04 April 2007
03:00 -
22:30 - ЕИ экспертлари Ўзбекистондаги сафарини давом эттирмоқда 22:00 - Мурод Жўраевнининг айби... эрта уйғонганида! - Андижонда ҳайдовчиларнинг ғалаёни бўлдими?
22:30 - ЕИ экспертлари Ўзбекистондаги сафарини давом эттирмоқда

Шу кунларда Андижон воқеалари борасида турли йўллар билан тафтиш ўтказиш, маълумотлар йиғиш мақсадида Ўзбекистоннинг баъзи доиралари билан учрашувлар ўтказаётган Европарламент депутаталри ҳайъати кеча, 3 апрелда Германия элчилиги биносига мустақил кузатувчилар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифат вакилларини таклиф этган. Афсуски, элчиликдаги учрашувда мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев бошқа бирор киши қатнашгани хусусида маълумот йўқ.

Тошпўлат Йўлдошевнинг таъкидлашича, ЕИ экспертларининг айнан Андижон воқеаларига муттасил эътибор қаратаётганидан мақсад ҳам айнан шу воқеаларнинг ЕИ-Ўзбекистон муносабатларига совуқчилик туширганидадир. 10 нафар депутат иштирокидаги учрашувда Ўзбекистон билан муносабатлар стратегияси, алоқаларнинг механизми хусусидаги масалалар ўртага қўйилган. Ўзбекистондаги айрим амалдорларнинг бу муносабатлардан манфаатли эмаслиги, шу боисдан ҳам экспертлар айрим ўринларда кескин қаршиликларга дуч келаётгани муҳокама этилган.

Тасдиқланмаган норасмий хабарга қараганда, кечаги йиғилишга “Бирлик” Партияси Бош Котиби Васила Иноят ҳам таклиф қилинган, аммо, маълум бўлмаган сабаб билан у учрашувга бормаган. Мухбирларимиз ЕИ экспертларининг ташрифи тафсилотларини ойдинлаштиришга уринаяпти.

22:00 - Мурод Жўраевнининг айби... эрта уйғонганида!

Кеча собиқ Ўзбекистон Олий Кенгаши депутати Мурод Жўраев ўзи сақланаётган Навоий вилоятидаги жиноий жазони ижро этиш муассасида жарима изоляторига ўтказилган. Бу ҳақдаги хабарни мухбиримиз билан сўзлашган унинг рафиқаси Холбека Жўраева айтиб берди. Холбека опанинг айтишича, навбатдаги уч суткалик кўришув (свидания)дан сўнг қамоқхона маъмурияти уни жазо камерасига ўтказишаётганини айтган.

Маълум бўлишича, Мурод Жўраев қамоқхонада ўрнатилган тартибни “бузган”, яъни ҳаммадан вақтли уйғонган. Шуни таъкидлаш керакки, маъмурлар Мурод Жўраев билан илиқ оҳангда гаплашаркан, уларнинг шунга мажбурлигини, сўнгги суд ҳукмидан сўнг колоннага ўтказишдан илгари жарима бермаслик мумкин эмаслигини таъкидлашган.

Андижонда ҳайдовчиларнинг ғалаёни бўлдими?

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари Альянси Андижонда маршрутли такси ҳайдовчиларининг норозилик намойиши ўтказгани ҳақида хабар тарқатди. Хабарномада уларнинг сони 150 нафарга етгани ва норозиликнинг шакли эса ишга чиқмаслик бўлгани таъкидланади. Бироқ мухбирларимиз бу ҳодиса юзасидан бир неча андижонлик ҳуқуқ ҳимоячилари, маҳаллий кузатувчилар ва жамоатчилик доираларидан тасдиқ ололмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону