10 September 2004
03:00 - 23:00 - Давлат маслахатчиси жанубий вилоятларда - Мактабни милиционерлар кўриклайдими? 17:00 - Чехия президенти Ўзбекистонга келади
23:00 - Давлат маслахатчиси жанубий вилоятларда

Хусусий манбалардан олинган хабарга кўра, шу хафтада Ўзбекистон Президентининг хукукни мухофаза килиш идоралари бўйича Давлат маслахатчиси Турсунхон Худойбергенов жанубий минтаканинг ички ишлар идоралари фаолияти билан танишиш максадида Сурхондарё ва Кашкадарё вилоятларида бўлган. Хусусан, у Сурхондарёнинг Шўрчи тумани ИИБ бошлиги, милиция подполковниги Ўрол Тошпўлатовни туман милиционерлари билан тогли чўпонлар билан ўртасида чиккан кандайдир можаро туфайли бадном килиб, ишдан бўшатган. Афсуски, милиционерлар ва чўпонлар можаролари тафсилоти аник эмас. Бундай можаролар Кашкадарёнинг тогли Дехконобод туманида хам содир бўлган экан. Хойнахой, бу машмашалар хавфсизлик чоралари билан боглик бўлса керак, дейди мухбиримиз. Бу маълумотларга Президент девони изох бермади.

Мактабни милиционерлар кўриклайдими?

Шимолий Осетиянинг Беслан шахрида содир этилган террорчилик ходисаларидан сўнг Ўзбекистонда хам мактабларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Хусусан, Сирдарё вилояти Боёвут тумани Усмон Юсупов жамоа хўжалигида жойлашган бошлангич мактаб рахбарининг мухбиримизга билдиришича, мактабларни куни бўйи милицонерлар кўрикламокда. Президент «Ўз уйингни, ўз юртингни ўзинг асра», деганидан келиб чиксак, мактабларни ўкувчиларнинг ўзи кўриклаши керак эди, уларга ишонишмаган шекилли, ишга милиция жалб килинибди. Аммо, бу Боёвутликларнинг ўз ташаббусими ёки хамма жойда шундай бўладими, хали маълум эмас.

17:00 - Чехия президенти Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон хукуматининг бугунги хабарига кўра, президент Ислом Каримов таклифига биноан Чехия президенти Вацлав Клаус шу йил 12–15 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. «Ташриф чогида, - дейилади хабарда, - икки мамлакат хамкорлигининг бугунги ахволи ва истикболлари мухокама этилади, турли сохаларда Ўзбекистон - Чехия муносабатларини чукурлаштиришга каратилган икки томонлама битимлар имзоланади».

Кузатувчилар Вацлав Клауснинг Ўзбекистонга келишини Чехия - Ўзбекистон муносабатлари асл изига тушаётганлиги аломати деб хисобламокдалар. Гап шундаки, Чехиянинг диссидентдан чиккан аввалги президенти Вацлав Хавел 2001 йил охирида Ўзбекистон хукумати талаби билан Прагада Интерпол воситасида камокка олинган «Эрк» партиясининг собик рахбари Салай Мадаминовни химоя килиб, уни Ўзбекистонга эктрадиция килмагани натижасида икки давлат ўртасидаги муносабатлар совуб кетган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону