинг қарзларини ярмидан кечиш эвазига давлат ҳаражатларини камайтиришга чақирган эди. Аммо, Юнонистон ҳукумати бундай таклифни умумхалқ референдумига қўйиш қарорини олди. Мутахассисларнинг фикрича, Юнонистон халқи давлат ҳаражатларини камайтириш режасини маъқулламайди. У ҳолда Юнонистондаги кризис умумжаҳон кризисига айланиши мумкин.

Бугун G20 лидерлари Юнонистон Бош вазирини референдумдан воз кечиб, ЕИ таклифларини қабул қилишга чақиришса керак. Бироқ бу осон иш бўлмайди. Чунки, Юнонистон ҳукумати атайлаб шундай провокацион йўл танлаган, дейди мухбиримиз. Унинг мақсади – Юнонистондаги кризис умумжаҳон кризисга айланиб кетишидан қўрққан G20 мамлакатларидан ЕИ таклифидан ҳам кўпроқ ёрдам олиш, давлат ҳаражатларини камайтириш, яъни ўз халқининг камарини бироз тортиш талабини йўққа чиқаришдир.

Юнонистон ҳукуматининг бундай “айёрлиги”, яъни дунёдан катта ёрдам олиш, айни пайтда, ўз халқининг камарини ҳеч тортирмасдан кризисдан чиқиб олиш режаси, G20 тарафидан қандай қабул қилинишини бугун кўрамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону