07 October 2011
07:32 -
АҚШ Покистонга ишончини йўқотмоқдами? Ўзи ишонч бўлганми?
Бугун Оқ Уйда матбуот конференцияси ўтказган Барак Обама биринчи марта очиқчасига Покистон расмийларини Толибон, Ҳаққоний каби экстремистик ташкилотларни қўллаб-қувватлашда айблади. Унинг фикрича, Покистон шундай ташкилотлар воситасида АҚШ Афғонистондан кетгандан кейин у мамлакатга таъсир қилиш механизмларини сақлаб қолмоқчи.
Жаҳон агентликлари бу фикрларни сал кам сенсацион янгилик сифатида тақдим этишмоқда. Аслида, ундай эмас.
Покистон ҳар доим Афғонистонни ўз таъсир доирасида ушлаб туришга ҳаракат қилган. Ҳамма биладики, Толибон айнан Покистонда, айнан Покистон хавфсизлик хизматининг ёрдамида тузилган. Аввалги президент Мушарраф Толибонни очиқча қўллаб қувватлаган ва АҚШни Толибон ҳукуматини тан олиш остонасига ҳам олиб келган эди.
Аммо, 2001 йилдаги АҚШга қилинган террористик ҳужумлар ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. АҚШ Толибонни йўқ қилиш ҳаракатига тушганда, Покистон бунга қарши чиқишга журъат ҳам этолмаган бўларди. Лекин Толибонни яшириринча қўллаб-қувватлашни доим давом эттирган.
АҚШ шуни билмасмиди?
Биларди, аммо катта сиёсатда ўйин қилиб, ўзини буни кўрмагандек тутишга ҳаракат қиларди. Демак, ҳозир АҚШнинг Покистон режимига қарши очиқ гапиришга бошлаши (кейинроқ ҳаракат қилишга ҳам бошласа керак) Афғонистонда маҳкам ўрнашиб олганининг, энди Покистоннинг ёрдамига муҳтож эмаслигининг кўрсатгичидир.
Буларни аллақачон тушуниб етган Россия ҳозир Афғонистон масаласида АҚШ билан конфронтация қилмаслик йўлини танлади, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби вассалларини ҳам бу ишга тортди. Қолаверса, Россия АҚШнинг Афғонистонда қолишидан манфаатдор. Чунки, акс ҳолда, Толибон Афғонистонда ҳокимиятга қайтади ва аввал Марказий Осиё, кейин Россиянинг ўзида руслар учун муаммолар чиқаришга бошлайди.
Бир неча кун аввал АҚШнинг Афғонистондаги кучлари қўмондони, аввал эълон қилинган 2014 йилдан кейин ҳам, АҚШ Афғонистондан кетмаслигини биринчи марта гапирди. Демак, шундай бўлади.
АҚШ Марказий Осиёдан энди ҳеч қачон кетмаслигини эса, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Афғонистонда террорга қарши уруш бошланган пайтда Свобода радиосидаги чиқишларидан бирида айтган эди. Унинг шу радиодаги суҳбати “Ҳаракат” сайтида ҳам бор.