06 April 2007
03:00 -
23:00 - Довул ўзбек журналистларининг пинагини бузмади - “Немис тўлқини” репрессия тўлқини домида 20:30 - Сайт маъмуриятидан: Ўзбек спонсорларини америкаликлар билан солиштирсак 18:00 - Юшченко ма

23:00 - Довул ўзбек журналистларининг пинагини бузмади
Бугун Тошкентда кўтарилган довул (қаттиқ шамол аралаш ёмғир) аҳоли турар жойлари, дов-дарахтларга жиддий зиён берди. Кўп қаватли уйлар, яхши таъмирланмаган ҳовли-жойлардаги томлар кўчди, ойналар синди. Бироқ бу довул қандай тўсатдан бошланган бўлса шундай тинди. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг номини очиқламаган ходимига кўра, ҳатто аҳоли орасида довулнинг тасодифий қурбонлари ҳам бор. Довул натижасида Нексия автомабили йўлдан чиқиб кетиб, ичидаги 3 йўловчи ҳалок бўлган. Узоқ Колородадаги муссонни ҳам назардан қочирмайдиган маҳаллий ТВ журналистлари бу хусусда гапиришмаяпти.
“Немис тўлқини” репрессия тўлқини домида
Аввалги хабарларимизда “Немис тўлқини” радиосига ишловчи Наталья Бушуеванинг устида прокуратура идоралари жиноя иши очгани ҳақида хабар қилгандик. Эндиликда мазкур жиноят ишига радионинг аккердетациясиз фаолият олиб борган мухбирлари — Юрий Черногаев ҳамда бухоролик Обид Шабановлар ҳам жалб қилингани маълум бўлди. Бу журналистлар Ўзбекистон Республикасининг 184-моддаси (Солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) ҳамда 190-моддаси (Тегишли лицензиясиз фаолият юритиш)да назарда тутилган қонунбузарликларни содир этганликда гумон қилиняпти.
Маълумот учун айтиш мумкинки, дейди мухбиримиз, “Немис тўлқини”га расмий равишда тўрт Ўзбекистон фуқароси — Сайёра Рўзиқулова, Наталья Бушуева, Юрий Черногаев ҳамда Обид Шабановлар ишлаганлар. Уларнинг икки нафари (яъни, икки аёл)нинг хорижга кетиб улгургани айтилмоқда.
20:30 - Сайт маъмуриятидан: Ўзбек спонсорларини америкаликлар билан солиштирсак
Ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган “Ҳаракат” журнали ва мухолифатнинг фаолияти учун юрт ташқарисида яшаётган ватандошларимиздан хайрия тўплаш жараёни яхшими-ёмонми, ҳар ҳолда олдинга кетмоқда. Сайтимизда эълон қилинган маълумотлардан кўриниб турибдики, шу кунганча, яъни ўтган тахминан 3 ой ичида, фақат АҚШда, 11 кишидан умумий миқдори 1670 доллар бўлган хайрия тўпланди. Киши бошига тахминан 151 доллардан. Бу кўпми ёки оз?
Ўзбекистонда хайриячилик анъаналари бўлмагани учун бу саволга жавоб бериш қийин. Шу сабабли биздаги бу кичик тажрибани АҚШдаги жарёнлар билан солиштириб кўрайлик.
Шу кунларда матбуотда эълон қилинишича, Демократик партиядан 2008 йилда бўладиган сайловда президентликка номзод бўлишини расман очиқлаган Хиллари Клинтон ва Барак Обаманинг ҳар бири шу йилнинг биринчи уч ойида 25 миллион доллардан хайрия тўплашибди. Шунча пулни Клинтонга 50 минг киши, Обамага эса, 100 минг киши беришган.
Демак, Клинтоннинг спонсорларидан ҳар бири ўртача 500 доллардан ёрдам берган бўлса, Обаманинг тарафдорлари 250 доллардан ёрдам беришган.
Хиллари Клинтон ва Барак Обама тажрибали фондрайзерлар ёрдамида жуда катта кампаниялар олиб боишаётгани, бизнинг бундай қилишга, ҳозирча, на имкониятимиз на тажрибамиз борлигини ҳисобга олсак, биринчи қадамимизни мувафаққиятли, деб баҳолаш мумкин.
Бизга ёрдам қўлини чўзганларга яна бир марта миннатдорчилик билдириш билан бир қаторда, бошқа потенциал спонсорлар учун керакли маълумотларни билдирамиз.
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
18:00 - Юшченко мағлубиятдан чиқмоқда, воқеаларни Ўзбекистон билан солиштиришдан фойда бор
Украина президенти Виктор Юшченко 2 апрелдан 3-чига ўтар кечаси ўз Фармони билан мамлакат парламенти Олий Радани тарқатиб юборгандан кейин бошланган сиёсий кризис зарғалдоқ инқилобчилар фойдасига ечила бошлади. Бунинг биринчи жиддий аломати сифатида кеча Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгашининг (МХМК) мутлоқ кўпчилик аъзолари президентнинг сиёсатини дастаклаш маъносига келадиган қарор қабул қилиб, давлат органларига Юшченко тарафидан 27 майга белгиланга парламент сайловларига тайёрланиш тўғрисида топшириқ бердилар. Уларнинг ичида сайловлар ўтказиш учун бюджет резервидан маблағ ажратиш хусусида ҳукуматга топшириқ ҳам бор. Бу Қарор президентнинг Фармони сифатида расмийлаштирилади.
Зарғалдоқчиларнинг рақиби бўлган Коалиция (парламент ва ҳукумат унинг қўлида) МХМКнинг қарорларига бўйсунмаслигини эълон қилган бўлса ҳам, МХМКдаги сал кам якдиллик мухолифатга кучли психологик мадад, коалиция учун кучли зарба бўлишини тушунса бўларди. Бугунги воқеалар айнан шундай бўлаётганини тасдиқламоқда.
Бугун эрталаб Олий Рада парламентда турли коалициялар фақатгина парламентга кирувчи партияларнинг фракциялари асосида яратилиши мумкинлиги, мавжуд ҳукмрон Коалицияга охирги кунларда шахс сифатида кирган депутатлар ундан чиқарилишини эълон қилди. Аниқроғи, Рада аввал ўзи қабул қилган регламентни ўзгартирди. Эски регламентга кўра депутатлар шахс сифатида ҳам коалицияларга киролардилар. Шундай қилиб, 450 ўринли Радада Коалицянинг жойлари сони 238 га тушди.
Аслида, айнан регламентнинг эски варианти антиконконституцион эканлиги, шу антиконституцион нормага асосланиб, мавжуд Коалиция мухолифатдаги депутатларни биттама-битта ўзига ўтказиб олаётганидан, тўғрисини айтса, сотиб олаётганидан хавотирликка тушган мухолифат Юшченкодан бу Радани тарқатиб юборишни талаб қилган ва ўз ниятига эришганди.
Шулардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Олий Рада раиси Мороз ва Бош вазир Янукович раҳбарлигидаги Коалиция бугун ўз мағлубиятини тан олувчи биринчи қадамини қилди. Улар мухолифатдан Мавжуд Коалицияга ўтган одамларни ҳам ғоят ноқулай вазиятда қолдирдилар. Энди уларнинг бир қисми Коалициянинг душманига айланиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Маълумки, охирги пайтда мухолифатдан мавжуд Коалицияга ўтиш жараёни эпидемия тусига кирганди. Масалан, 1 ҳафта ичида 11 депутат шундай қилган ва Мороз ёзгача Коалиция 300 депутатга эга бўлишини, шунда Конституцияга ўзгартиришлар киритолашини очиқча гапириб, ҳатто президент лавозимини йўқ қилишлари мумкинлигига имо эта бошлаганди.
Биз дунёдаги ҳамма нарсага баҳо бераркан, уларни Ўзбекистондаги тарихий ва бугунги воқеалар билан солиштиришимиз, керак бўлса, ҳамма нарсага ўз нуқтаи назаримиздан қарашимиз кераклиги ҳам табиий.
Ўзбекистонда 1989 йилда мухолифат-ҳукумат ўртасидаги муносабатларни эслаш ва уларни Украинадаги воқеалар билан солиштириш жуда муҳим, дейди мухбиримиз.
1989 йилда Каримов худди ҳозир Мороз ва Янукевич Коалицияси қилаётгандек, “Бирлик” Халқ Ҳаракати ичидаги прниципсиз ёзувчиларни (Салай Мадамин, Зоҳир Аълам, Дадхон Ҳасан, Дилором Исоқ, Усмон Азим, Мирза Кенжабек ва бошқаларни) биттама-битта сотиб олиб, мустақиллик учун курашаётган миллий ҳаракатни йўқ қилишга интилганди. Дадахан Ҳасан 2 ҳафтадан хатосини англаб орқага қайтган ва “Бирлик” Марказий Кенгаши Ҳайъатининг мажлисида Салой Мадамин ҳақида: “Бир зино қилган аёл бутун умрини фохишалик билан ўтказгани каби, Салой ҳам энди бутун умрини сиёсий фоҳиша сифатида ўтказади” деб башарот қилган, сўнгра чет эллик ватандошларга "Салой КГБчидир" деб хат ёзган бўлса ҳам, қолганлар Каримов билан 3 йилча ҳамкорлик қилдилар, аммо кейин улоқтирилдилар. Шу сабабли бугун уларга мухолифат ичида ҳам ҳукуматда ҳам жой йўқ, аросатда қолиб тамом бўлмоқдалар. “Эрк”нинг 53-54-чилар фракциясининг йўқ бўлиб кетишига асосий сабаб ҳам шу.
“Бирлик” 1989 йилдаги ёзувчиларнинг хоинлигидан кейин тезда оёққа туролмади, натижада, Каримов ҳали ҳам ҳукмрон. Украинада, умид қиламизки, ундай бўлмайди, зарғалдоқчилар ғалаба қозонади.