16 April 2007
03:00 -
19:00 - Бир диктатор бошқасини зиёрат қилмоқчи - Хьюман Райтс Уотчнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ёпилади - БМТнинг Олий комиссари Ўзбекистонга қўнмаса керак

19:00 - Бир диктатор бошқасини зиёрат қилмоқчи
Эртага, 17 апрелда Ислом Каримов етакчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Қоҳирага учиб кетади. Расмий визит мақомидаги бу сафар Ҳусний Муборакнинг ташаббуси билан уюштирилаётгани айтилмоқда. Расмий хабарга мувофиқ, икки кунлик ташриф давомида ўзбек-миср ҳамкорлигига оид муносабатлар, халқаро даражадаги айрим муҳим муаммолар ҳамда ўзаро манфаатли алоқларга доир масалалар кўрилади.
Хьюман Райтс Уотчнинг Тошкентдаги ваколатхонаси ёпилади
HRW бош офиси (Нью-Йорк) тарафидан бугун тарқатилган баёнотга кўра, ташкилотнинг Тошкент бўлими ваколатхонасига қулф урилиши мумкин. Ўзбекистон Адлия вазирлиги ваколатхона ходимларининг аккредитация сўраб берган арзини рад этган. Важ сифатида улар ўз нимзомлари доирасидан четга чиққанлари ва шу каби баҳоналар кўрсатилан.
Айни кунларда айрим оммавий ахборот воситалари мазкур ташкилотни “фош” этишмоқда. Масалан, Ўзбекистон МХХнинг содиқ қулларидан бирига айланган Михаил Арздинов ЦентрАзия сингари навбатчи сайтларда HRWнинг гўё фитначи ташкилот эканини “исботлаб берган”.
Адлия вазирлиги эса, ваколатхона бекитилмаганлигини таъкидламоқда. Аммо, ўз-ўзидан-ўзидан маълумки, агар унинг ходимларига аккредатция берилмаса, бу ваколатхонанинг бекилиши демакдир.
БМТнинг Олий комиссари Ўзбекистонга қўнмаса керак
Нейтрал Туркманистон нашри маълумотига кўра, шу йилнинг 22 апрел - 4 май кунлари Марказий Осиёда бўладиган БМТнинг инсон ҳақлари бўйича Олий комиссари Луиз Арбур негадир Ўзбекистонга кирмайди. Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари аҳволи, ноҳукумат ташкилотларига муносабатни ўрганадиган хонимнинг бу борада энг мазлум Ўзбекистонга қўнмаслиги ажабланарли. Ҳатто БМТ расмийлари ташриф назаридан мамлакатимизнинг четда қолганига изоҳ ҳам беришмаган.
Бугун Женевада Луиз Арбур минтақада фаолият олиб бораётган ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлар, нодавлат-ноҳукумат жамиятлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда. Бу учрашувларда Ўзбекистондан кимларнинг иштирок этаётгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.