21 October 2011
07:32 - Озорбайжон президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга келди
Расмий ташриф билан Қозоғистонга келган Озорбайжон президенти Илҳом Алиев Олмаотада маҳаллий ҳамкасби Нурсултон Назарбой билан музокаралар олиб борди. Бу ташриф доирасида бир қатор икки тарафлама ҳужжатлар имзоланган. Нефтга бой икки мамлакатнинг президентлари ўзаро алоқаларни яна ҳам ривожлантириш хусусида келишганларини билдирдилар.

Учрашув Остонада эмас, Олмаотада бўлаётгани ҳам тушунарли. Аввалги хабарларимизда билдирганимиздек, 20-21 октябрь кунлари Олмаотада Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлиги Кенгашининг биринчи саммити бўлиши эълон қилинган эди. Сўнгги хабарлардан маълум бўлишича, шу тадбир доирасида кеча Олмаотада Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлиги Кенгашига кирувчи мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг мажлиси ўтказилди. Мажлисда бугун биринчи даражали раҳбарларнинг саммитида қабул қилинадиган Олмаота Декларациясининг лойиҳаси тасдиқланган.

Туркияда курд террористларининг ҳужумлари мисли кўрилмаган юқори даражага чиққани сабабли бу мамлакатнинг Бош вазири Олмаота саммитига келолмайди. Ҳар ҳолда, унинг ўринбосарларидан бири саммитга келса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону