11 September 2004
03:00 - 23:00 - Ўзбекистон судларида адолат бўладими? - Андижонда ахоли норозилиги
23:00 - Ўзбекистон судларида адолат бўладими?

Тошкентдаги «Интерконтинентал» мехмонхонасида «Инсон хукукларини химоя килишнинг суд ва суддан ташкариги тизимлари ўртасидаги муносабатлар. Халкаро тажриба» мавзуида анжуман бўлди. Олий Мажлиснинг Инсон хукуклари бўйича вакили (Обмудсман), Олий суд, инсон хукуклари бўйича бошка махаллий ташкилотлар, Европада Хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг Тошкентдаги маркази томонидан биргаликда ташкил этилган бу анжуман судлов тизимида инсон хукукларига риоя этилиши масаласига багишланди. Анжуманда судлар, хукукни мухофаза килиш органлари амалдорлари, халкаро экспертлар, шунингдек, вазирликлар, махалла кўмиталари, илмий ва ўкув муассасалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг вакиллари катнашдилар.

Республиканинг хукукни мухофаза килувчи ва суд органларида инсоннинг конституциявий хукуклари ва эркинликлари поймол этилиши холлари ялпи тус олгани эндиликда хеч кимга сир эмас. Шу жихатдан мазкур анжуманда берилган расмий бир маълумот дикатга сазовордир. Унга кўра, 2003 йилда фукаролардан хукумат тасарруфидаги идораларга тушган мурожаат ва шикоят аризаларининг ярмидан кўпини хукук-тартибот ва суд органлари ишидан норозилик ташкил этади!

Ушбу анжуман ўтказилиши олдидан, 10 сентябрь куни эрталаб Европада Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ЕХХТ) нинг Тошкентдаги маркази каршисида 10 га якин хукук химояси фаоллари норозилик пикети ўтказдилар. Улар Обмудсман ва халкаро ташкилотлар, хусусан ЕХХТнинг Тошкентдаги маркази инсон хукуклари бўйича ўз вазифаларини бажаришларини талаб этувчи плакатларни кўтариб олган эдилар. Пикет 2 соат давом этди ва тинч ўтди.

Андижонда ахоли норозилиги

Кеча, 10 сентябрда Андижондаги Эски шахарнинг Жомий масжиди олдида тадбиркор аёлларнинг норозилик чикиши бўлди. Шахар хокимлиги ва хукук тартибот идора ходимлари томонидан жисмонан куч ишлатиш билан савдо жойлари ёпиб кўйилган 600га якин аёл Олтинкўл кўчасини тўсиб, транспорт харакатини тўхтатиб кўйишди. Савдогар аёлларни тартибга чакиролмаган хукук тартибот ходимлари куч ишлатиб, аёлларни дубинкалар билан уриб, кўчани тозалашди. 11 нафар аёл махбуслар ташиладиган панжарали юк машинада мажбуран олиб кетилди. Уларнинг такдири халигача ноъмалум, расмийлар бу борада маълумот бермаяпти, махаллий матбуотда хеч кандай хабар йук.

Андижонда савдогар аёлларнинг норозилиги аслида 7 сентябрь куни бошланган эди. Шу куни 500 дан ортик аёллар Бобуршох номли катта кучани тўсиб, бир ярим соатлар мобайнида транспорт харакатини тўхтатиб кўйишганди. Ўша куни хам Андижон шахар хокимлиги ходимларини аёлларга жисмонан куч ишлатиш холатлари кайд этилганди, хусусан шахар хокимлигининг масъули Бахром Ниёзматов аёлларнинг сочларидан судраб, уят гаплар билан хакорат килганди. Янги бозордаги «Холис» буюм бозорида савдо килаётган аёлларнинг кўпчилиги «савдогар» деган номи бўлсада, аслида бечорахол кун кўришаётганини, хозирда 84 минг сум (84$) солик тўлашаётганини, ўрин хаклари учун яна 30 минг сўм (30$) кушимча пул тулашаётганини айтишмокда. «Вазирлар Махкамаси чикарган хар бир карордан кейин соликлар ошиб, жой хаклари хам ошиб бораяпти, нарх-наво кўтариляпти»,- дейди аёллар.

Ўзбекистон Вазирлар Махкамаси чикарган 387- ва 413- карорлар кучга киргани муносабати билан Андижоннинг Эски шахар ва Янги бозорларидан жами бўлиб 3000 савдогар аёлнинг ишсиз колиш эхтимоли бор. Боиси 1000 га якин савдогар аёл 2004 йил 22 май куни Эски шахардаги «Узум бозори» бузилади деб, Жомий мадрасаси олдига кўчирилган эди. Уларга янги бозор куриб бериш хакида шахсан вилоят хокими Сайдулло Бегалиев катта ваъдалар берганди. Мана энди «Узум бозори» номли буюм бозори янгитдан кад ростлади.

Лекин савдогар аёлларнинг «Узум бозори»дан жой сотиб олишга бугун имкониятлари йўк. Бир савдо ўрнининнг биржадаги дастлабки бахоси 2миллион 800 минг сўмдан деб 4 миллионгача чиккан. Савдогар аёллар эса 80 %, Корасув бозоридан насяга мол олиб келиб, савдо килаётганини, атиги 1 миллион сўм хам ошикча пуллари йўклигини, уйларида зўрга козон кайнаётганини айтишади. Эндиликда, миллиардлаб пул сарфланган «Узум бозори»даги савдо ўринларини тўлдириш учун шахар хокимлиги «Холис», Марказий Универсал магазини ва Жомий мадрасаси олдидаги савдо ўринлари беркитяпти. Шу сабабли, бкорида айтилгандек, 3000га якин савдогар аёлларни ишсиз колиш эхтимоли бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону