15 April 2007
03:00 -
23:30 - Руслан Чагаев — жаҳон чемпиони! - Умида Ниёзованинг суди 19 апрелда бошланади

23:30 - Руслан Чагаев — жаҳон чемпиони!
Бугуна Андижон бокс макатаби тарбияланувчиси Руслан Чагаев бокснинг WBA йўналишида жаҳон чемпиони Николай Валуевни мағлубиятга учратиб, мазкур йўналиш бўйича жаҳон чемпиони камарини тортиб олди. Россиялик гигант боксчи (бўйи 2,13 метр, вазни 144,7 кг) Николай Валуев шу пайтга қадар ўз йўналишида тенгсиз эди. Ўзбекистоннинг турли гўшаларида бокснинг жаҳон чемпиони бўлган Русланнинг ғалабаси байрам қилинди.
Ўзбекистон тарихида илк бор бокснинг ўта оғир вазнлар (мутлақ) тоифасида профессионал таснифда чемпион бўлган Руслан ҳақида бутун мамлакат гапиряпти. Бозорлар, жамоатчилик транспортида одамлар Русланнинг боксимиз тарихидаги миллий ғалабаси ғурурланмоқда. Маҳаллий матбуот эса унинг ғалабасини “мамлакатда спортга берилаётган юксак эътибор”, режимбоши Каримовнинг унга икки йил олдин берган дуоси ижобати билан боғламоқда.
Умида Ниёзованинг суди 19 апрелда бошланади
Бугун, 15 апрелда маълум бўлишича, ҳуқуқ ҳимоячиси ва журналист Умида Ниёзовага оид маҳкама жараёнлари 19 апрель, пайшанба куни бошланади. Ҳозирда жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кўриши тахминланаётган ишга оид тафсилотлар маълум эмас. Умидаги тажрибали адвокат Татъяна Давидова ҳамда уни орган ходимларига ушлаб берганлиги гумонланаётган адвокат Аброр Юсуповлар ҳимоя қилмоқда.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти судда Умидани жамоатчилик асосида ҳимоя қилишга ҳаракат қилмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан ўн йилга қадар озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид соляпти, дейди мухбиримиз.