17 April 2007
03:00 -
19:00 - Абдураҳим Пўлат: Юшченко ҳақ ва у ютиб бўлди
19:00 - Абдураҳим Пўлат: Юшченко ҳақ ва у ютиб бўлди

Украина зарғалдоқ инқилобидан кейин бошланган машаққатли ўтиш даврида. Инқилобни ютишдан ҳам ундан кейинги жараёнларни тўғри олиб бориш жуда муҳимлигини ақли расо сиёсатчилар тушунишарди, тушунмаганлар ҳам Украина ва Қирғизистон воқеаларидан кейин тушунишга бошлаган бўлишса керак.

Украинадаги воқеалардан яна бир сабоқ чиқариш шарт.

Олий Раданинг тарқатиб юборилиши билан бошланган сиёсий инқирознинг асл сабаби – ҳукумат мухолифатдаги депутатларни дасталаб сотиб олишга бошлаши бўлганди. Юшченконинг парламентни тарқатиб юборувчи Фармонидан кейин, ҳукумат сотиб олган депутатларини расмий қарор билан орқага қайтарди. Табиий, бу сотқинлар учун маънавий ўлимдир. Аммо, бундан ҳам муҳими, Украинада сиёсатчиларни сотиб олиш анъанасига катта зарба берилди. Сотиб олиш каби жараёнлар бутунлай битди деб бўлмайди, лекин, сотилиш ва сотиб олиш оддийликдан чиқди, потенциал сотилувчилар ва сотиб олувчиларга дарс берилди, энди улар қатиқни ҳам пуфлаб ичадилар.

Шу сабабли, Украина президенти Виктор Юшченко курашнинг бу босқичида ғалаба қозониб бўлди дейиш асослидир. Ўйлайманки, Юшченко ва унинг атрофидагилар бу курашда тўла ғалаба қозонадилар, Украина демократия йўлига тўла ўтади, замонавий давлатга айланади.

Шахсан мен учун бу воқеаларда сабоқ чиқарадига хусусият йўқ. Чунки, сотқинларга қарши курашиш лозимлигини ҳаммадан олдин тушуниб етганман. 1989 йилда Каримов “Бирлик” ичидаги ҳозир 53-54-чилар деб билинган эркчилар гуруҳини сотиб олганидан бери, содда сиёсатчилар “гина-кудуратларни унутиш” шиори остида у воқеаларга кўз юмиш тарафдори бўлишди. Агар кўз юмсак эди, сотилиш ва сотиб олиш оддий воқеага айланарди. Негаки ва минг афсуски, потенциал соқинлар ҳамма ерда етарлича. Биз бирликчилар бўлиши мумкин воқеаларнинг олдини ололдик. Сотқинларга “53-54” тамғасини босдик, бу рақамларни сиёсий сотқинликнинг рамзи ҳолига келтирдик. Бу энг катта ғалабаларимиздан бири.

Бу ғалабамизнинг мевалари Ўзбекистоннинг келажагига хизмат қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону