22 October 2011
18:09 -
ТДТУ маъмурияти: “Маош олмоқчи бўлсанг, маиший тўловларнинг квитанициясини кўрсат!”
Тошкент Давлат Техника Университети ректорати антиқа буйруқ чиқарди. Университетнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлар ойилик маошларини олишлари учун кассага аввал чиқинди, газ ва бошқа маиший тўловлардан қарзи йўқлиги ҳақидаги маълумотномани олиб келиб топширишлари шарт. Неча йиллардан бери ўзини илмга, фанга бахшида этган муҳтарам домлаларнинг боши қотган. Зиғирдай келадиган кассир қиз домлаларни Бош вазир Шавкат Мирзиёеқнинг номи билан қўрқитмоқда: ҳукумат раҳбари мажлислардан бирида тўловлардан аҳолининг қарздорлиги катталиги, вазиятдан чиқиш мақсадида шу қарорга келингани ҳақида гапирибди. Қолаверса, чиқиндилар идорасининг хўжайини ректорнинг қариндоши экан.
Ярим кулгили, ярим аянчли бу ҳол бошқа соҳаларда ҳам давом этмоқда, дейди мухбиримиз. Масалан, мактаб ўқувчиси ёки боғча тарбияланувчиси қарздорлик йўқлиги ҳақидаги шундай ҳужжатни ўзи билан олиб келмаса, машғулотга қўйилмайди. Ҳеч ким ишонмайдиган бундай ҳол аста-секин ҳукумат сиёсатига айланиб борса ҳам ажабланмаслик керак, боиси воқеалар ривожи шунга қараб бормоқда.