22 October 2011
06:28 -
Dow Jones яна юқорига сакради, аммо эндигина 1 йил аввалги даражага чиқди

Бин Ладендан кейин Муаммар Каддафийнинг ўлдирилиши ва навбат Башар Асадга келаётгани кўрсатмоқдаки, Ғарб ҳозирги босқичда жаҳон бўйлаб сиёсий-молиявий монополиясини тиклаш йўлидан кетмоқда. Демак, сиёсий-молиявий соҳада маълум муддат барқарорлик бўлади, фондлар бозорининг фаоллиги ортиб боради, Dow Jones юксалади.
Дарвоқе, кеча бир кунда Dow Jones 267 даража (2.31%) юксалди. Энди у 11809 га тенг. Августдан аввал, яъни АҚШда дефолт хавфи чиқиши арафасида Dow Jones индексининг абсолют миқдори 12700 бўлган бўлса, дефолт таҳдиди остида у 10500 гача тушиб кетганди.