22 October 2011
12:50 -
“Эзгулик” жамиятининг офиси учун октябрь ойи кира ҳаққи ҳомийлар ёрдами билан қопланди
Бир қарашда арзимаган бу воқеанинг жуда муҳим томони бор. Сал кам 20 йилдан бери Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек муқаддас иш билан шуғулланаётган, демак халқнинг эркинлиги учун кураш олиб бораётган бу жамият, балки биринчи марта, ўз ҳаражатларини чет элдан олинадиган грант ҳисобидан эмас, Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳомийлар ёрдами билан қоплади.
Сайтимизда “Эзгулик” жамиятининг фаолиятини ҳайрия бериш йўли билан қўллаб-қувватлаш чақириғига озгина бўлса ҳам жавоб келди. АҚШда яшайдиган ўзбеклардан маълум миқдорда ёрдам пули олинди. Айнан шу пулдан, расмдаги квитанцияда кўраётганингиздек, жамият ўзининг Тошкентдаги офиси учун октябрь ойи кирасини тўлади. Бир ойлик кира ҳаққи 480 минг сўм, тахминан 200 доллар. Расмни катталаштириш учун уни курсор билан босиш керак.
Ўзбек тилининг 1981 йили чоп этилган изоҳли луғатида “ҳайрия” сўзи эскирган, тарихга оид деб таърифланган. Луғатнинг 2008 йилдаги нашрида бундай таъриф олиб ташланган ва тўғри қилинган. Чунки, бундан буён жамиятимизда хайриячилик ва ҳомийлик каби тушунчалар борган сари муҳим ўрин касб этишга бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, “Эзгулик” жамияти 1992 йил февраль ойи бошида ҳозирда марҳум Абдуманноб Пўлат ташаббуси билан тузилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг ҳуқуқий ва маънавий жиҳатдан давомчисидир. Бу асрнинг бошларида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг раиси Толиб Ёқубдек фидокор ва тоза одам ишдан кўпроқ ўз чўнтагини ўйлайдиган кимсага айлангач, бу жамиятнинг фаолиятини “Эзгулик” номи остида давом эттиришга қарор қилинган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг асосий фаоллари Васила Иноят бошчилигида “Эзгулик” жамиятини тузишган. Шу сабабдан, “Эзгулик” феълан 20 ёшга кираётганини гапириш мутлақо тўғридир.
Демократик жамиятларда ноҳукумат ташкилотлар ва сиёсий партиялар ҳомийларнинг ёрдами билан фаолият олиб борадилар. Айнан бизнинг сайт Ўзбекистонда ҳам ҳомийлик анъаналарини яратиш йўлида иш олиб бормоқда. Катта ғалабалар билан мақтанишга ҳали асос йўқ. Аммо, тушуниш керакки, бошлаган ишимиз ҳам осонлардан эмас.
Вақтдан фойдаланиб, ҳамма ўқувчиларимизга яна бир бор эслатамиз. Бизга ёрдам беришни истаганлар ўз ёрдамларини АҚШда ҳомийлик ташкилоти сифатида рўйхатга олинган «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150