24 April 2007
03:00 -
23:00 - Гулбаҳор Тўраева олти йилга озодликдан маҳрум этилди - Мамадали Қорабоев аппелация босқичини ҳам бой берди
23:00 - Гулбаҳор Тўраева олти йилга озодликдан маҳрум этилди

Бугун, 24 апрелда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди врач-патологоанат, ҳуқуқ ҳимоячиси Гулбаҳор Тўраевани олти йилга озодликдан маҳрум этди. Миллий Хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бошқармаси ертўласида уч ой сўроқ қилинган Гулбаҳорнинг “қилмишлари” атиги уч суд мажлисида кўриб чиқилди. Кузатувчилар бу ҳодисанинг Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари учрашуви (Люксембург) ўтказилаётган бир пайтда содир этилиши яқин келажакда Иттифоқнинг Каримов режими билан тил топишишини қийинлаштиради, дейишмоқда.

Мамадали Қорабоев аппелация босқичини ҳам бой берди

23 апрелда жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди судлов ҳайъати “Бирлик” фаоли Мамадали Қорабоевнинг аппелация тартибида берган шикоятини қаноатлантирмади. Дастлабки босқич суди томонидан белгиланган олти йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси ўз кучида қолдирилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик) билан айбланган мухолифатчининг ҳимоячилари ҳарчанд уринмасинлар, суд Қорабоевга енгиллик бермади. Энди адвокатлар назорат тартибида Олий судга мурожаат этишни режалаштирганлар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону