21 October 2011
22:34 -
Прокурор Абдурасул Юнусов ҳибсга олинган
Кеча Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тергов бошқармаси бошлиғи собиқ ўринбосари Абдурасул Юнусов ҳибсга олинган. Бу ҳақда тизим вакилларидан бири мухбиримизга исмини ошкор қилмаслик шарти билан маълум қилибди. У порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланмоқда экан.
Абдурасул Юнусов матбуотга бир қадар таниқли шахс бўлиб, унинг номи шу йилнинг май ойида ўғрилардан жабр кўрган прокурор сифатида жамоатчиликка маълум. Ўшанда 3 нафар шахс унинг уйидан 200 минг АҚШ доллари ҳамда 25 миллион сўмлик тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетган. Жиноятчилар ушланиб, суд томонидан 13-14 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Лекин Юнусовнинг ўзи ҳам ҳамёнидаги пул масаласига ишонарли изоҳ беролмагани сабабли Тошкент вилояти прокуратурасига ишга юборилган ва унинг устидан хизмат текшируви бораётганди.