9:00 - Абдураҳим Пўлат: ҳайрия ёрдамлари менга На - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 9:00 - Абдураҳим Пўлат: ҳайрия ёрдамлари менга На - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

03 April 2007
03:00 -
23:00 - Эрон элчихонасининг мутаассибона нотаси - Ўзбекистонга Болгария делегацияси келди 22:30 - ФИФА раҳбари Каримовнинг ҳотамтойлигидан ийиб кетди 9:00 - Абдураҳим Пўлат: ҳайрия ёрдамлари менга На
23:00 - Эрон элчихонасининг мутаассибона нотаси

Эрон Ислом Республикасининг хориждаги дипломатик корпус ваколатхоналари кўпинча мутаассибона норозилик чиқишлари уюштириш, ноталар йўллаб туради. Масалан, шу кунларда мамлакатнинг Тошкентдаги дипломатлари Ўзбекистон Ташқи ишлар ҳамда Маданият ва спорт ишлари вазирлигига “Warner Brothers” кинкомпаниясининг 300 та фильмини кинотеатрларда намойиш қилишни тўхтатишни талаб қилиб нота ёзди. Эронликларнинг таъкидлашича, Голливуднинг мазкур фильмларида Эрон ва форсларни камститиб кўрсатувчи, тарихий жараёнларни бузиб талқин этувчи лавҳалар бормиш.

Бироқ дипломатлардан фарқли ўлароқ, киномутахассисларнинг фикрича, мазкур фильмларнинг юзага келиш тарихи, сценарийи ҳамда намойишида мутлақо бирор халқ цивилизациясини бузиб кўрсатишга уриниш ёки режиссурада стихияли бир ҳаракат сезилмайди. Тўғри, айрим постановкаларда тарихий фактларда янглишмовчилик бўлиши мумкин. Бу эса миллионлаб киномухлисларнинг ҳуқуқини топташга, мутаассиб дипломатларнинг сиёсий найрангларини қондиришга арзимайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильмлар орасида “Узуклар ҳукмдори”, “300 спарталик”, “Ксеркс”, “Гладиатор”, “Биллни ўлдиринг” сингари машҳур фильмлар ҳам мавжуд.

Ўзбекистонга Болгария делегацияси келди

Бугун, 3 апрелда Тошкентга Болгария ҳудудий тараққиёт ва бандлик вазири Асен Гагаузов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси келди. Улар маҳаллий ҳукумат билан Ҳукуматлараро комиссия даражасида савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик борасида музокаралар олиб бормоқда. Учрашувларда Ўзбекистон томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Бош директори Элёр Ғаниев бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати аъзолари иштирок этмоқда.
Расмий хабарга кўра, Европадаги давлатлар орасида Болгария билан яхши алоқалар йўлга қўйилган. Ўзбекистонда Болгария сармояси иштирокидаги 20 дан ортиқ корхоналар, Болгарияда эса бизнинг ҳиссамиз билан 9 та савдо агентлиги, беш қўшма корхона фаолият олиб бормоқда.

22:30 - ФИФА раҳбари Каримовнинг ҳотамтойлигидан ийиб кетди

Ўзбекистонда куни кеча ФИФА (Халқаро футбол федерацияси) президенти Йозеф Блаттер ташриф буюрди. Унга Осиё футбол конфедерацияси раиси Муҳаммад Хаммам ал-Абдулла ҳам ҳамроҳлик қилди. Жаҳон футбол уюшмаси раҳбарини Ўзбекистон президенти Оқсарой қароргоҳида қабул қиларкан, уни футбол ривожига салмоқли ҳисса қўшган етук арбоб деб атади.

ФИФА раҳбари ташрифи чоғида “Гол-1” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон футбол федерациясининг янги биноси ва сунъий чимли ўйингоҳ фойдаланишга топширилди. Айтиш ўринлики, футбол федерацияси биноси ҳам, стадион ҳам ФИФАнинг саховати туфайли дуне юзини кўрди. Ушбу қурилишлар халқаро уюшманинг махсус лойиҳаси асосида амалга оширилди, дейди мухбиримиз. Ўз навбатида Каримов меҳмонни “Дўстлик” ордени, унинг “халифа”си Муҳаммад ал-Абдуллани эса “Шуҳрат” медали тақдирлади. Меҳмонлар ҳам ўз навбатида диктаторни олқишлар билан кўмиб ташлашди.

9:00 - Абдураҳим Пўлат: ҳайрия ёрдамлари менга Наби Раҳимовнинг гапларини эслатди

Ўтган йили декабрда “Ҳаракат” журнали ва унинг атрофида бирлашган сиёсий кучларга молиявий ёрдам уюштириш кампанияси бошлаганимизда, бу ишнинг осон эмаслиги, Ғарб давлатларида сиёсий фаолият ёки сиёсий нашрлар учун хайрия тўплаш иши билан фондрайзер деб аталувчи мутахассислар шуғулланиши, бизда ундайлар йўқ бўлгани учун, фондрайзерликни ҳам ўз бўйнимизга олганимизни ёзган эдим. Шундан бери ишлар қандай кетаётгани ҳақида маълумот бериб бормоқдамиз.

Шу кунларда ёрдам сифатида 100 ва 150 долларлик яна 2 дона «Money order» олдик. Адресга қараганда уларнинг иккалси ҳам АҚШнинг Флорида штатидан. Уларни юборганларга чуқур миннатдорчилик билдириш билан бирга, бу хайрия пуллари ҳозирги босқичда “Ҳаракат” журналининг тиражини ошириш ва уни транспортировка қилиш ишларига сарф қилинишини айтмоқчиман. Келаётган маблағлар қандай ишлатилаётгани ҳақида ҳисоботлар албатта эълон қилинади.

Бош саҳифамизнинг “Сайтимиз ўқувчиларига” бўлимида фондрайзерлик вазифасини бажариб, ўқувчиларимизни ҳайриячилик/спонсорлик каби олижаноб ишга тортиш учун чақириқлар қилдим, риожланган жамиятларнинг асосини ташкил этувчи нодавлат ташкилотлар ва сиёсий партиялар ҳайриялар ҳисобигагина яшашлари мумкинлигини дунё тажрибасидан келиб чиқиб тушунтиришга интилдим. Бу соҳадаги фикр ва чақириқларим билан сайтимизнинг ўша бўлимида танишиш мумкин.

Ҳозир ҳам шу мавзуни бошқачароқ бир шаклда давом эттирмоқчиман.

1973 ёки 1974 йилниг кузида Ҳамза театрида мавсумнинг очилиш спектаклига борганим эсимда. Спектакль бошланишидан олдин янги мавсум очилиши муносабати билан кичик бир тадбир ўтказилди. Театр директори ва бир неча таниқли артистлар ҳали очилмаган парда олдига чиқиб тамошабинларга қарата қисқача бўлса ҳам бир нарсалар сўзладилар. Тўғрисини айтсам, кимлар гапиргани ҳам, нималар дейишгани ҳам эсимда йўқ. Аммо, парда олдига чиққанлар ичида машҳур аритистимиз Наби Раҳимов борлигини жуда яхши хотирлайман. Нотиқлар залнинг ярмини ҳам тўлдирмаган тамошобинларга гапирадиганларини гапириб бўлиб, ичкарига кириб кетаётганларида, Наби Раҳимов бир оз орқада қолди ва қўли билан ярим бўш зални кўрсатиб, норасмий, аммо жуда самимий шаклда шундай деди: “Қўни-қўшниларга айтинглар, қачонгача уйларида ўтира беришади. Ахир бу уятку”. У мутлақо ҳақ эди. Ҳатто бу спектакль унчалик қизиқ бўлмаса ҳам, кўп миллионлик Тошкентдаги ягона драматик театрнинг масум очилишига одамлар билет талашиб келишлари керак эди.

Наби Раҳимовнинг тез-тез эсимга тушиб турадиган ўша сўзлари таъсирида мен ҳам айтмоқчиман: “Дўстлар, авваламбор ўзларингиз бу ишга қўл уринг, кейин атрофингиздагиларни бу ишга тортинг. Диктатурани йиқитиб, демократик ва фаровон жамият қўриш - халқнинг ёрдами билан яшайдиган сиёсий партияларнинг вазифаси. Аммо партиялар халқнинг ёрдамисиз, хусусан, моддий ёрдамисиз ҳеч нарса қилолмайдилар. Демак, ёрдам бериш сизнинг ҳам вазифангиз. Агарда бизнинг фаолиятимиз сизни қониқтирмаётган бўлса, бошқа гуруҳларга ёрдам беринг. Чунки, сизнинг ёрдамингизсиз, рақобатдаги сиёсий гуруҳларнинг фаолиятисиз Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди. Сиёсий рақобатга асосланган жамиятлардагина эркин ва ҳақиқий фаровон ҳаёт бор”.

Бизга шундай ёрдам беришни истаганлар учун керакли маълумотлар қуйидагича:

1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг куйидаги адресига юборишлари мумкин:

Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150

2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказишлари мумкин:

SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958

Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:

Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2

Ёрдам бериш истаганларга аввалданоқ ўз миннатдорчилигимизни билдираман.

3:00 - Украинада зарғалдоқ инқилобчилар ҳужумга ўтди, "Бирлик" фаоллари вазиятни кузатишмоқда

Бугун Тошкент вақти билан қоқ ярим кечада Украина президенти Виктор Юшченко мамлакат парламенти – Олий Радани тарқатиб юбориш ҳақида Фармон чиқарди. Сал кам бир йилдан бери давом этаётган мамлакатнинг ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги қарама-қаршилик энг юқори нуқтасига чиқди.

Маълумки, 2 йил аввал зарғалдоқ инқилобида ғолиб чиққан Ғарб тарафдори Юшченко-Тимошенко блоки ички низолар туфайли заифланиб ва Россия тарафдори Янукувичнинг қаҳшатғич зарбалари остида қолиб, ҳамма ютуқларини қўлдан бой бера бошлаганди. Жараёнлар шу шаклда давом этса, Янукевич тарафдорлари Юшченкони рамзий давлат раҳарига айлантириш йўлидан кетмоқда эдилар.

Шундай шароитда Юшченко энг тўғри қарор қабул қилди ва ҳокимият тамомийла қўлидан кетишини кутиб ўтирмасдан, ўз ваколатлари доирасида Олий Радани тарқатиб юборди.

Аммо вазият, кутилганидек, янада кескинлашди.

Олий Рада ва Украина ҳукумати Юшченконинг фармонини тан олмасликларини билдириб, у фармонни антиконституцион деб эълон қилдилар ва ўзлари апил-тапил бир қатор антиконституцион қонунлар чиқаришга улгурдилар.

Юшченко тарафдорлари эса, улар асосан Юлия Тимошенконинг одамлари ва зарғалдоқ инқилобининг асосий кучи бўлган “Пора” ташкилоти фаоллари, майдонлардаги кучлари билан президентни ҳимоя қилиб, ҳукумат ва легитимлигини йўқотган парламентни нейтраллаштириш учун ҳаракат бошлаганларини эълон қилдилар.

Одатда бу каби ҳолларда натижа куч ишлатиш салоҳиятига эга бўлган вазирликлар (Мудофаа ва Ички ишлар) қандай йўл тутишларига боғлиқ бўлади. Ҳозирги Мудофаа вазири Анатолия Гриценко Юшченконинг одами, Ички ишлари вазири Арсений Яценюк эса, Янукувич тарафдори.

Мустақил экспертларнинг фикрича, Украинанинг етарлича етук сиёсатчилари радикал қадамлар қилишгача бормайдилар ва вазият тинч йўл билан изга солинади. Аммо, ҳар нарсага тайёр бўлиш керак.

Бир йилча аввал Украинада ўзбек сиёсий қочқинлари кўп эди, уларнинг аксарияти “Бирлик” фаоллари бўлгани ҳам маълум. Уларнинг асосий қисми ўтган йили куз ойларида Епропа мамлакатларига расмий йўл билан кетдилар. Аммо, ҳали ҳам Украинада ўзбек қочқинлари бор.

Юшченконинг Фармони эълон қилингандан кейин “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат партиянинг Украинадаги норасмий гуруҳи раҳбари Улуғбек Зайнобиддиновга телефон қилиб, Киевдаги вазият хусусида гаплашди. “Биз ҳар замон зарғалдоқ инқилобчилар тарафдори бўлганмиз, бизнинг фаолларимиз, хусусан партия раиси ўринбосари Исмоил Дадажон бошчилигидаги гуруҳ, Крешчатикда зарғалодоқ инқилобчилари билан елкама-елка туришган, - деди у. - Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Аммо, сафдошларимиз шу кунларда жуда эҳтиёт бўлишлари шарт. Биринчи навбатда, вазиятни диққат билан кузатиб бориш, керакли қарорларни, лозим бўлса, партия раҳбарияти билан келишиб олиш лозим”. Улуғбек ҳозирча вазият сокин эканлигини, бирликчилар, бутун Украина каби, воқеаларни узлуксиз эшиттириш олиб бораётган телеканаллар орқали кузатишаётганини билдирди.

Партия раҳбари Украинадаги сафдошлари билан доимий алоқада бўлиб туришга ваъда берди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону