21 October 2011
04:33 -
Дунё лидерлари Муаммар Каддафийнинг ўлимини олқишламоқдалар, Ўзбекистонда бу ҳақда хабар ҳам йўқ

Муаммар Каддафий диктатор бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, 42 йилдан бери бир мамлакатни бошқариб келган шахс сифатида ҳаммага танилган бўларди ва танилган. Демак, унинг ўлими ҳамма учун хабардир. Бировларга хушхабар, бошқаларга тескариси. Ўзбекистон “бошқалар” сафида. Шу сабабли, Ислом Каримнинг диктатор сифатидаги ҳамкасби ўлдирилгани мамлакатимизда хабар сифатида берилмади.
Аммо, бу кунларда ҳаммадан оғир вазиятда қоладиган одам Ҳиллари Клинтон бўлади. Чунки, у бугун Каддафининг ўлимини олқишлаб, 2 кундан кейин Ислом Карим билан кўришиши керак.
Расмда – Каддафийнинг охирги ини, қароргоҳи. Уни шу ерда ярадор бўлиб, бекиниб ётган жойидан олиб чиқдилар ва ўлдирдилар.