21 October 2011
06:54 -
Dow Jones кеча бироз юксалди, Каддафий ўлимининг шарофатими?
Ўтган кунги тушишни кеча эрталаб ҳам давом эттирган Dow Jones индекси тушдан кейин юксалишга бошлади. Куннинг умумий ҳисоби бўйича ортиш 78 (0.32%) бўлди. Энди унинг абсолют миқдори 11542 га тенг.
Нью-Йорк биржаси мутахассисларининг бу ҳақдаги фикрларни билмадик, аммо сабаб – Муаммар Каддафийнинг ўлими бўлган бўлса ҳам ҳайрон қолмаслик керак. Чунки, унинг ўлими нефтга бой бўлган Яқин Шарқда барқарорлик ўрнатилишига хизмат қиладиган воқеа. Барқарорлик эса, ўз навбатида, молиявий системанинг мустаҳкамланишига, демак, фондлар бозори фаоллигининг ортишига хизмат қилади.