27 March 2007
03:00 -
19:30 - Тоҳир Йўлдошнинг тарафқдорлари деб гумон қилинаётганлар ҳибсга олинди - Туркия-Ўзбекистон муносабатларини конференция исита олармикан?

19:30 - Тоҳир Йўлдошнинг тарафқдорлари деб гумон қилинаётганлар ҳибсга олинди
Сурхондарё вилоти ИИБ тезкор ходимлари томонидан Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзолари деб гумон қилинаётган бир неча шахс кеча ҳибсга олинган. Уларнинг ёнидан мазкур ҳаракат етакчиси билан боғлиқ бир неча аудио кассеталар, диний адабиётлар ҳамда ҳаракат координациясига доир маълумотлар олинган.
Тоҳир Йўлдоншнинг даъват ва чақириқлари акс этган аудио матриаллар Мусулмонлар идорасининг вилояти бўлими экспертлари иштирокида кўриб чиқилган. Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар Сайфиддинов мухбиримизга интервью беришни рад этди. ИИБ маълумотига кўра, мазкур шахслар 2000 йилдаёқ сиртдан узоқ муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинган. Бироқ жазони ўташдан қочиб юрганлар.
Туркия-Ўзбекистон муносабатларини конференция исита олармикан?
Кеча, 26 мартда Туркия пойтахти Анқарада Туркия ва Ўзбекистон муносабатларига доир конференция бошланди. “Турк ҳафталиги” (Turkish weekly) нашрининг хабарига кўра, конференция кун тартибидан қардош халқлар ўртасидаги маданий, ижтимоий-сиёсий алоқаларга доир мавзулар ўрин олган. Мазкур конференцияда расмий шахслар ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, улар орасида Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчиси Улфат Қодиров, Туркиянинг собиқ Президенти Демирел, Давлат вазири Мехмет Ойдинлар бор.
Маълумки, сўнги йилларда бу икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар жуда совуқ бўлган. Сабаб ўлароқ Туркия расмий даражада ўзбек мухолифатчиларини дастаклаётгани, ҳатто мухолифат ичидаги экстрмистларга ёрдам бераётгани айтиларди. Шулар назарда тутилса, бу конференция муносабатларни исита олармикан деган савол актуаллигини йўқотмаганлигини кўрамиз.