12 September 2004
03:00 - 19:30- Таблигчилар суд курсисида
19:30 - Таблигчилар суд курсисида

Хукук химоячиларининг хабарига кўра, Андижон вилоятининг жиноий ишлар судида 6 августда ислом миссионерлари - таблигчилар устидан бошланган суд жараёни хамон давом этмокда. Дастлаб суд курсисида ўтирганлар сони 4 киши эди. 6 сентябрда эълон килинган янги айблов хулосасига кўра, яна 7 киши уларнинг шеригига айлантирилиб, судланувчилар сони 11 кишига етказилди. 25–65 ёшлар ўртасидаги бу кишилар Ўзбекистон Жиноят кодекси 244-моддасининг 2-кисми билан, яъни ноконуний диний ташкилотга аъзоликда айбланмокдалар.

На мавжуд режимга карши даъват килмаган, на диний-сиёсий варака таркатмаган, на шаклланган диний ташкилоти бўлмаган мазкур диндорларни суд курсисига ўтказишнинг асл сабабини, дейишди судда катнашаётган хукук химоячилари, уларнинг ўта такводорликлари ва художўйликлари билан, махсус хизматларнинг бир кун бориб улар хам чиндан диний экстремистларга айланишлари мумкин деган иддаоси ва хавотири билан тушунтириш мумкин. Айблов хулосаси хам кўпрок фараз ва гумонларга асосланган.

Бизнинг изох: Арабча «таблиг» сўзи хабардор килмок, тушунтирмок деган маънони англатади. Таблигчиларга ислом динининг таргиботчилари, даъватчилари деб каралади. Улар Жануби-шаркий Осиё (Хиндистон, Бенгаладеш) ва Африканинг ички худудларидаги асосан номусулмон одамлар ўртасида фаолият олиб борадилар. Сўнгги йилларда Андижон вилоятида пайдо бўлган мазкур таблигчиларнинг максади хам бу ерда чин мусулмонликни таргиб этишдан иборат бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону