07 October 2011
03:33 -
Қўрққан олдин мушт кўтарар: қирғизлар ўзбеклар жамоаси раҳбарларини жазолашни талаб қилишмоқда
Бугун Қирғизистон парламентининг ялпи мажлисида чиқиш имконияти берилган “Ўш шаҳидлари” ташкилотининг раисаси К.Батирова “ўзбек диаспораси лидерларини топиб, 2010 йил июнь воқеаларининг ташкилотчилари сифатида жавобгарликка тортишни талаб қилди”, дейилади, АКИpress агентлигининг хабарида. У терговдан қочиб юрганлар сифатида қуйидаги ўзбекларнинг исмларини тилга олган - К.Ботиров, К.Абдуллаев, И.Абдурасулов, Ж.Салахудинов, О.Караматов, М.Абакжонов, Х.Худайбердиев, Ж.Мирзахўжаев, У.Абдусаламов, А.Акбаров.
Бу аёлнинг айтишича, қандайдир Ибраҳим Аҳмедов Ўзбекистондан махсус одамлар олиб келиб, уларга тинч аҳолини ўққа туттирган эмиш. Ҳозир судланадаётганларнинг кўпчилигини руҳий касалга чиқариб қўйишаётган эмиш. Табиий, у ўзбекларни назарда тутмоқда.
2010 йилдаги воқеаларда ҳалок бўлганларнинг 75 фоизи ўзбеклар бўлганлиги, яъни айнан улар қирғин қилингани, ҳозир жавобгарликка тортилганларнинг 80 фоизи ўзбеклар эканлигини дунё жамоатчилиги, хусусан, Мустақил Халқаро Комиссия эътироф этиб турган пайтда, Қирғизистон парламенти К.Батирова каби “қўрққан олдин мушт кўтарар” қабилида гапираётган аёлни тинглаши – бу мамлакатда ўзбекларни таъқиб этиш фақат кучайиб бораётганини кўрсатади.