21 October 2011
22:10 -
АҚШ Давлат Департаменти Ҳиллари Клинтоннинг Тожикистон ва Ўзбекистонга келаётганини эълон қилди
Бу хусусда тарқатилган баёнотда “Ҳаракат” сайтининг ўқувчилари учун ҳеч қандай янгилик йўқ. Ҳиллари Клинтон Тожикистон ва Ўзбекистонда бу мамлакатларнинг президентлари ва ташқи ишлар вазирлари билан учрашади, икки томонлама ҳамкорлик ва минтақага оид кенг кўламли масалаларни муҳокама қилади.
Ҳиллари Клинтон Тожикистонда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашиши айтилган, Ўзбекистонда бундай учрашув мавзуси тилга олинмаган. Афтидан, Ислом Карим бунга йўл бермаган. У яхши биладики, бундай учрашувга чақирилиши аниқ бўлган “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят, бошқалардан фарқли ўлароқ, мавжуд вазият борасида йиғи-сиғи қилиб ўтирмасдан, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзгариш қилишнинг ягона йўли - мухолифатдаги мухолифат партияларини, биринчи навбатда, “Бирлик” Партиясини рўйхатга олиш эканлигини урғулайди, Адлия вазирлиги йиллардан бери “Бирлик”нинг аризасига жавоб беришдан қўрқиб келаётганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматининг шармандасини чиқаради.
Давлат Департаментининг бошқа бир баёнотида айтилишича, Ҳиллари Клинтон кеча Қобулда Афғонистон фуқаролар жамиятининг фаоллари билан кўришибди.
Нима бўлганда ҳам, Ўзбекистонда бундай учрашув режелаштирилмаганини фожеа сифатида қабул қилмаслик керак, дейди мухбиримиз. Ўзбекистонда фуқаролар жамияти вакиллари кучли мавқега эга, Ислом Карим улардан қўрқади, айнан шу сабабдан, Ҳиллари Клинтоннинг улар билан учрашувига йўл қўйилмган. Америкаликлар буни жуда яхши тушунадилар ва энди уларнинг ўзбек демократларига ҳурмати янада ортади.
Дарвоқе, Давлат Котиби Тошкентда жойлашган янги “Женерал Моторос Пауэртрейн” (General Motors Powertrain) заводини ҳам бориб кўради. У бу ерда Технология соҳасидаги тадбиркорлик бўйича Марказий Осиё дастури ҳамда Технология соврини учун танлов эълон қилади.