19 April 2007
03:00 -
21:00 - Тирикчилик қурбони бўлган аёлнинг шахси аниқланди - Экстремизмда айбланган Рисқул Қулбеков 20 йилга озодликдан марум этилди - Умида Ниёзованинг суди номаълум муддатга кечиктирилди

21:00 - Тирикчилик қурбони бўлган аёлнинг шахси аниқланди
Кечаги хабарларимизда Ўзбек-Қозоқ чегарасида дайди ўққа нишон бўлган юртдошимиз ҳақида маълум қилгандик. Айни пайтда аниқланишича, бу аёл Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган Муҳаббат Саидмарова бўлиб чиқди. У мавсумий иш қидириб, қўшни юртга айланма йўллар орқали ўтмоқчи бўлган. Ҳозирда марҳуманинг қариндошлари унинг жасадини ўз юртига олиб кетишган. Маҳаллий матбуот ҳанузгача бу ҳодиса ҳақида гап очгани йўқ.
Экстремизмда айбланган Рисқул Қулбеков 20 йилга озодликдан марум этилди
Кеча, 18 апрелда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Қозоғистон Республикасида ушланиб, мамлакатимизга экстрадация қилинган фуқаро Қулбек Рисқуловни 20 йилга озодликдан маҳрум этиш билан жазолади. Қулбеков дастлаб халқаро террорчилик ва экстремизмда айбланиб, Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қидирувга берилганди. Покистондаги террорчиларнинг ҳарбий лагерларида тайёргарликдан ўтгани айтилган фуқаро 2004 йилда Тошкентдаги АҚШ ва Исроил элчихоналари олдидаги портлашларни уюштирганликда ҳам гумон қилинган. Суд котибининг таъкидлашича, жиноятчининг барча айблари далил ва фактлар билан тасдиқланган.
Умида Ниёзованинг суди номаълум муддатга кечиктирилди
Бугун Тошкентда бошланиши кутилган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзованинг суди номаълум муддатга кечиктирилди. Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судидага маҳбуса келтирилгач, унинг ҳимоячиси Татъяна Давидова суд биносига кирди. Сўнгра унинг ишида ҳали процессуал камчиликлар борлиги, ҳали суриштирилиши керак бўлган фактлар мавжудлигини айтиб, судни қоддиришганини таъкидлади. Адвокат Умиданинг хавфсизлиги (!) важидан мухбирларимизга интервью бермади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения