23 April 2007
03:00 -
23:30 - Васила Иноятнинг Брюселдаги учрашувлари ҳақида 23:00 - «Эзгулик» назначил общественных защитников для Умиды Ниязовой (Пресс-релиз № 25, 23.04.2007) 22:00 - Гулбаҳор Тўраевага 8 йилга кесишмоқчи 21:00 - Хьюман Райтс В
23:30 - Васила Иноятнинг Брюселдаги учрашувлари ҳақида

Ўтган ҳафта давомида Брюсселда бўлган “Бирлик” Партияси Бош Котиби, “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноят Хюман Райтс Вотчнинг Марказий Осиё бўлими ходими Рейчел Денбер билан биргаликда Брюсселда Европарламентнинг 5 аъзоси ҳамда 15 давлатнинг Европа Иттифоқидаги элчилари билан расмий учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда Ўзбекистонга бориб қайтган ЕИ делегация аъзолари, ўзларининг Андижонга қилган сафарлари, хусусан, қамоқдаги ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов билан учрашувлари ҳақидаги таасуротларини гапириб беришди.

Васила Иноят Ўзбекистонга қарши чиқарилган санкциялар Ўзбекистоннинг бугунги иқтисоди ва сиёсатига ортиқча таъсир кўрсатмаётган бўлса ҳам, уларнинг киритилишини ўзи Ўзбекистон раҳбари ва унинг ҳукумати учун қора доғ бўлиб тургани, ҳукумат улардан қутулиш учун Европа Иттифоқи билан мулоқотлар бошлашга мажбур бўлгани ижобий воқеа эканлигини урғулади. Санкциялар олиб ташланиши учун, деди “Бирлик” фаоли, Ўзбекистон ҳукумати баъзи қадамлар қилиши шарт. Масалан, демократик ислоҳотлар бошланиши, президентлик сайлови арафасида турганимиздан келиб чиқиб, мухолифатдаги сиёсий партиялар, биринчи навбатда, ҳужжатлари узоқ вақтлардан бери Адлия вазирлилигида кўрилаётган “Бирлик” Партияси рўйхатга олиниши, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар қамоқдан озод этилиши, уларга нисбатан бўлаётган тайзиқ ва босимлар тўхтатилиши лозим.

Европа Иттифақи вакиллари Ўзбекистон билан мулоқотлар бошланганидан мамнун эканликларини, мулоқотлар шу ҳафтада ҳам давом этажагини, “Бирлик” фаоли кўтарган масалалар у учрашувларда албатта кун тартибида бўлишини билдирдилар.

Европа Иттифоқи расмийлари Ўзбекистон демократик кучларининг вакиллари, хусусан, “Бирлик”нинг бошқа раҳбарлари билан шу шаклдаги учрашувларни давом эттириш ниятида эканликларини алоҳида урғуладилар.

23:00 - «Эзгулик» назначил общественных защитников для Умиды Ниязовой (Пресс-релиз № 25, 23.04.2007)

Общество «Эзгулик» обратилось к председателю Ташкентского городского суда и председателю Сергелийского районного суда с нижеследующим официальным письмом:

«Политически мотивированное уголовное дело журналиста, правозащитника Умиды Ниязовой, безосновательно обвиненной по статьям уголовного кодекса 223, ч.1 (незаконное пересечение государственной границы), 246, ч.1 (контрабанда), 244-1,ч.3(в) (распространение материалов, содержащих угрозу общественной безопасности или общественному порядку, с использованием финансовой помощи, полученной от иностранных государств, передано на рассмотрение суда Сергелийского района г. Ташкента.

Правозащитное общество «Эзгулик», ведущее мониторинг судебных процессов, особенно в отношении инакомыслящих, дающих оценки текущим событиям, не совпадающие с официальной позицией власти, просит дать согласие на участие в судебном процессе правозащитникам Юлдашеву Ташпулату Кучкаровичу и Иноятовой Василе Ахмедджановне в качестве общественных защитников Умиды Ниязовой. Согласие ее родственников имеется.

Просим информировать нас о принятом решении.

Решение принято Центральным советом ОПЧУ «Эзгулик» 18 апреля с.г.

Председатель Общества
В.Иноятова

22:00 - Гулбаҳор Тўраевага 8 йилга кесишмоқчи

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди бугун Гулбаҳор Тўраевага нисбатан олиб борилган суд мажлисларини ҳарбий дала судларига хос шиддат билан якунлади ва судда томонлар музокарага келдилар. 20 апрелдаги суд мажлисида давлат айбловчиси бўлиб иштирок этаётган Андижон вилоят прокурутараси вакили Гулбаҳорни узил-кесил саккиз йилга озодликдан маҳрум этишни сўраганди. Гулбаҳорнинг ўзи охирги имконият учун берилган сўнгсўзида ўзига қўйилган айбловларни рад этди. Шунга қарамай дастлабки тергов томонидан илгари сурилган ЖКнинг тўрт моддаси — 139- (Туҳмат), 140- (Ҳақорат), 159- (Конституциявий режимга тажовуз қилиш) ва 244(1)- (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи матриаллар тайёрлаш, тарқатиш) сингари айбловлар суднинг тўхтамга келиши учун асос бўлди.

Гулбаҳорнинг турмуш ўртоғи Фарид Янгильдиннинг таъкидлашича, суд эртага, 24 апрелда ҳукмни ўқийди. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Гулбаҳор Тўраева саккиз йил нари-берисида озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Ҳарқалай, шу пайтга қадар давом этган жараёнларнинг ривожи шуни кўрсатмоқда.

21:00 - Хьюман Райтс Вотчнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси яна уч ой ишлайди

Бугун Хьюман Райтс Вотчнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андреа Бергнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ваколатхона ходимларининг аккердетация муддатларини яна уч ойга узайтирган. Маълум бўлишича, 21 апрел куни вазир Владимир Норов кутилмаганда Андреани ҳузурига чорлаб, ташкилотнинг Ўзбекистон қонунчилигига риоя этиш шарти билан яна ишлайверишини айтган.

Кузатувчилар бу ҳодиса сабабини Ўзбекистонга келадиган Европа Иттифоқи комиссияси таъсири билан боғлашмоқда. Баъзилар бу ҳиммат ЕИ санкцияларини қайта кўриб чиқиш олдидан хўрак бўлиши мумкинкинлигини гапиришмоқда. Лекин, нима бўлганда ҳам, Каримов Европа Иттифоқининг таъсири олдида орқага чекинаётгани аниқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону