21 October 2011
22:54 -
Ислом Карим миршабларни мукофотлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди
Бугун матбуотда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қиладиган 40 га яқин кишининг давлат орден ва медаллари билан тақдирлаш ҳақидаги Фармон чоп қилинди. Мукофотлар мирашабларнинг байрами - Милиция куни ва ИИВ ташкил қилинганининг 20 йиллиги муносабати билан берилмоқда. Байрам эса 25 октябрда нишонланади.
Мукофотланаётганларнинг ичида мукофотланишга муносиблар ҳам бўлса керак. Аммо, Ўзбекистон миршаблаштирилган мамлакатга айлантирилгандан кейин миршабларнинг обрўси қанчалик тушиб кетгани маълум. Вақти келади, бугун мукофот олганларнинг кўпчилиги биринчи имконият бўлиши билан бу мукофотларни майдонларга чиқиб улоқтиришади.