18 April 2007
03:00 -
19:00 - Ўзбек аёли тирикчилик қурбони бўлди
19:00 - Ўзбек аёли тирикчилик қурбони бўлди

Бугун Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида отиб ўлдирилган ўзбек аёли ҳодисасини очиқлаган қозоқ матбуоти бу ҳодисанинг Сариоғоч чегара пости яқинида содир этилганини қайд этган. Маълум бўлишича, 21 яшар қозоқ сержанти 16 апрел тонгида сархуш ҳолатда қўққисдан отиб ўлдирган фуқаро - 36 ёшли (исми-шарифи айтилмаган) ўзбек жувони экан. Чегара постида яқинида яшовчиларнинг таъкидлашича, бу аёл баҳор мавсуми муносабати билан қўшни мамлакатга мардикорликка йўл олган.

Автомат ўқига нишон бўлган бу аёл ҳақидаги дастлабки маълумот Жанубий Қозоғистон вилояти ички ишлар департаменти томонидан тарқатилди ва шу заҳоти Республика прокуратураси вакили Сапарбек Нурпеисов сержантнинг жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилди. “Какпак” чегара постидаги бу ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, бир неча киши терговга жалб этилган. Бироқ шу кунларда ўзбек аёли туққан Руслан Чагаевни мадҳ этиш билан банд бўлган матбуотимиз марҳума юртдошимиз ҳақида лом-мим демаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону