07 October 2011
06:22 -
Dow Jones индекси ҳаммани инкор қилиб, юқорига кўтарилишни давом этмоқда
Машҳур молиячи Сороснинг пессимистик қарашлари, АҚШ президенти Барак Обаманинг иқтисод шундай аҳволда бўлса, иккинчи муддатга сайланолмаслигини биринчи марта тилга олишига қарамасдан, Dow Jones индекси учинчи кун ҳам юксалишни давом этирди. Кеча бир кунлик ўсиш 183 (1.68%) бўлган бўлса, уч кунлик ўсиш 468 бўлди. Энди унинг абсолют миқдори 11123 га тенг.
Эслатиб ўтамиз, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта 30 та компания акцияларининг Нью-Йорк биржасидаги ўртача нархидир. Индекснинг ортиши – акциялар қийматининг ортиши, демак, бизнес фаоллигининг ортишини акс эттиради.
2008 йил ёзда бошланган милиявий-иқтисодий кризисдан олдин Dow Jones индексининг қиймати 13 мингдан юқорироқда бўларди. Кризис давомида у 7 минггача тушиб кетди. Кейин кўтарилиш бошланди, аммо кризисдан аввалги даражага чиқиш учун ҳали анча бор.